199
email: zooveterinar @mail.ru
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru
email :
zootechniya@mail.ru
www.
zootechniya.ru
email:
fvat@academy.uzsei.net
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
М.Н.С
вазифаси,
М.Н.С
иккита
қисми,
нейрон,
рефлекс,
Рене Декарт, Прохаско, инъикос, екстросептив, интросептив, проприосептив,
қайтар боғланиш, қўзғалишни бир томонлама ўтказиш, секинлаштириб
ўтказиш, фаолият қолдиғи, моддалар алмашинуви, чарчаши, жамланиш,
қўзғалиш трансформасияси, қўзғалиш ўтишининг осонлашиши, йўл очиш,
қўзғалиш, иррадиасияси,
марказ тонуси, марказ пластиклиги, доминанта
хусусияти, инертлик хусусияти,
тормозланиш хусусияти, посцинаптик,
перисинаптик тормозланиш, марказлар фаолиятининг кординасияси,
конвергенсия ва окклюзия ҳодисаси, охирги умумий йўл, орқа
миянинг
ўтказувчи йўллари, бош мия, кейинги мия, мияча, ўрта мия (тўрт тепалик,
қизил ядро, қора субстансия), оралиқ мия (кўриш дўмбоғи, дўмбоқ ости
соҳаси) катта ярим шарлар, инстинкт, ретикуляр формасия.
1.Марказий нерв системаси, организмнинг ҳаѐтий жараѐнларини
бошқариб, органларнинг ўзаро алоқадорлиги, келишиб ишлаши ва
организмнинг бир бутинлигини таъминлайди ҳамда организмнинг ташқи
муҳит шароитларига мослашишини амалга оширади.
Марказий нерв системаси икки қисмдан: бош ва орқа
миядан иборат
бўлиб, бош миянинг юқори қисми, бош мия ярим шарлар пўстлоғидан таркиб
топган. Бош мия ярим шарлар пўстлоғи енг ѐш, вазифаси мураккаб, аҳамияти
муҳим бўлган олий қисмдир.
Марказий нерв системасига организмнинг турли органлари ва
тўқималари-дан марказга интилувчи нерв толалари орқали импулслар келиб,
марказий нерв системасининг тегишли қисмларида анализ ва синтез қилиниб,
жавоб реаксиялари марказдан қочувчи нерв толалари орқали тегишли
органларга келади ва маълум физиологик функсияларни рўѐбга чиқаради.
Марказий нерв системаси еволюсион тарақиѐт жараѐнида ривожланиб,
мураккаблашиб борган бўлиб, тубан ҳайвонларда таъсиротни сезувчи ва унга
жавоб берувчи ҳужайралар бўлмаслиги билан фарқланади, таъсирот
сезадиган ҳужайралар дастлаб ковак ичлиларда пайдо бўлган бўлиб, нерв
системасининг тараққиѐтини кузатганимизда уч
хилдаги ривожланишнинг
гувоҳи бўламиз:
1. Диффуз;
2. Гангилиоз (тугунли);
3. Найсимон.
Ковак ичлиларда (гидра, медуза ва полиплар) диффузия типидаги нерв
системаси бўлиб, нерв ҳужайралари бир-бирлари билан туташгани ҳолда,
200
нерв тўрини ҳосил қилади ва турли хил таъсиротлар мазкур нерв тўрлари
орқали тезлик билан тарқалиб, бу таъсиротга жавобан ҳайвон бутун танасини
ҳаракатга келтириб жавоб беради.
Бир мунча ривожланган ҳайвонлардан ѐмғир чувалчангларида нерв
системаси ганглиоз бўлиб, улар қабул қилган таъсирот чувалчангнинг бутун
тана-си бўйлаб тарқалмасдан, балки ҳайвон организмининг чекланган
қисмларидагина маҳаллий реаксияларни вужудга
келтириш билан жавоб
қайтаради.
Мураккаб тузилган ҳайвонлар организмининг нерв системаси анча
ихтисос-слашган бўлиб, уларда алоҳида нерв тугунларини ҳосил қилган ва бу
тугунлар тери остидаги ресепторлар ҳамда атрофдаги нерв ҳужайралари
билан узвий боғланиб, тери ресепторлари турли таъсиротлардан қўзғалади
ҳамда бу қўзғалишлар нерв тугунларига узатилиб, нерв тугунлари
таркибидаги нерв ҳужайраларига, улар еса ўз навбатида ўзларининг узун
ўсимталари орқали барча таъсиротларни ички органларга ўтказади.
Ҳашоратлар танасининг бош қисмида ҳалқум
ости ва устки нерв
тугунлари ривожланган бўлиб, бошқа нерв тугунларига ўз таъсирини
ўтказади.
Найсимон нерв тизими анча яхши ривожланган бўлиб, бу каби нерв сис-
темалари ўмуртқали ҳайвонларга хосдир. Ўмуртқали ҳайвонларда нерв
ҳужайра-ларининг олдинги қисми кенгайган найларнинг ичига йиғилгани
ҳолда, ҳайвон-нинг марказий нерв системасини ташкил етади.
М.Н.С. нинг олдинги кенгайган қисми
Do'stlaringiz bilan baham: