Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 314,5 Kb.
bet3/22
Sana20.07.2022
Hajmi314,5 Kb.
#826032
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
автореф.октябрь

Х.А. Джуракулов
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш илмий котиби,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD
Қ.Н.Назаров
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси,
фалсафа фанлари доктори, профессор



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон цивилизацияси ривожланишининг ҳар қандай босқичида жамият аъзолари ўртасида миллатлараро тотувлик ва ҳамкорликни таъминлаш давлат барқарор ривожланишининг асосини ташкил қилади. Ҳозирги замон цивилизацияси ва глобал жараёнларнинг кучайиши, халқаро экстремизм ва терроризм авжга олган шароитда миллатлараро тотувликка эришиш масаласи жаҳоннинг барча мамлакатлари учун долзарб бўлиб қолмоқда. Турли этнослар, синфлар, одамлар гуруҳлари ўртасида миллатлараро бағрикенгликнинг мавжудлиги халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, миллий тиллари ва маданиятларини сақлаб қолиш ҳуқуқини муҳофаза қилишни тасдиқлайди, чунки у бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг зарур шарти ҳисобланади.
Жаҳон фанининг ривожланишида шахснинг ижтимоий-ахлоқий сифатларини шакллантиришда миллатлараро толерантликнинг ўрни, унинг жамият аъзолари ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти ҳамда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятнинг барқарор ривожланиши каби ҳозирги замон фалсафий масалаларни тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги вақтда миллатлараро тотувликни шакллантириш муаммоси долзарб ва кўп қирралидир. Замонавий жаҳон фанида толерантлик тадқиқининг мураккаблиги, мазкур ҳодиса моҳиятини таърифлашга нисбатан ёндашувларнинг методологик жиҳатдан хилма-хиллиги, замонавий жамиятда миллатлараро толерантлик намоён бўлишининг кўп жиҳатлилиги ҳамда фанда толерантлик ва нотолерантлик манбалари ҳақидаги тасаввурларнинг етарли эмаслиги билан шартланади.
Мамлакатимизда давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири кўп миллатли ўзбек халқининг бағрикенглик маданияти ва инсонпарварлик хусусиятларини ривожлантириш, фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлашдан иборат. “Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Бу борада, ҳеч шубҳасиз, халқимизга азалдан хос бўлган бағрикенглик анъаналари муҳим рол ўйнамоқда”1. Жамиятимизда яшовчи турли миллат ва диний эътиқод вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини янада уйғунлаштириш, глобаллашув шароитида унинг жаҳон ҳамжамиятига эркин кириб бориши, халқаро экстремизм, терроризмнинг турли шаклларидан муҳофаза қилиш ва миллатлараро толерантликни қарор топтириш долзарб масалага айланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ва 2017 йил 19 майдаги 5046-сон “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 314,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish