Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Пўстлоқ ости ядролар-стриопалидар система



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Пўстлоқ ости ядролар-стриопалидар система.
Катта ярим шарлар 
билан таламус оралиғида, миянинг оқ моддасида бир қанча ядролар бўлиб, 


214 
улар 
пўст-лоқ ости ядролари ѐки стриополидар система 
дейилади. 
Зоологик силсиланинг қўйи босқичида турадиган катта ярим шарлар кам 
тараққий етган ҳайвонлар пўстлоқ ости ядролари таламус билан 
М.Н.С.сининг олий қисмини ҳосил қилади. Катта яримшарлар пўстлоғи яхши 
ривожланган ҳайвонларда стриопалидар система пўстлоқ назоратида 
ишлайди пўстлоқ ости ядроларининг енг муҳими оқимтир ядро 
паллидиум
билан 
тарғил 
танадир. Тарғил тана мия пўстлоғи, таламусдан импулслар 
олиб, ундан оқимтир танага импулслар боради. Тарғил тана ҳаракат 
аппаратининг пўстлоқ остидаги олий координасион маркази ҳисобланади у 
таъсирланса моддалар алмашинуви, иссиқлик узатилиши, томирлар 
реаксияси ва бошқа вегетатив функсиялар ўзгаради. Оқимтир ядро 
организмда ҳаракат жараѐнларини бошқариб, унинг таъсирланиши бўйин, 
оѐқ ва барча тана мускулларини титратади. Оқимтир ядро ўрта миядаги 
қизил ядро ва бошқа ядроларни тормозлаб туради. 
Инстинкт.
Ҳайвонлар организмининг мураккаб реаксияси бўлиб ташқи 
ва ички таъсиротларга нисбатан ҳосил бўлади. Инстинкт ўзгармас бўлиб, 
ҳайвонни яшаши ва барқарорлигини таъминловчи муҳим функсияларни ўз 
ичига олади. Инстинкт асосида мураккаб шарциз рефлекслар занжири ѐтиб, 
инстинкт ва шартли рефлекс ўртасида катта фарқ йўқ. Шарциз 
рефлексларнинг марказлари тарғил тана ва оралиқ миядаги ядроларда 
жойлашган. Инстинктлар пўстлоқ ости ядроларига боғлиқ бўлса ҳам 
бевосита пўстлоқ иштирокида рўѐбга чиқиб, яъни туғма шарциз рефлекс 
зажирига бир қатор шартли рефлекслар қўшилади. Инстинктлар биологик ва 
физиологик аҳамиятига кўра озиқаланиш инстинкт очликни сезиб, овқат 
излаш уни ейиш ва ҳазм қилиш рефлекслар занжирини ўз ичига олади.
Ҳимоя инстинкти организмни зарарли агентлардан, таъсирлардан 
ҳимояланиш рефлексларини ўз ичига олади.
Жинсий ва ота-оналик инстинкти кўпайиш, тур барқарорлигини 
таъминлаш ва болани боқиш, унга меҳрибонлик қилиш, рефлексларидан 
ташкил топади.
Еркинликка интилиш инстинкти ѐввойи ҳайвонларда яққол кўзга 
ташланиб, тутқунликдан қочишга интилиш билан характерланади.
Муайян вазиятни олиш инстинкти ҳайвоннинг теварак атрофдаги нарса 
ва ҳодисаларга бўлган муносабатида намоѐн бўлиб, ҳайвонни яшаши учун 
катта аҳамиятга ега бўлиб, ҳайвонни атрофдаги ҳодисалар, нарсаларга 
реаксия қилиб, бошини маълум томонга қаратиб қулоғини диккайтиради ва 
ҳ.з.о. 
Ретикуляр формасия- орқа мия бўйин сигментларининг ѐн шохларида, 
узунчоқ мия, варалий кўприги, ўрта ва оралиқ мияда йирик ҳужайраларнинг 
шаклан тўрга ўхшаш чигалли тўплами бўлиб, жуда кўп синапслардан ташкил 
топган тузилмадир. Ретикуляр формасия ХИХ асрнинг иккинчи яримида 
О.Дейтерс томонидан таърифланган. Ретикуляр формасияда кўп ҳужайра 
ядролари, жумладан узунчоқ мияда 90 та атрофидаги Р.Ф.ядроси бор. 


215 
Ретикуляр формасия М.Н.С.нинг турли қисмлари билан: орқа мия, мияча, 
гипоталамус ва катта ярим шарлар пўстлоғи билан алоқадордир.
Ретикуляр формасия ҳужайралари суст қўзғалиб узоқ вақт сурункасига 
қўзғалиб туради. Миянинг бу қисмининг кесилиши ҳайвоннинг ўлимига 
сабаб бўлса, қисман кесилганида кўп ухлайди. Демак, ретикуляр формасия 
уйқуга кетиш ва уйғониш шартли рефлексини ҳосил бўлишида катта 
аҳамитга ега. Ҳайвонларда кузатиладиган турли хил емосионал ҳолатлар ҳам 
ретикуляр формасияга боғлиқ. Ретикуляр формасиядан орқа мияга 
борадиган йўл таъсир-ланса, скелет мускулларининг фаолиятини 
кучайтирувчи ва тормозловчи рефле-кслар рўѐбга чиқади. Юрак иши, 
томирлар тонуси, ҳазм жараѐнлари, нафас, айирув жараѐнлари ўзгаради. 
Ретикуляр формасия гипофиз билан алоқадор бўлиб, унинг олдинги 
қисмидан гормонлар ажралишига таъсир қилиши билан бирга ўзидан 
адреналин ва норадреналинга ўхшаш моддалар ажратади. Ретикуляр 
формасия оралиқ мия, стриопалидар система ва миянинг бошқа қисмлари 
билан алоқадор бўлиб, турли хил инстинктларни ҳосил бўлишида аҳамияти 
каттадир. 
5. В.Н.С ички органлар фаолиятини, тўқималардаги моддалар 
алмашинуви жараѐнларини, ўсиш ва кўпайишни бошқарадиган нерв 
системасининг қисми бўлиб, қон айланиш, ҳазм қилиш, сийдик айириш, 
нафас, кўпайиш, яъни барча ички органлар, қон томирлар ва тер безларининг 
фаолиятини бошқаради. В.Н.С. деган терминни франсуз олими М.Биша 1800 
йилда фанга киритиб, ҳамма нерв системасининг ҳайвоннинг сезги ва 
ҳакатларини келтириб чиқарувчи функсияларини бошқарувчи соматик нерв 
системасига, ҳаѐт учун зарур-овқатланиш, нафас олиш, кўпайиш, ўсиш 
функсияларини идора етувчи В.Н.С сига бўлди. Бу идора етувчи системалар 
организм ихтиѐрига боғлик бўлмай, ҳайвон бу функсияларни ўзича тўхтата 
олмайди ѐки ўзгартира олмайди. Шунинг учун инглиз физиологи Ж.Ленгли
В.Н.С. сини мустақил нерв системаси дейди. Лекин В.Н.С. сининг бош мия 
олий бўлимларидан мустақиллиги нисбий бўлиб, бош мия катта ярим шарлар 
пўстлоғидан В.Н.С.си марказига келувчи импулслар ички органлар ишини 
ўзгартириши мумкин. В.Н.С. анатома физиологик белгиларига қараб 
симпатик ва парасимпатик қисмларга бўлиниб, кўп хусусиятлари билан 
саматик нерв системасидан фарқ қилиб, улар қуйидагилар:
1. Саматик Н.С. толалари М.Н.С дан чиқиб узулмасдан ишчи органга 
борса В.Н.С. тугинли тузилишга ега бўлиб унинг толалари М.Н.С дан 
бошланиб ҳар хил қисмларда Масалан: қорин бўшлиғида турли органлар 
атрофида ва органни ичида жойлашган тугунда тугайди ва бу тугундан 
иккинчи нейрон бошланиб унинг ўсимтаси органга бориб тугайди. Шунга 
асосан В.НС. преганглионар ( тугун олди) толалар ва постганглионар (туган 
кети) толаларига бўлиниб М.Н.С. сидаги нейронлардан бошланиб тугунга 
келувчи толаларга переганглионар тола, тугундаги нейрондан бошланиб, 
органга келган толага постгонглионар тола дейилади.


216 
2. Соматик нерв системаси толалари бош миядаги тўрт тепаликдан, орқа 
мия дўмғаза қисмигача бир хил тартибда борса В.Н.С толаларининг маркази 
М.Н.С нинг маълум қисмида жойлашган. Масалан: адашган нерв, юз нерви, 
тил ости нервларининг маркази узунчоқ мияда орқа миянинг биринчи учини 
сегменти орасидан тўрттинчи сегментларигача иккинчи-тўрттинчи дўмғаза 
сигментларида В.Н.С бошқа марказлари бор.
3. 
Саматик Н.С толаларининг миелин пардаси яхши ривожланиб, бу 
толалар йўғон, В.Н.С толаларида миелин парда йўқ ва ингичкадир ( аксарият 
ҳолда). 
4. 
Саматик Н.С толалари тез қўзғалиб қўзғалишини жадал ўтказса 
В.Н.С толаларини қўзғалувчанлиги паст ва қўзғалишни секин ўтказади. 
В.Н.С таркибидаги симпатик ва парасимпатик Н.С хосса хусусиятлари 
билан фарқ қилиб:
симпатик Н.С сининг марказлари орқа миянинг кўкрак бел 
сигментларида жойлашса, парасимпатик нерв системасининг марказлари 
ўрта ва узунчоқ мияда ҳамда орқа миянинг дўмғаза қисмида жойлашган. 
2) 
парасимпатик Н.С тугунлари ишчи органнинг ѐнида ѐки ўзида 
жойлашса, симпатик Н.С сининнг тугунлари ишчи органдан узоқда М.Н.С 
сига яқин жойлашиб шунга кўра симпатик нерв переганглионар толаси 
парасимпатик нервникига нисбатан узундир. Организмда кўп органлар 
симпатик Н.С. толалари билан таъминланадию, лекин буйрак усти 
безлари,талоқ, тери, қон томирлари, тер безлари, жун холтаси,тана 
мускуллари парасимпатик нерв толаларини олмайди. симпатик Н.С. сининг 
постганглионар толалари преганглионар толаларидан кўп бўлиб битта 
преганглионар толадан келаѐтган импулслар постганглионар толалар орқали 
жуда кенг жойга тарқалиб бу хусусиятлар парасимпатик нерв системасига 
хос емас.
Парасимпатик нерв системаси қўзғалганда, улар учларида асетилхолин 
ажралиб симпатик нерв система толаларининг қўзғалишида симпатин, кам 
қисми асетилхолин ажратади.
Симпатик ва парасимпатик нерв системаларининг организмида ҳосил 
қиладиган реаксиялари ҳам турлича. Масалан: симпатик нерв истемаси 
қўзғалса кўз қорачиғи кенгаяди, ҳайвон кўп терлайди юрак тож томирлари ва 
миянинг томирларидан бошқа томирлар тораяди, юрак тез кучли ишлаб, қон 
босими кўтарилади, буйрак усти безларининг фаолиятлари зўрайиб, диурез 
камаяди. 
Парасимпатик Н.С. си аксинча таъсир етади. Бу мисолларда симпатик ва 
парасимпатик Н.системасини бир-бирига қарама-қарши ишлаѐтгандай қилиб 
тушунтирилаѐтгандай бўлишига қарамасдан бу иккала система бир-бирига 
боғлиқ ва мос бўлиб органлар еҳтиѐжига қараб орган фаолиятини бир 
томонга ўзгартиради яъни бир марказ қўзғалганда иккинчи марказ 
тормозланади. Организмнинг ҳамма органлари симпатик ва парасимпатик 
нервлар билан таъминланиб органлар фаолиятини организмни ўзгариб 
турувчи еҳтиѐжига қараб мослаштиради.


217 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish