2. Республикамизда сабзавот ва полизчиликни ривожлантириш борасида
олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарорлар ва қонунлар.
Бугунги кунда сабзавот, полиз ва картошка ишлаб чиқариш ҳажми
мамлакатда олиб борилаѐтган ислоҳотлар туфайли шу даражага етказилдики,
у соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган меъѐрга нисбатан
аҳоли жон бошига ортиғи билан иишлаб чиқарилмоқда.
Бинобарин, аҳоли жон бошига талаб қилинадиган меъѐрга нисбатан
ишлаб чиқарилаѐтган сабзавотлар 2,6 марта (109,2 кг ўрнига 290 кг),
картошка – 1,4 марта (54,6 кг ўрнига 79 кг), полиз – в 2,2 марта (24,2 кг
ўрнига 54 кг) ортиқдир. Агар транспортда ташиш ва қайта ишлаш саноатини
талабини ҳисобга олинса ҳам, етиштирилаѐтган сабзавот, полиз ва картошка
аҳоли учун етарлича даражага олиб келинган.
Шунга қарамай, сабзавот, полиз ва картошка етиштириш ялпи ҳажмини
ошириш зарурати сақланиб турибди. Буни экспорт ҳажмини кенгайтириш
имконияти юқори бўлган қайта ишлаш корхоналарининг талабини тўлиқ
қондирилмаѐтганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шу боис бугунги кунда
сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича барча
имкониятлардан фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Узоқ келажак прогнози бўйича эса 2030 йилга бориб маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажми қуйидаги кўрсаткичларга етказилиши лозим: сабзавот – 10,2
млн. т., картошка – 5,3 млн. т, полиз – 2,2 млн. т.
Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб хулоса қилишг
мумкинки, сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик тармоқларини
ривожлантириш учун етарлича заҳиралар мавжуд.
3. Ўсимликлар генетик ресурсларини хозирги холати, келажак
истиқболи.Сабзавот ва полиз маҳсулотларининг янги навларини
кўпайтириш.
Генетик ресурсларни сафарбар этишга глобаллашув жараѐни, илм-фан
ва техника тараққиѐти, мамлакатлар ўртасида бозор муносабатларининг
эркинлашуви, саноати ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар
ўртасидаги тафовутнинг ортиши муносабати билан 90-йиллар бошида юзага
келган иқтисодий ва сиѐсий зиддиятлар биохилмахилликка анъанавий
ѐндашувлар ва уларнинг компонентларидан эркин фойдаланишга таъсир
кўрсата бошлади.
Аксарият мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда генетик
ресурсларни истиқболда сақлаш, тўплаш, ўрганиш ва улардан фойдаланишга
нисбатан янгича қараш ва фикрлашни ишлаб чиқиш зарур. Бугунги кунда
юзага келган янги ѐндашув ва принциплар, шунингдек, реал воқеликларни
англаш, аниқлаш ва тизимли асосда таҳлил этиш миллий даражада тўғри
қарорлар қабул қилиш ҳамда стратегик режалаштиришни ишлаб чиқиш
имконини беради.
Замонавий агробиохилмахиллик инсоннинг, биринчи навбатда, ўзини
озиқ-овқат билан таъминлаш ва ҳаѐтий эҳтиѐжларини (уй-жой, кийим ва
ҳоказо) қаноатлантиришга қаратилган фаолиятининг тарихий ривожланиш
жараѐнида шаклланган.
Инсон томонидан яратилаѐтган ва фойдаланилаѐтган агроэкотизимлар
агробиохилмахилликни юзага келтирди. Агроэкотизимларнинг шаклланиши
ва ривожланишига таъсир кўрсатган асосий тўрт тарихий босқични ажратиб
кўрсатиш мумкин:
Биринчи босқич: ѐввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш,
табиий яйловларда боқиш.
Иккинчи босқич: табиий ландшафтларни кесиш ва ѐқиш ҳамда уларнинг
ўрнида деҳқончиликни ташкил этиш.
Учинчи босқич:
муқим яшашга ўтиш ва қўшимча энергия сарфисиз паст
самарали деҳқончиликни ривожлантириш.
Тўртинчи
босқич:
илмий-техник ютуқлар ва қўшимча энергия сарфи ва
махсус
молиялаштиришни
талаб
этадиган
янги
технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори унумли
қишлоқ хўжалигини ташкил этиш.
Албатта, мамлакат ва минтақаларда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат базасини ташкил этиш табиий
ресурслар, хилма-хил ўсимликлардан бир хил фойдаланилмаяпти.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунѐдаги энг бой мамлакат
Швейцарияда йиллик ўртача даромад қарийб 38,3 минг долларни ташкил
қилади. Кейинги ўринда Норвегия, АҚШ, Дания, Япония ва Германия
туради. Энг қашшоқ мамлакатлар Эфиопия, Бурунди ва Сьерре-Леонеда
йилик даромад аҳоли жон бошига 130 доллардан озроқни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг катта қисми Мадагаскарга тўғри
келади – 77 фоиз. Таққослаш учун, Германияда бу кўрсаткич мамлакат жами
аҳолисининг 3 фоизини ташкил этади. Ер шарида жами 1,2 миллиард киши
қашшоқликда яшамоқда. Экспертларнинг
Аҳолининг энг кўп ўсиши “нохуш” мамлакатларда тахмин қилинмоқда.
Генетик ресурсларга миллий даражада стратегик аҳамият берилаѐтган қатор
давлатлар хилма-хил ўсимликлар ex situ коллекциясининг йирик ва бой
гермоплазмасига эга. Бу уларга ўз аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашдан ташқари жаҳон озиқ-овқат бозорида муваффақиятли
рақобатлашиш имконини беради. Экспертларннинг фикрича, қишлоқ
хўжалик маҳсулотларининг 20 фоизини четдан олиб келадиган ҳар қандай
давлат олдида озиқ-овқат маҳсулотларига боғлиқлик хавфи турибди. Бу ҳар
бир давлат ўсимликлар генетик ресурсларини (ЎГР) тўплаш ва асраб-
авайлаш соҳасида илмий дастурларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан
манфаатдор эканидан далолат беради. Давлат томонидан кўрсатиладиган
бундай ѐрдам мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, генетик
емирилиш оқибатида юзага келадиган йўқотишларни камайтиради.
Миллатларнинг моддий бойликлари, фаровонлиги ва мустақиллигини
таъминлаш манбаи бўлган агробиохилмахиллик ижтимоий-иқтисодий
тизимлар ва эамиятнинг умумий барқарорлиги учун ҳам ғоят муҳимдир.
Айнан шу боис АҚШ саноати ривожланган аксарият мамлакатлар сингари
ҳамиша дунѐда ex situ генофондига эга бўлишга интилмоқда.
ФАО маълумотларига кўра, ривожланаѐтган мамлакатларда 800
миллионга яқин киши озиқ-овқат етишмаслигини бошдан кечирмоқда. Ўтиш
даври иқтисодиѐтига эга ривожланган мамлакталарда эса бу кўрсаткич 34
миллион кишини ташкил қилади. Ривожланаѐтган мамлакат аҳолисининг 70
фоизи истиқомат қиладиган Осиѐ ва Тинч океани минтақасида бу борадаги
аҳвол ўта оғир. Масалан, Ҳиндистонда, гарчи ушбу мамлакат табиий хилма-
хилликка бой бўлсада, 204 миллион киши очлик ва тўйиб овқат емасликдан
қийналмоқда. Хилма-хил ўсимликларга бой бўлган Хитойда бу кўрсаткич
164 миллион кишини ташкил этади. Африка қитъасидаги 26 мамлакатда
яшаѐтган 341 миллион аҳолининг қарийб 44 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари
етишмаслигини бошдан кечирмоқда. 90-йиллар ўрталарида собиқ СССР
республикалари ҳам ушбу муаммога дуч келган эди. МДҲ аҳолисининг 7
фоиздан ортиғи (22 миллионга яқини) тўйиб овқат емаяпти. ФАО
маълумотларига қараганда, яқин 15 йил ичида ушбу минтақада аҳоли
сонининг кўпайиши тахмин қилинмоқда.
ФАО экспертлари Ер шари
аҳолисининг 25 фоизга яқинини ташкил қиладиган иқтисодиѐти ривожланган
мамлакатлар аҳолиси юқори калорияли кўплаб чорвачилик маҳсулотларини
ортиқча истеъмол қилаѐтганини иссботлади. “Ортиқча ейиш” деганда ҳар
куни 3100 дан зиѐд калория ва кунлик 100 грамм норманинг 50 фоиздан
ортиғини истеъмол қилиш тушунилади.
“Озиқ-овқат хавфсизлиги” тушунчаси ўзида нималарни мужассам этган?
Авваламбор, бу тушунча саккизта асосий мезонга - озиқ-овқат
маҳсулотларнинг борлиги, барқарорлиги, улардан эркин фойдаланиш,
мустақиллик; озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш манбаининг
ишончлилиги, адолатли тақсимланиши, барқарор ишлаб чиқарилиши ва
таъминотига асосланган.
ХХ асрнинг охирида генетик ўсимликлар ресурсларини сафарбар этишга
доир фаолият самарасида дунѐ мамлакатларида генбанклар сони кескин
кўпайди (80 дан 160 гача). ex situ да сақланаѐтган намуналар умумий сони 2,5
миллиондан 6,3 миллионга кўпайди.
Экиладиган ўсимликлар ва уларнинг ѐввойи турларининг ex situ
коллекциялари асосан генбанклар эгадир. Улар ўз мамлакатларида генетик
ресурслар бўйиса миллий тизимларга раҳбарлик қилмоқда. Уларда турли
қишлоқ хўжалиги экинларининг қарийб 5,5 миллион намунаси сақланмоқда.
600 миллиондан зиѐд намуна ФАО Маслаҳат гуруҳининг Халқаро
марказларида сақланмоқда. Шуни қайд этиш керакки, ушбу марказлар
генбанкларида асосан ҳар бир марказ ваколатига кирадиган ўсимликларнинг
маҳаллий ва маҳаллий эски навлари ва ѐввойи турлари, марказларга хизмат
кўрсатадиган минтақаларда ўсадиган хилма-хил маҳаллий ўсимликлар
сақланмоқда. Маслаҳат гуруҳининг Халқаро марказлари коллекцияларида
сақланаѐтган қарийб 35-40 фоиз намуналарнинг иккинчи нусхаси бор ва бу
маълум даража ушбу коллекциялар обрўсини оширади. Мукаммал бўлмаган
маълумотларга кўра, 100 мингга яққин намуна хусусий шахс ѐки
компанияларга қарашли коллекцияларда сақланмоқда. Бутун дунѐда
экиладиган ўсимликлар ва уларнинг ѐввойи турлари генофондларида бошоқли
экинларнинг 48 фоизини бошоқли (сақланаѐтган барча ex situ намуналарнинг
қарийб 14 фоизи буғдой, 8 фоизи шоли, 5 фоизи маккажўхори), 16 фоизи
дуккакли, 10 фоизи озуқабоп экинлар, 8 фоизи сабзавотлар, 4 фоизини
мевалар, илдизмевали ва техник ўсимликлар ва 6 фоизини бошқа қишлоқ
хўжалиги экинлари ташкил этади. ex situ шароитида сақланаѐтган экиладиган
хилма-хил ўсимликлар намуналарининг 48 фоизи селекция навлари ва
линиялари, 37 фоизи маҳаллий эски ва маҳаллий навлар, 15 фоизи ѐввойи
ўсимлик турлари ва ўтлардан иборат.
Юқорида таъкидланганидек, шахсий ex situ коллекцияларида
сақланаѐтган генофондлар сони маълум эмас, бу тижорат сиридир. Аммо,
шуни ишонч билан айтиш мумкинки, ушбу генофондларда ноѐб ва ҳар
томонлама ўрганилган ўсимлик материаллари сақланмоқда. Дунѐнинг 11
давлати генетик хилма-хил ўсимликлар миллий коллекциясига эга (1-
жадвал).
1-жадвал
Жаҳондаги йирик генбанклар ва коллекциялар
Жаҳондаги
мақоми
Мамлакат
Ташкил
топган
йили
Коллекияларда
сақланаѐтган
намуналар сони, дона
Сақлаш
устуворлиги
миллий
базавий
1
АҚШ
1958
550000
320000
Дунѐ миқѐсида
2
Хитой
19S5
440000
300000
Маҳаллий,
дунѐ миқѐсида
3
Ҳиндистон
1983
342108
150000
Маҳаллий
миқѐсда
4
Россия (ВИР) 1975
316000
200000
Жаҳон
миқѐсида
5
Франция
-
249389*
140000
Маҳаллий,
дунѐ миқѐсида
6
Капала
1976
212061
110000
Жаҳон
миқѐсида
7
Япония
1978
202581
112000
Жаҳон
миқѐсида
8
Германия
1976
200000
130000
Жаҳон
миқѐсида
9
Бразилия
1984
194000
90000
Жаҳон
миқѐсида
10
Корея
республикаси
1991
147192
110000
Жаҳон
миқѐсида
11
Буюк
Британия
-
114495
70000
Жаҳон
миқѐсида
Асосий коллекциялар миллий тизимга кирадиган турли генбанклар ва
институтларда тўпланган ва сақланмоқда.
Шоли, буғдой, маккажўхори, соя, кассава, картошка, жўхори, арпа,
ясмиқ, нут, ловия, банан ва ер ѐнғоқ жаҳон миқѐсидаги асосий озиқ-овқат
экинларидир. ex situ шароитида ушбу муҳим генетик ресурсларга қандай
мамлакатлар эгалигини жадвалда кўриш мумкин (2-жадвал).
2-жадвал.
ex situ шароитида сақланаѐтган айрим муҳим озиқ-овқат экинларининг
генетик ресурслари ва уларга асосий эгалик қилувчилар.
Экин
ex situ
намуналари
умумий сони
Аcосий эгалик қилувчилар ва коллекциядаги
намуналар сони
1
2
3
Буғдой
7SS654
СИММИТ (99000), АҚШ (43285), Россия*
(42101), Италия (37751), Австралия (27000)
Арпа
486724
Канада (41360), АҚШ (26019), ИКАРДА (24092),
Буюк Британия (23766), Россия (20700)
Шоли
420341
ИРРИ (S5000), Хитой (20000), Ишшя (20000),
АҚШ (19646), ВАРДА (17440)
Ловия
268369
СИАТ (41061), АҚШ (П501), Мексика (10570),
Росссия (9260), Германия (6505)
Маккажўхори 261584
Ҳиндистон (25000), Россия (14704), АҚШ
(14091), СИММИТ (13070), Мексика (10828)
Соя
174400
Хитой (20300), АҚШ (18000), Россия (7075),
Украина (7000), Бразилия (4693)
Жўхори
16S550
ИКРИСАТ (35186), АҚШ (18971), Росссия
(9892), Эфиопия (7260), Австралия (7000)
Нут
69736
ИКРИСАТ (17244), ИКАРДА (9974), Эрон
(4925), CTUA (3806), Россия (2930)
Картошка
29576
Россия (8000), СИП (7100), АҚШ (6900),
Германия (6900), НГБ (29000)
Ясмиқ
27424
ИКАРДА (7911), Росссия (3398), Эрон (18S5),
Австралия (1400)
Маслаҳат гуруҳининг Халқаро марказлари асосий озиқ-овқат экинлари
ex situ коллекцияларининг асосий эгаларидан биридир. Кейинги ўринни
ўсимликлар хилма-хиллигини сақлаш муҳимлиги ва стратегик аҳамиятини
биринчи бўлиб англаган АҚШ ва Россия, ҳукуматлари озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаб, жаҳон озиқ-овқат бозорида муваффақиятли
рақобатбардошлигини таъминлаши мумкин бўлган генетик ресурсларга
эътибор қаратган мамлакатлар (Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Австралия)
эгаллайди. Масалан, СИММИТ жаҳонда буғдой ex situ намуналарининг 13 ва
маккажўхорининг 5 фоизи, ИРРИ шолининг 19 ва ВАРДА 17 фоизи,
ИКАРДА дуккакли ўсимликларнинг 33, ясмиқнинг 29, нутнинг 4 ва арпанинг
5 фоизи, ИКРИСАТ жўхорининг 21, ер ѐнғоқнинг 18, нутнинг 25 фоизи, СИП
бататнинг 21 фоизи, СИАТ ловиянинг 15 фоизини сақламоқда. Глобал
аҳамиятга эга миллий ex situ коллекцияларига эга мамлакатлар орасида АҚШ
(картошканинг 15, буғдойнинг 7, арпанинг 11, маккажўхорининг 10,
шолининг 8, жўхорининг 20, нутнинг 9 фоизи), Россия-ВИР (картошканинг
17, буғдойнинг 11, маккажўхорининг 10, жўхорининг 6, арпанинг 4 фоизи),
Хитой (шолининг 8, соянинг 10 фоизи), Ҳиндистон (шолининг 8,
маккажўхорининг 12 фоизи) ва бошқа давлатлар ажралиб туради.
- ex situ шароитида хилма-хил ўсимликларни тўплаш ва сақлаш ишида
бундай муваффақиятга турли селекция дастурлари ҳамда илмий лойиҳаларда
кенг қўлланилган гермоплазмадан эркин, беғараз фойдаланиш ва алмашиш
самарасида эришилди. ex situ коллекциялар ва генбанкларда генетик ресурс-
ларни сақлаш ХХ аср давомида агробиохилмахилликни сақлашнинг асосий
тури бўлди. Ушбу сақлаш тури ўша даврда мавжуд бўлган қуйидаги
талабларга жавоб берган:
генетик хилма-хил ўсимликларни марказлаштирилган ҳолда бошқариш,
сақланаѐтган
намуналарнинг
(асосан
паспортлаштирилган)
бирхиллаштирилган маълумотлар базасини яратиш, уларга малакали ишлов
бериш ва кўчишини эътибор олиш;
тартибга солинаѐтган шароитда намуналарни хавфсиз сақлаш ва
кейинчалик атрофлича ўрганиш учун улардан нусха олиш;
селекциянинг тактик вазифаларини ҳал этиш учун дастлабки материал
сифатида хилма-хил ўсимликлар намуналарини бир жойда тўплаш;
- изчиллик билан ўрганилган ва баҳоланган материалнинг мавжудлиги,
материал ва ахборотдан фойдаланиш имконияти;
муайян мақсадга эришиш учун зарур намуналар тўпламидан тезкор
фойдаланиш;
коллекциялардан
намуна
олиш
ва
улардан
фойдаланиш
осонлаштирилиши самарасида ўсимлик материалидан мақсадли фойдаланиш
бошқалар.
Бироқ, ex situ шароитида сақланаѐтган ўсимликлар генетик
ресурсларини (ЎГР) тартибга солинадиган шароитда экспецидия пайтида
тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва фойдаланиш катта маблағ, юқори малакали
илмий ва техник ходимлари талаб қилди. Бунга ҳамма мамлакатларнинг ҳам
қурби етмасди, уларнинг айримлари эса генетик ресурсларнинг стратегик
аҳамиятини етарлича тушунмагани боис бунга зарурат йўқ деб ҳисоблади.
Сўнги йилларда янги илмий ютуқлар, ривожланган биотехнологиялар ва
ген инженериясини қўллашга асосланган агробизнес жадал ривожланди.
Ривожланаѐтган мамлакатларнинг таъсир кўрсатиш соҳасини халқаро
даражада ажратиш ва озиқ-овқатни тақсимлашда самарасиз иштироки,
учинчи дунѐ мамлакатларидаги сиѐсий беқарорлик, қашшоқлик ва ижтимоий
кескинлик ушбу давлатлар ҳукуматларини асосан маҳаллий хилма –хил
ўсимликлардан фойдаланган ҳолда, майда ва ўрта фермерликка асосланган
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг янги йўлини танлашга мажбур
этмоқда. Айни пайтда ғарб давлатлари жаҳон иқтисодиѐтида ўзининг
етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб, илм–фанга ва янги технологиялар
яратишга катта маблағ сарфламоқда. Шу тариқа генетик ресурсларга эгалик
қилиш ва уларни назорат қилиш учун кескин ва давомли кураш бошланди.
Академик Н.И.Вавилов қимматбаҳо белгиларни тўплаш бўйича
қизиқарли ва муҳим марказларни фақат халқаро миқѐсда бирлашиш ва
ҳамкорлик, халқаро илмий тадқиқот ташкилотини ташкил этиш орқали
ўрганиш мумкинлигини олдиндан билган ва тушунган.
Ўтган асрнинг 90 йилларида жаҳон ҳамжамияти катта аҳамиятга генетик
ресурслар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканини ва уларни асраб қолишни
ҳуқуқий таъминлаш зарурлигини англади. Биохилма–хиллик тўғрисидаги
конвенция шу тариқа пайдо бўлди. Унинг кириш қисмида қуйидагилар қайд
этилган: “Биолиогик ресурслар инсониятни иқтисодий ва ижтимоий
ривожлантириш учун ҳаѐтий муҳимдир. Шу боис биологик хилма–хиллик
ҳозирги ва келажак авлод учун ғоят катта аҳамиятга эга. Шунингдек, бугунги
кунда ҳар қачонгидан кўра, турлар ва экотизимларнинг мавжуд бўлиш хавфи
ҳам юқори. Инсоният фаолият натижасида кўплаб турларнинг жадал
суръатда йўқ бўлиши давом этмоқда”.
Do'stlaringiz bilan baham: |