Сабзавот, полиз экинлари жаҳон коллекцияси, генофонди, биохилмахиллиги ва интродукцияси (4 соат) Режа



Download 272,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi272,81 Kb.
#470016
TuriЛекция
  1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу (1)



1-мавзу:
Сабзавот, полиз экинлари жаҳон коллекцияси, генофонди, 
биохилмахиллиги ва интродукцияси (4 соат) 
 
Режа
1.
Сабзавот, полиз экинлари жаҳон коллекцияси, генофонди, 
биохилмахиллиги ва интродукцияси ҳақида. 
2.
Республикамизда сабзавот ва полизчиликни ривожлантириш борасида 
олиб борилаѐтган ишлар, қабул қилинаѐтган қарорлар ва қонунлар. 
3.
 
Ўсимликлар генетик ресурсларини хозирги холати, келажак 
истиқболи. Сабзавот ва полиз маҳсулотларининг янги навларини 
кўпайтириш.

 
 
1. Сабзавот, полиз экинлари жаҳон коллекцияси, генофонди, 
биохилмахиллиги ва интродукцияси ҳақида. 
Дунѐ миқѐсида аҳоли саломатлиги, унинг энергетика, ичимлик суви ва 
хавфсиз озиқ-овқат таъминоти глобал муаммо ҳисобланади. Бугунги кунда 
ФАО маьлумотига қараганда ер шарида қарийб 6,5 млрд. дан ортиқ киши 
яшамоқда ва ҳар 50 йилда аҳоли икки баробарга ортмоқда. Шу боис 
инсониятни озиқ-овқфат билан таъминлаш масаласи биринчи ўринга 
чиқмоқда. 
Инсон ҳаѐтида сабзавотларнинг аҳамияти катта. Улар таркибида турли 
хилдаги биологик фаол моддалар кўп бўлганлиги учун уларни “саломатлик 
сарчашмалари” деб ҳам юритилади. Сабзавотлар таркибида инсон 
саломатлиги учун зарур бўлган витаминларни 15 таси мавжуддир, минерал 
тузлар, ферментлар, фитонцитлар ва бошқа биологик фаол моддаларнинг 
кўплиги улар инсонларнинг муҳим озиқа моддаси эканлигидан далолат 
беради. Шунга кўра аҳоли ҳаѐтини давомийлиги ва меҳнатга лаѐқатлилиги 
сабзавотчиликни ривожланишига боғлиқ бўлади. 
Дунѐ ҳамжамияти томонидан бунинг чуқур эътироф этилгани боис, 
сабзавот ва полиз ишлаб чиқариш ҳажми йилига ортиб бормоқда.
2011-2013 йиллар бўйича жаҳонда йилига энг кўп картошка ишлаб 
чиқарувчи биринчи бешликка қуйидаги давлатлар кирган: Хитой (85,9 
млн.т.), Ҳиндистон (45,0 млн.т.), Россия Федерацияси (29,5 млн.т.), Украина 
(23,2 млн.т.) АҚШ (19,1 млн.т.). Иккинчи бешликда Германия (10,6 млн.т.) 
етакчи бўлиб, ундан сўнг Польша (9,09 млн.т.), Бангладеш (8,2 млн.т.), 
Белоруссия (6,9 млн.т) ва Голландия (6,7 млн.т.). Франция – 6,3 млн.т., Эрон-
5,4 млн.т. Канада, Буюк-Британия, Миср, Перу, Алжир ва Покистон 
даватлари 4 млн.т дан ортиқ картошка ишлаб чиқармоқдалар.
Серсув меваси ва этли қисми озиқ-овқатга ишлатиладиган бир йиллик
икки йиллик ва кўп йиллик ўтчил ўсимликлар сабзавотлар деб аталади. 
Илгарилари сабзавот экинлари асосан томорқаларда-сабзазор-ларда 
ўстирилган. Қовун, тарвуз, қовоқлар эса махсус участкаларда-полизларда 


етиштирилган. Сабзавот ѐки полиз экинлари деган ном ана шундан келиб 
чиққан бўлиб, сабзавотчилик ѐки полизчилик дейилади. 
Сабзавотчилик дунѐ деҳқончилигида энг қадимий асосий ва етакчи 
тармоқлардан ҳисобланади. Сабзи, шолғом, саримсоқ, лавлаги 2 минг, карам, 
бодринг, пиѐз кабилар 4 минг йилдан бери экилади. Марказий Осиѐда, яъни 
бизда қовун эрамиздан илгари ҳам етиштирилган. 
Ҳозирги пайтда сабзавот экинлари дунѐнинг барча мамлакатларида 
ўстирилади. 
Сабзавот ва полиз экинлари генафонди - қишлоқ хўжалигининг муҳим 
соҳаси бўлиш билан бирга, фан сифатида унинг мақсади - сабзавот экинлари 
биологиясини, селекция ва уруғчиликни ўрганиш ва шу асосда юқори, 
сифатли ҳамда арзон маҳсулот етиштириш технологиясининг назарий 
асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни ноѐб 
навларини сақлаб қолиш ва кўпайтиришдан иборат. 

Download 272,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish