С. Валиева, К. Туленова



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/44
Sana11.04.2022
Hajmi3,77 Mb.
#542420
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
Ilmiy tadqiqot metodologiyasi o`quv qo`llanma 2016

Адабиётлар
1. Ж.Т.Туленов. Методология научного творчества.-Т., 2001 йил, 69-79 
бетлар.
2. Ж.Т.Туленов, С.Валиева. Илмий ижод методологияси. -Т ., ТДПУ, 2008, 52- 
58-бетлар
3. И.Соифназаров, Г.Никитченко, Б.Крсимов. Илмий ижод методологияси. -
Т., “Янги аср авлоди", 2004 йил, 56-63, 71-83, 96-104, 110-121-бетлар
4. С.Комилова. Научная проблема в структуре научного знания.-Т., 1994 йил
5. В.П.Кохановский. Философия и методология науки. Учебник для вузов.- 
Москва/Ростов-на-Дону, 1999, 122-126, 134-153 бетлар
6. З.Давронов. Илмий ижод методологияси.- Т., “Иытисод-Молия”, 2007, 102- 
124, 137-140, 149-153-бетлар
127


7. 
А 
.Я.Баскаков, Н.В.Туленков. методология научного исследования, 2- 
издание.-Киев, 2004 йил, 32-54-бетлар
8. Кохановский В.П., Золотухина Е.В. Лешкевич Т.Г., Фатхи Т.Б.Философия 
для аспирантов.-Ростов на-Дону, 2003, 114-130-бетлар
9. Фалсафа. Энциклопедик лугат.- Т., “Щзбекистон Миллий энциклопедияси" 
Давлат илмий нашриёти, 2010 йил
Таянч тушунчалар: 
оламнинг илмий манзараси, илмий муаммо, илмий 
далил, илмий тахмин, конун, назария, башорат
Назорат учун саволлар:
1. Илмий билиш шакллари.
2. Илмий далил, унинг илмий билимлар ривожидаги урни.
3. Илмий муаммо нима? Илмий муаммоларнинг асосий турлари.
4. Илмий тахмин, унинг илмий билишдаги урни.
5. Назария кандай билим шакли, унинг мохияти.
6. Башорат- илмий билиш шакли. Илмий башорат шакллари.
13-мавзу. Илмий башорат, унинг илмий билимлар ривожидаги урни
Режа:
1. Башорат. Илмий башорат. Илмий билиш хакидаги карашлар.
2. Илмий башоратнинг уз и га хос жихатлари. Илмий башорат таркиби.
3. Илмий башорат шакллари ва методлари.
4. Илмий башорат ва фан.
Башорат сузи арабча хушхабар маъносни ифодалайди. Башорат олдиндан 
куриш, ходисалар, жараёнлар йуналиши, хусусиятларини кура олиш ва 
олдиндан айтиб бериш. Башорат турт куринишда намоён булади: 1) оддий 
башорат; 2 ) диний башорат; 3) интуитив башорат; 4) илмий башорат.
Оддий башорат кишиларнинг хаётий тажрибалари, кузатувлари асосида 
юзага келадиган олдиндан сезиш. Табиатни англаш, ундаги узгаришни 
олдиндан айтиш оддий башоратга мисол була олади.
128


Интуитив башорат-келажак хакидаги гайришуурий 
билим. 
Машхур 
башоратчи 
Нострадамус 
"Центуриялар” 
асарида 
XX 
асрдаги 
техник 
кашфиётлар (кема, самолётлар, бомба), француз инкилобини, тарихий шахслар 
(Де Голь, Франко, Сталин, Гитлер) шахсларини башорат килган.
Илмий башорат фан мазмунида акс этади. Зотан фаннинг вазифаси олам, 
ундаги нарса, ходиса жараёнларни тасвирлаш, тушунтириш ва башорат 
килишдан иборат.
Илмий башорат - 
илмий билиш шакли. У илмий далиллар, табиат, 
жамият конунларига таянган холда келажакда руй бериш мумкин булган 
нарсалар, ходисалар, жараёнлар хакидаги билим.
Башорат, илмий башорат муаммоси олимларни кадимдан кизиктириб 
келган. Кадимий Хиндистон, Хитой, Марказий Осиё, Юнонистонда шаклланган 
фалсафий карашларда башорат муаммосига дахлдор фикрлар куплаб учрайди. 
Кадимий Хинд фалсафасида олдиндан куриш амалий фаолиятга боглик 
эканлиги, тажрибадан келиб чиккан холда утмиш, хозир ва келажакда содир 
буладиган вокеа-ходисаларни башорат килиш мумкинлиги хакида фикр 
юритилган. Кадимги Хитой манбаларида башорат гушунчаси хакида фикр 
юритилган ва унга содир булиши мумкин булган ходиса хакида олдиндан хосил 
килинган «билим», деб таъриф берилган. Кадимги Юнон файласуфлари табиий- 
илмий билимларга таянган холда табиатда булиши мумкин булган ходисаларни 
башорат килганлар. Фалеснинг куёш тутилиши хакидаги илгари сурган 
башоратини бунга мисол тарзида келтириш мумкин. Хакикатан хам Фалес 
башорат килганидек, куёш тутилиши Ионияда 585 йили 25 май куни содир 
булгани хакидаги тарихчиларнинг маълумоти бор.
Демокрит ходисалар орасидаги сабабий алокадорликларни аниклаш оркали 
келажакда юз берадиган ходисаларни башорат килиш мумкин, деб хисоблаган. 
Башорат хакида кадимги Рим файласуфи Лукреций Кар Тит (мил.ав. 96-55 
йиллар)нинг баён этган фикрлари диккатга сазовор. Унинг фикрича, табиатда 
содир буладиган гурли-туман ходисалар, жараёнлар орасида алокадорлик 
мавжуд. Хеч нарса уз-узидан руй бермайди. Биз довулни келтириб чикарадиган
129


хаво катламларини курмаймиз, лекин унинг вайрон килувчилик кучи ни 
курамиз. Лукреций нарсаларнинг келиб чикишини табиий сабабларга боглайди; 
куёшнинг, ойнинг тутилиши каби ходисапарнинг табиий сабаблари бор, деб 
билади. Сабабий алокадорликларни очиш, тушуниш, нарса ва ходисаларнинг 
хосса-хусусиятларини олдиндан билиш имконини беради, деб хисоблайди 
олим.
Табиий ва ижтимоий ходисаларни билиш хамда башорат килиш 
масалалари Урта асрлар Марказий Осиё мутафаккирлари фалсафий, табиий- 
илмий ва ижтимоий-сиёсий карашларида мухим 5фин тутган. Ал-Хоразмийнинг 
математика, астрономия, география, тарихга оид, 
Абу Наср Форобийнинг 
фозил жамият, фозил давлат, инсониятнинг бахтли келажаги хакидаги, Абу 
Райхон Берунийнинг табиий-илмий карашлари, хусусан, унинг астрономияга 
оид фикрлари бу фаннинг келгуси тараккиётига жуда катта таъсир курсатди. 
Абу Райхон Берунийнинг геология илмига оид карашлари узининг келажакка 
йуналтирилганлиги нуктаи-назаридан хозиргача уз ахамиятини йукотган эмас.
Башорат хаёлий (утопик) социализм ва марксизм назариясининг асосини 
ташкил этади.
Башорат, умуман олганда, ходиса, жараёнлар йунапиши, хусусиятларини 
олдиндан кура олиш, деган маънони ифодалайди.
Тилда “башорат” сузи билан бир каторда “каромат” сузи хам кулланади. 
Каромат- арабса мухжиза маьносини ифодалайди. Каромат бирон-бир вокеа- 
ходисанинг качон ва кандай б^лишини олдиндан айтмок, башорат килмок. 
Каромат диний тасаввурларда илохий кучлар ёрдамида содир буладиган гайри- 
табиий ходисаларга ишониш, эътикод килиш маъносида кулланади.
Илмий башорат - илмий билим шакли. Бу - табиат, жамият конунлари ва 
далилларга таянган холда келажакда руй бериши мумкин булган нарсалар, 
ходисапар, жараёнлар хакидаги билим.
Башоратнинг илмий билишнинг бошка шаклларидан асосий фарки 
келажакда содир булиши лозим булган ходиса, жараён хакидаги илмий ахборот 
тарзида акс этишида. Аслида олдиндан айтиш — башорат субъект онгининг
130


оламни фаол акс эттириш хусусиятидан келиб чикади. XX асрнинг йирик 
олими Б.К.Анохин «табиатдаги акс эттириш фаоллиги» ходисасини очган. 
Унинг фикрича, бутун биологик дунё олдиндан кУзгалади, гаъсирлаиади. 
Масалан, дарахт гуё кахратон кишга тайёргарлик кургандек, «баргларини 
тукади»; айрим хайвонлар киш уйкусига чумадилар. Лекин Анохин баён этган 
акс эттириш фаоллиги» соф биологик ходиса, у тирик организмларга - 
усимликиларга, хайвонларга тааллукли.
Башорат энг аввало, ижтимоий ходиса, инсон онгининг узига хос 
хусусияти. Шу маънода башорат - ижтимоий-тарихий амалиёт жараёнида 
шаклланадиган хислат.Башорат - аввало ижтимоий онгнинг узига хос намоён 
булиши. Гарчи башорат индивид (олим) онгида вужудга келса-да, у факат шу 
индивиднинг шахсий тажрибасигина эмас. балки ижтимоий онгда акс этган 
тажриба-ижтимоий амалиёт натижалари асосида шаклланади.
Башорат - ижтимоий характердаги илмий билимнинг узига хос куриниши. 
у илмий билиш шакллари - тахмин, назария, конунларга таянган холда хосил 
килинадиган билимдир. Илмий башорат олдиндан айтиб беришнинг турли 
шаклларидан узининг бир катор хусусиятлари билан фаркланади:
Биринчидан, илмий башорат нарса ва ходисалардаги реал мавжуд ички, 
мохиятли алокадорликларга, конуниятларга таянади.
Иккинчидан, илмий башорат абсолютлик, тамомила хакликни даъво 
килмайди, унда у ёки бу ходисанинг руи бериши маълум даражада 
тасдикланади.
Учинчидан. илмий башорат хакикатга якин билимдир. Бундай билимнинг 
чинлик даражаси бир катор омилларга боглик. Бу омилларни
- Кандай келажак башорат килинади?
- Башорат кай даражада конуниятларга таянган?
- Башорат килинувчи ходиса, жараённинг барча томонлари илмий билишда 
кай даражада тул и к акс этяпти? каби саволлар оркали ифодалаш мумкин.
Гуртинчидан, илмий башорат илмий билимлар ривожига катта таъсир 
курсатади, окибатда фан тараккиёти янги сифат боскичига усиб утади.
131


Бешинчидан, илмий башорат илмий билимлар ривожига катта таъсир 
курсатади. Кулга киритилган билим (конун, назария, кашфиёт)лар фан 
тараккиётида янги даврни бошлаб беради.
Илмий башорат янги конунлар, назариялар, кашфиётларга сабабчи булади. 
Бунга билиш тарихидан к^плаб мисоллар келтириш мумкин. Абу Райхон 
Беруний Осиё, Африка, Европа китъаларидан ташкари бошка бир катта китъа 
борлигини башорат килган. Колумб очган Америка Беруний башоратининг 
хакикатга айланиши эди. Абу Али ибн Сино касалликни кузгатувчи куз илгамас 
тирик организмлар хакида башорат килган эди. 1510 йили микроскоп ихтиро 
килинди. Ундан фойдаланган биолог олим Пастер ва бошкалар микробни кашф 
килганлар. Мендеелевнинг кимёвий элементларнинг даврий системаси 1869 
йилда кашф этилган. Бунда хаммаси булиб 63 та элемент маълум эди. 
Мендеелевнинг даврий системасидаги буш катакларнинг тулдирилиши, 
кимёвий элементлардан 108 тасининг кашф килиниши илмий башоратнинг 
кашфиётга айланишидир. Ёки 1846 йилгача куёш системасида факат еттита 
планета бор, уларнинг охиргиси Уран, деб хисобланар эди. Математик Леверье 
Уран харакати тенгламаларини синчиклаб текшириб, номаълум жисм унинг 
харакатига таъсир курсатаётганини аниклади. Астроном Галле шунга 
асосланган холда саккизинчи планета — Нептунии кашф килди.
Башорат илмий билиш шакли сифатида узига хос таркибга эга. Бу: а) 
башорат объекта; б) башорат субъекта; в) келажак хакида билим- илмий 
башорат.
Башорат объекта - билиш йуналтирилган нарса, ходиса, жараён. Субъекта
— билувчи инсон ва унинг объектга муносабати. Башорат - объектив 
реапликнинг инсон онгида акс этиш шакли. Инсон оламни фаол акс эттиради. 
Билувчи субъект оламни манфаат-максадларига кура акс эттиради ва бунда 
унинг ижодий тасаввур мухим урин тутади.
Илмий башорат унда ифодаланган билимнинг мазмунига кура икки шаклда 
намоён булиши мумкин:
132


1. Эмпирик башорат. Бу илгариги тажриба асосида вокеа-ходисалар 
ривожини олдиндан куриш.
2. Назарий башорат. Башоратнинг бу шакли сабабий алокадорликларии 
билиш асосига курилади. Айни вактда назарий башорат конунларни билишни 
талаб килади. Таъкидлаш жоизки, илмий башорат учун конунларни билишнинг 
5>зи кифоя килмайди. Бунда конунлар амал киладигак шарт-шароитларни 
хисобга олиш хам талаб этилади.
Илмий башорат турлича фан сохапарида турлича куринишларда намоён 
булади.Табиий фанлардаги башорат билан ижтимоий-гуманитар фанлардаги 
башоратни узаро бир-биридан фаркламок лозим.
Башорат 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish