С. Валиева, К. Туленова



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/44
Sana11.04.2022
Hajmi3,77 Mb.
#542420
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
Ilmiy tadqiqot metodologiyasi o`quv qo`llanma 2016

Назорат учун саволлар:
1) Илмий билишдаги хиссийлик ыандай намоён бщлади?
2) Рационалликнинг намоён бщлиши хакида сузланг.
3) Иррационаллик, илмий билишда иррационаллик.
4) “Интуиция”, “интуитив билим” тушунчаларини тахдил килинг?
5) Интуитив билимнинг кандай хусусиятларини биласиз?
6) Интуиция муаммоси хакидаги фалсафий карашлар.
7) Олим (тадкикотчи) интуицияси нималарда намоён булади?
8) Интуициянинг фан тараккиётидаги урни.
12-Мавзу; Илмий билиш шакллари.
Режа:
1. Илмий билиш шакллари. Илмий муаммо.
2. Илмий далил. Илмий гипотеза. (Тахмин)
3. Илмий конун. Илмий назария. Илмий кашфиёт.
Юкорида куриб утганимиздек илмий билишнинг икки даражаси - эмпирик 
ва назарий даражаси мавжуд. Бу хар икки даража узаро бир-биридан билим 
шаклларига кура фаркланади. Эмпирик билиш натижалари илмий далил, 
эмпирик умумлашма, эмпирик конунлар шаклларида, назарий билимлар конун, 
назария, башорат шаклларида намоён булади. Илмий тадкикот илмий 
билишнинг илмий далилдан назарияга кадар тараккий этиши жараёнидир.
119


Илмий муаммо илмий муаммони аниклашдан бошланади. Илмий муаммо 
илмий билиш шакли хисобланади.
Илмий изланишни олиб боришдан кузда тутилган максад бирон-бир илмий 
муаммонинг ечимини топишдан иборат.
Муаммо асли арабча суз булиб, масала, вазифа маъноларини ифодалайди.
Илмий муаммо жавоби бевосита мавжуд билимда булмаган ва ечими 
номаълум масала. Аслида илмий муаммо илмий билишнинг хали билиб 
олинмаган ва хал килиниши лозим булган билим шаклидир. Академик 
Ж.Туленов фикрича. илмий муаммо, билмаслик хакида билимдир. Илмий 
муаммо муайян назарий ва амалий ахамиятга молик масалаларни хал этиш учуй 
мавжуд билимнинг кифоя килмаслигидан келиб чикади.
Илмий муаммо:
а) бирон-бир нарсага дахддор билимнинг йуклигини англаш.
б) илмий тадкикот ишининг максадини ифодалайдиган алгоритмиинг 
йуклигидан келиб чикади.
Аввало, 
илмий муаммо илмий 
изланишнинг максад и. мохиятини 
ифодалайди.
Крапивенский С.Э.нинг фикрича, илмий муаммо билимимиз назарий ва 
амалий характердаги вазифаларни бажармок учун етарли эмаслигини 
англашдан, билимни кенгайтириш заруратидан келиб чикади. Хар кандай 
фаннинг бошлангич нуктаси - муайян нарса, ходисанинг мохиятини 
билмаслигимизни англашдир. Масалан: парламент кандай келиб чиккан? 
Клешнинг кимёвий таркиби нима? Рак касаллигининг сабаби нима? Нима 
сабабдан жисм емирилади? Фан - муаммога жавоб излашдан узга нарса эмас.
Илмий муаммо ривожланувчи билимдир. Бу билим 2 боскични уз ичига 
камраб олади: а) муаммони кУйиш; б) унинг ечими; Айни вактда у ёки бу 
муаммонинг хал килиниши, янгидан-янги муаммоларнинг куйилишига сабаб 
булади. Илмий муаммо билимнинг бошлангич нуктаси, генезиси хисобланади. 
Хар кандай муаммо илмий муаммо булавермайди. Муаммолар назарий ва 
амалий шаклларда намоён булади. Иирик эпистемиолог олим, инглиз
120


файласуфи Карл Поппер (1902-1994 йиллар) фан аслида муаммолардан 
бошланади ва унинг таракхиёти бир хил муаммолардан бошкапарига утишдан 
уз га нарса эмас, деган эди. Муаммо иуайян масала доирасидаги илмий 
билимларда карама-карши фикрлар мавжудлигидан бошланади. Бу карама- 
каршиликлар ё алохлда назарияда, ёки назариялар тукнашувида, ёинки назария 
билан кузатувлар, (амалиёт) орасидаги зиддиятда намоён булиши мумкин.
Муаммо жавоби бевосита мавжуд билимда булмаган, ечим усули хам 
ноъмалум булган масала хисобланади. Кандай б^лишидан катьий назар, хар 
кандай илмий муаммонинг асосини билиш билан билмаслик орасидаги зидцият 
ташки л этади.
Билмаслик деганда умуман билмаслик назарда тутилмайди, балки ечимини 
топиш лозим булган масала кун тартибига куйилган ва ечиш талаб этилган 
вактга нисбатан айтилади. Демак, билмаслик илмий муаммонинг к^йнлишига 
сабаб булади.
Муаммо назарий билиш шакли хисобланади. Илмий муаммо, унинг 
шаклларига олимлар узларининг турлича муносабатларини билдирганлар. 
Карпович В.Н илмий муаммоларни 2 туркумга: а) предметларни урганишга 
дойр ва б) жараёнларни урганадиган муаммоларга булади. Уз навбатида 
предметларни урганишга дахлдор муаммолар эмпирик ва концептуал булиши 
мумкин, деб хисоблайди.1
1-чизма.
1 Карпович В.Н. Проблема, гипотеза, закон - Новосибирск, 1980 год, стр.36
121


Проф. С.Комилова илмий муаммоларнинг: а) назарий; б) амалий; в) 
умумилмий; г) махсус илмий; д) комплекс; ж) глобал турлари хакида фикр 
юритади.1
Муаммоларсиз фаннинг узи булиши мумкин эмас. Лекин бундан фанлар 
муаммолардангина ташкил топади, деган хулосани хам чикариб булмайди. 
Фаннинг мазмуни аввало хал килинган муаммолар асосига курилади.
Илмий муаммони муваффакиятли хал этишнинг 2 асосий шарти мавжуд. 
Бу: 1) муаммони тугри куя билиш ва 2) уни тугри хал этиш.
Илмий муаммонинг ечими билим мазмунида ифодаланади. Лекин 
таъкидлаш жоизки, муаммонинг ечими нисбий характерга эга булади, чунки у 
Урганилаётган объектнинг барча томонларини камраб ола олмайди. Шунинг 
учуй хам изланиш жараёнида янги муаммолар вужудга келади ва улар янги 
ечимларни талаб килади. Масалан; Ньютон бутун олам тортилиш конунини 
кашф этганда, тортишувчи жисмлар уртасидаги микдорий алокадорликларни 
назарда тутган эди. А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси жисмларнинг узаро 
тортилиши муаммосини узгача тал кин килди.2
Карл 
Поппернинг 
фикрича, 
аслида 
фан 
кузатувлардан 
эмас, 
муаммолардан бошланади. Ва бир хил муаммолардан бошкаларига, чукуррок 
мазмунли муаммоларга утиш - фан тараккиётининг мухим томонини ташкил 
этади. Илмий муаммонинг юзага келиш сабаби икки хил булиши мумкин: а) ё 
муайян назариядаги зиддиятлилик; б) ёки назариянинг келуси кузатувлар 
натижаларига мувофик келмаслиги 3
Оламдаги нарса ва ходисаларнинг мураккаблиги, купсифатлилиги хар бир 
муаммо доирасида яна янгидан-янги муаммоларни келтириб чикаради. Француз 
олими, физик Луи д е Бройль билиш бобидаги хар бир ютугимиз янада купрок 
муаммоларни келтириб чикаради, деб бежиз айтмаган эди.
1 С.Комилова. Научная проблема в структуре научного знания. - Т., «Фан», 1994 г., стр. 53,
2 Фалсафа. Кому-ий лугат. - Т., «Шарк» н атр., Бош тахририяти 2004 Йил 284-бет
3 Поппер 
К .
Объективное знание. Эволюционный подход. Москва, 2002 Йил, 250-251-бетлар
122


Илмий далил илмий муаммонинг ечими илмий далилдан бошланади. 
Илмий изланиш, аввало далилларни туплаш, тизимлаш ва умумлаштирищни 
назарда тутади.
Илмий далил деганда: а) бирон-бир нарса тугрисидаги исботланган билим 
хамда б) эмпирик тадкикот натижасида хосил килинган билим назарда 
тутилади.
Табиат, жамиятда кузатиладиган турли ходисалар, тарихий вокеалар, 
жамият хаётининг барча сохалари, унда кечадиган турли ижтимоий жараёнлар; 
халклар, 
миллатлар, 
ижтимоий 
гурухлар, 
партиялар, 
давлатлар 
фаолиятларининг барча томон ва куринишлари илмий далиллар учун асос 
вазифасини бажаради.
Илмий далил одатда тушунчалар, мушохадалар воситасида ифодаланади.
Нильс Бор тажриба оркали хосил килинган бирон-бир далилни тушунчалар 
тизимисиз 
ифодалаш мумкин эмас, дея 
таъкидлаган 
эди. 
Тушунча, 
мушохадалар - тафаккур натижаси. Шундай экан, илмий далил тажрибадан 
келиб чикадиган оддий факт эмас. Унинг билим сифатида шаклланишида 
тафаккурлаш фаолияти мухим урин тутади. Альберт Эйнштейн далилнинг узи 
назарий умумлашмаларсиз илмий билимни хосил килиши мумкин эмаслигига 
эътибор каратган эди.
Хозирги замон илмий тадкикот методологиясида илмий далил урнининг 
бир 
ёклама 
талкини 
фактуализм 
ва 
назарийлаштириш 
фалсафий 
йуналишларида ифодаланган. Улардан биринчиси - фактуализм далилларнинг 
урнини мутлаклаштириб курсатса. иккинчиси эса фактлар талкини бус-бутун 
назарияга боглик, ундан келиб чикади, деган карашга асосланади.
Илмий далил хар кандай билимнинг негизини ташкил этади. Илмий далил 
тадкикот объектининг хосса, хусусиятлари хакидаги хакконий ахборот, 
билимдир. Илмий далил илмий билимлар тизимида мухим урин тутади. У: а) 
тадкикот обьектини тавсифлайди; б) тушунгиради; в) асослайди: г) башорат 
учун асос булиб хизмат килади.
123


Академик В.И.Вернадский «Илмий далил илмий билим ва илмий 
изланишнинг асосий мазмунини ташкил килади.Улар тугри аникланган 
тавдирда, хосил килинган билим чин хисобланади», деган эди.
Эйнштейн фикрича, фан далиллардан бошланиб, далиллар билан 
якунланиши лозим.
Илмий фараз илмий далил асосида сурилади. Илмий далил билан 
назарияни узаро боглаб турадиган асосий нарса - бу илмий фараздир. Илмий 
фараз - чинлиги исботланиши лозим булган билим.
Илмий фаразга турли тарихий даврларда турлича муносабат билдирилган. 
XVII-XVIII асрда табиатшуносликда чин билимни хосил килишнинг икки 
ишончли йули бор: бу - а) тажриба; б) унинг натижасини математика тилида 
баён этиш, деган караш илгари сурилган. Агар шу фикр асос килиб олинса, 
илмий тадкикот икки боскичдан утади: биринчи боскичда - тажриба ёрдамида 
конуният аникланади, иккинчи боскичда у математика тили билан назарияга 
айланади, деган содда фикрга келиш мумкин булади. Иирик олим П.В.Копнин 
конунларни аниклаш шу йулдан борганда эди, фанда тахминларга, фаразларга 
умуман Урин колмасди. Вахоланки, фан хамма замонларда хам илмий 
тахминларга мухтож булган деган эди. Ньютон фан доирасида куплаб 
тахминларни илгари сурган.
Уз тасдигини топган илмий тахмин назарияга айланган. Агар топа олмаса, 
у инкор этилган ва унинг Урнига янги илмий фараз ишлаб чикилган. Масалан, 
физик олим Планк илгари сурган квант гипотезаси, Менделеев Д.Ининг даврий 
конуни, Ч.Дарвиннинг турларнинг келиб чикиши тугрисидаги илгари сурган 
илмий тахминлари уз тасдигини топди ва илмий назарияга айланди.
Д.Менделеев ходисаларни илмий тадкик этишда илмий тахминларни 
илгари суриши фан учун мухимлигини таъкидлаб, илмий тахминни табиий 
илмий билимларнинг зарурий элементи, деб хисоблаган. Унинг фикрича, илмий 
тахминсиз чин билим — назариянинг булиши мумкин эмас.
Конун — нарса ва ходисаларни тадкик этишнинг мухим томонини 
улардаги ички мохият, алока ва муносабатларни урганиш ташкил этади. Илмий
124
.


изланиш жараёнида нарса ва ходисалар туркумига хос мохиятли белгиларни, 
апока ва муносабатларни урганиш асосида назарий билим шакли - конун кашф 
килинади.
Фан конунларида объектив оламдаги предмет ва ходисалар орасидаги 
мухим, зарурий, умумий, нисбий баркарор алока ва муносабатлар ифодаланади.
Фаннинг максади оламдаги нарса, ходиса, жараёнларнинг мохияти, 
конуниятларини очишдан иборат. Хар кандай фан эмпирик материаллар 
тахлили, уларни англашдан бошланади. Бу эса уз навбатида ички алока ва 
муносабатларнинг ифодаси булиш конуннинг кашф килинишига олиб келади. 
Илмий изланиш жараёнида кулга киритилган илмий далилларни тахлил килиш 
натижалари конунларда акс этади. Конуннинг асосини илмий далил ташкил 
килгани сингари, хар кандай илмий назариянинг асосини конун ташкил этади. 
Бундан келиб чикадики, хеч бир илмий назария унга асос була оладиган илмий 
далиллар ва конунларсиз мавжуд була олмайди.
Назария амалиёт синовларидан муваффакиятли утган, маълум бир тизимга 
солинган илмий карашлардир. Назария алохида фикр, гоя эмас, балки 
вокеликнинг бирон-бир сохаси хакидаги асосланган, муайян тизимга солинган 
яхлит билимдир.
Назария - илмий билишнинг энг юкори тараккий этган шакли. Назария -
хакикатлиги жихатдан исботланган, борликнинг бирон-бир сохасига оид 
гоялар, карашлар, конунлар ва тамойилларнинг муайянт тизими. Назария 
билимларнинг умумлаштирилиши асосида пайдо булади. Назарияда оламнинг 
муайян бир сохасига оид энг зарурий. энг умумий алока ва муносабатлар 
хакидаги билим акс этади.
Ньютон 
механикаси. 
Чарльз 
Дарвиннинг 
эволюцион 
назарияси, 
Эйнштейннинг нисбийлик назарияси, уз-узини ташкилловчи яхлит тизимлар 
назарияси хисобланиш синергетика кабилар бунга мисол була олади.
Хар кандай назария икки асосий талабга жавоб бермоги лозим: а) 
мантикнинг нозидлик конунига буйсунмоги ва б) экспериментал исботланмоги 
лозим.
125


Назариянинг шаклланишида урганилаётган объектнинг идеаллаштирилган 
кисфасини (моделини) яратиш мухим ахамиятга эга. Назариялар объектни акс 
эттириш хусусиятларига кура; а) тасвирловчи, б) математикапашган, в) 
дедуктив 
ва 
г) 
индуктив 
назариялар 
шаклларида 
намоён 
булади. 
Назарияларнинг фундаментал ва амалий, «очик» ва «ёпик» тушунтирувчи, 
изохловчи, физик, химиявий, социологик, психологик шакллари хам мавжуд. 
Назария илмий билишнинг узига хос шакли ва у узига хос хусусиятларга эга:
1. Назария узлуксиз ривожланиб борувчи билимлар тизимини ифодалайди.
2. Назарияда оламдаги нарса ва ходисаларнинг сабаблари, конуниятлари 
очиб берилган булади.
3. Назария асосланган булмоги лозим.
4. Назария кенг хажмли ходисалар доирасини тушунтириб бфмоги лозим.1
Илмий назарияни шакллантириш мураккаб диалектик жараён. Бу жараёнда
абстракциялаш ва идеаллаштириш мухим урин тутади. Илмий назарияни 
шакллантириш тадкикот жараёнида кУлга киритилган маълумотларни «тилга 
киритиш»ни талаб килади. Бунинг учун ходиса, жараёнларнинг мохиятли 
томонлари илмий тилда - илмий абстракциялар воситасида ифодаланади. 
Илмий назарияга асос буладиган илмий абстракциялар илмий билиш 
сохаларининг таянч тушунчаларидир. Физикада «идеал газ», биологияда «ген» 
ахбороти, иктисодиётда «киймат назарияси», фалсафада «онг», «билиш» илмий 
абстракцияларга мисол була олади. Айнан ана шу абстракцияларга таянган 
холда тадкикот объекта тушунтирилади. Хозирги замон эпистемиологияси 
доирасида «илмий назария» тушунчаси билан биргаликда «парадигма» 
тушунчаси хам кенг кулланади.
Парадигма - илмий муаммоларни хал этиш намунаси сифатида кабул 
килинган илмий назария2 маъносини ифодалайди.
Америкалик файласуф Томас Кун (1922 й.) парадигма деганда, маълум 
давр ичида илмий жамоатчиликка илмий муаммони куйиш ва хал этиш
1 Кар ант: В.П.Кохановский. Философия и методологи* науки. - Ростов н/Д, 1998, 145-146 бетлар.
2 Фалсафа. Кискача изохли лугат - Т., «Шарк» 2004 й., 321 бет.
126


намунаси булиб хизмат киладиган ва купчилик томонидан эътироф этилган 
назарияни тушунади.
Илмий билиш шаклларидан яна бири - илмий башорат. Илмий башорат — 
тадкикотчи, олимнинг таоиат, жамият ва инсон тафаккури тараккиёти 
конунларига асосланиб, бирон-бир фан сохасида, табиат ва жамиятда келгусида 
юз бериши мумкин булган ходиса, вокеа ва жараённи ифодалайдиган билим. 
Илмий башорат оламдаги предмет ва ходисаларнинг утмишда ва хозирги 
даврдаги холати, узгариш ва ривожланиш объектив конунларини Урганиш 
асоснда уларнинг келгуси холати истикболи тугрисида бирон - бир фикрни 
илгари суриш назарда тутилади.
Илмий башорат илмий билишда мухим ахамиятга эга. Илмий башоратнинг 
хакикатлиги илм-фан ютукдари билан, олам тараккиёти конунлари билан 
асосланади.
Олам ва одамни илмий тадкик этиш натижалари илмий билим шакллари- 
илмий муаммо, илмий далил, илмий тахмин, илмий конун, назария, илмий 
кашфиёт ва башоратда уз ифодасини топади. Бу илмий блиш шакллари барча 
фан сохалари мазмунидаги умумийликни ифодалайди.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish