Ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш ва
механизациядан фойдаланиш даражасин ошириш
. Бу эса механизация
воситаларидан
янада
кенг
фойдаланишга
йўл
очади,
тармоқни
жадаллаштириш ва меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади.
Республикада фақатгина экиш ва қатор ораларига ишлов бериш
механизациялаштирилган холос. Аксарият сабзавотларни йиғиб олиш ва
уларга бирламчи ишлов бериш қўл меҳнатига таянганлигича қолмоқда. Бу
жараѐнларда мини техникаларнинг роли жуда ҳам пастдир.
Сабзавот
ва
полизчиликда
суғоришнинг
прогрессив
технологияларидан кенг фойдаланиш.
Сабзавотчилик ва картошкачиликда
ҳанузгача эгатлаб ер устки суғориш қўлланилмоқда. Томчилиб суғоришнинг
ролини тармоқда кучайтириш лозим. Бу са сувни тежаш ва етиштирилаѐтган
маҳсулот сифатини ошириш имконини беради.
Ҳимояланган жой сабзавотчилигини янада ривожлантириш
. Бу
тизим мавсумдан ташқари вақтларда ҳам янги сабзавотлар билан таъминлаш,
шунингдек экспорт салоҳиятини оширишга кенг имкониятлар очиб беради.
Бунинг учун мавжуд иссиқхона хўжаликларини қайта реконструкция қилиш,
уларга янги прогрессив технологияларни олиб кириш талаб этилади.
Сабзавот ва полиз маҳсулотларини тайёрлаш, бирламчи ишлов
бериш ва транспортда ташиш тизимини такомиллаштириш
.
Аксарият
сабзавотлар кичик деҳқон хўжаликларида етиштирилаѐтганлиги боис, уларни
тўплаш, бирламчи ишлов бериш ва қадоқлаш бўйича марказлашган тайѐрлов
иссиқхона комбинатларини ва транспортда ташиш субъектларини жорий
қилиш лозим, уч томонлама шартнома асосида иш ташкил этилиши лозим:
ишлаб чиқарувчи – тайѐрловчи (экспортер) – транспортда ташувчи. Бу битим
маҳсулотларнинг кўплаб исроф бўлишини олдини олиш, маҳсулотни
истеъмолчиларга сифатли етказиб бериш имкониятларини беради
Фермер хўжаликлари шароитида кичик омборхоналрни барпо этиш,
мавжуд омборларн реконструкция қилиш талаб этилади. Уларда сақлашнинг
янги технологияларидан кенг фойдаланиш тақозо этилади (бошқариладиган
газ муҳити, музлатиш, янги қадоқлаш идишлари ва ҳ.к.). буларнинг барчаси
маҳсулотни сифатли сақлаш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишда бошқа
тармоқарга хос имкониятлар ҳам мавжуд. Булар суғҳориш сувларини тежаш
ва сифатли етказиб бериш тизимлари, касаллик ва зараркунандаларга қарши
курашишнинг уйғунлаштирилган тизимлари, биологик ўғитлардан кенг
фойдаланиш, тупроққа ишлов беришни камайтириш, агроэкотизимга ташқи
таъсирларни минимумга тушириш ва бошқалардир.
Ўзбекистонда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни
ривожлантиришда илмий тадқиқотларнинг аҳамияти ҳам юқридир.
-
Селекция ва уруғчилик йўналишида илмий тадқиқотлар роилини ошириш,
унда биотехнологиялар, ген муҳандислиги, дурагай авлодларни тезкор
кўпайтириш, адаптив селекция учун мутагенездан кенг фойдаланиш ва
бошқаларни ўз ичига олиши керак ;
-
Нав хилма-хиллигини таъминлаш, бунда юқори ҳосилдор, муҳитнинг стресс
омилларига чидамли, маҳсулот таркибида нитратлар ва пестицидларнинг
қолдиқ миқдорини кам тўпловчи навлар ва дурагайлар улушини оширишга
эътиборни кучатириш зарур. Республика учун ультра тезпишар картошка ва
сабзавот маҳсулотлари навларига эҳтиѐж юқоридир. Бундай навлар ўртаги
навлар ҳосили чиққунча аҳолини сифатли ва янги маҳсулотлар билан мўл
миқдорда таъминлаш имконини беради. Улар такрорий экинда ҳам қисқа
муддат ичида қўшимча масҳулот етиштириб олиш имкоини беради.
Бирламчи уруғчилик тизимини фаоллаштириш ва тадқиқ қилиш
бугунги кун зарурати эканлигича қолмоқда.
Таъм ва товар сифатлари юқори бўлган, биокимѐвий таркиби бой
ноанъанавий сабзавотларни интродукция қилиш орқали мамлакат сабзавот
ассортиментини ошириш талаб этилади.
Агротехник ишланмалар ҳам навга хосланиб ишлаб чиқилса, сабзавот
экинларини етиштириш самарадорлиги янада ортади. Бу ҳолда мамлакатимиз
навлари ҳам юқори агротехникада хорижий дурагайлардан қолишмаган
ҳолда юқори сифатли мўл ҳосил бериши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда Ўзбекистонда генетик ресурсларни холатини,
биохилмахиллигини ўрагниш, уларни барқарор асраш принципларини
ишлаб чиқиш, сабзавот ва полиз экинларини генофондини бойитиб бориш
глобал масалалардан биридир.
Назорат саволлари:
1.
Сабзавот ва полиз экинлари генофонди фан сифатида ўрни, мақсади
ва вазифаларини гапириб беринг.
2.
Республикамизда сабзавот ва полизчиликни ривожлантириш
борасида қабул қилинаѐтган қарорлар ва қонунларни биласизми?
3. Ўсимликлар генетик ресурсларини хозирги холати, келажак
истиқболи ҳақида гапиринг.
4. Сабзавот ва полиз экинларининг янги навларини кўпайтириш ва
ассартименти хақида нималарни биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |