Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 314,5 Kb.
bet7/22
Sana20.07.2022
Hajmi314,5 Kb.
#826032
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
автореф.октябрь

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ўзбек халқининг ҳозирги замон ижтимоий-маънавий ҳаётида миллатлараро толерантликнинг аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
ўзбек халқи миллатлараро толерантлигининг мамлакат барқарор тарақ-қиётини таъминлашдаги роли “манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “манфаатлар тенглиги”, “ижтимоий адолат” сингари конструктив (бирлаш-тирувчи, етакловчи ва уюштирувчи) тамойилларига оид фикр-мулоҳазалари ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокампаниясининг “O’zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Бедорлик”, “Миллат ва маънавият” номли махсус эшиттиришларнинг сценарийясини тайёрлашда (2019 йил 11-21 май куни соат 02 00 ва 12.30 да эфирга узатилган) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 17 июлдаги O’z/R-04-25-1835-сон маълумотномаси). Натижада миллатлараро толерантликни ривожлантиришга доир илмий, амалий ва методологик ғоялар кенг жамоатчиликка трансформациялаш мақсад қилиб олинган ва бу мақсадга эришилган;
“толерантлик” категориясининг классик, ноклассик ва постноклассик фанлардаги гуманистик хусусиятлари (инсонийлик, бирдамлик) “бағрикенглик”, “ҳамжиҳатлик”, “миллатлараро тотувлик” тушунчалари контекстида очиб берилган”лигига оид назарий ғоя ва амалий аҳамиятга эга таклиф-тавсияларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 2015-2017 йилларга мўлжалланган “Демократик ислоҳотларда ўзбек моделининг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари” мавзусидаги А-1-163 -сонли грант лойиҳасининг учинчи босқичи “Тараққиёт модели - ривожланиш ва ислохотлар жараёнининг асоси”, деб номланган бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил ... сентябрдаги 89-03-3710-сон маълумотномаси);
“миллатлараро толерантликнинг “мувофиқлаштирувчи”, “системалаштирувчи”, “тартибга солувчи” ва “интеграцияловчи” функцияларини сифатий ўзгариши ёшларда ижтимоий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш омили” эканлигига оид конструктив илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан иш режанинг учинчи, “Маънавий-марифий масалалар, спорт ва ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича” деб номланган бўлимининг 31-бандидаги “Бағрикенг Ўзбекистон!” шиори остида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб этувчи ёшлар фестивалини ўтказиш” ҳамда, тўртинчи, “Камалак” болалар ташкилотлари ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш йўналиши бўйича” деб номланган бўлимининг 38-бандидаги “Турли миллат болалари ўртасида “Дўстлик” форумини ташкил этиш сингари белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган;
“глобаллашув шароитида миллатлараро толерантликни юксалтириш зарурлиги миллий маданий марказлар фаолиятини такомиллаштириш мезонлари (методик, йўналтирилганлик, тизимлилик) асосига доир ишлаб чиқилган назарий хулосалари, конструктив таклиф ва тавсияларидан Навоий вилояти Маънавият ва маърифат бўлими фаолиятида кенг фойдаланиб келинмоқда. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг Навоий вилоят бўлимининг 2018 йил 13 декабрдаги №12/01-13-сонли маълумотномаси). Навоий вилояти телерадиоканалининг “Бағрикенглик” халқаро кунига бағишланган “Миллатлараро тотувлик – тинчлик омили” кўрсатувида фойдаланилди.(Навоий вилоят Телерадиокампаниясининг 2019 йил 19 апрелдаги №2100, №2098-сонли маълумотномалари).

Download 314,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish