Пудрат усулида таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва уларни ҳисобини тушунтириб беринг?
Хўжалик усулида таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва уларни ҳисобини тушунтириб беринг?
Капитал таъмирлаш деганда нимани тушинасиз?
Таъмирлаш харажатларини ҳисоботларда акс эттириш тартибини айтинг?
Асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисоби
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили 1 январ ҳолатига кўра асосий воситалар қийматини, уларни жорий нархларга мувофиқлаштириш учун қайта баҳолашни амалга оширадилар.
Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2002 йил 29 октябрда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (хозирги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси), Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан “1 январ ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган бўлиб (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 4 декабр 2002 йилда 1192-сон билан рўйхатга олинган), бюджет ташкилотлари ҳам ҳар йили асосий фондларини қайта баҳолашни мазкур Низомга мувофиқ амалга оширадилар.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш – асосий воситалар объектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат (тикланиш қиймати) бўйича акс эттирилади.
Қайта баҳолаш мақсадида бюджет ташкилотларининг асосий
ф о
н
Белгилансинки, 2002 йил 1 январдан бошлаб: …….. д мулкчиликшакллариданқатъиназар,хўжаликюритувчисубъектларҳарйили1 а
л январдаги ҳолатига кўра асосий воситалар қийматини, уларни жорий нархларга мувофиқлаштриш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда қайта баҳолайдилар. р
и Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги д қарорининг 12-банди е г
анда қуйидагилар тушунилади:
а) ўзининг асосий воситалари; б) ўрнатиладиган ускуналар;
в) тугалланмаган қурилиш объектлари.
Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш ҳар йили (жорий йилнинг 1 февралигача) 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.
Қайта баҳолаш чоғида асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, яъни улар худди шундай янги объектларга тўлиқ алмаштирилган тақдирда ташкилот амалга ошириши керак бўлган харажатларнинг тўлиқ қиймати қайта баҳолаш санасида мавжуд бўлган бозор нархлари (тарифлари) бўйича аниқланади, бунга объектларни харид қилиш (қурилиш), ташиш, ўрнатиш (монтаж қилиш) харажатлари, импорт қилинадиган объектлар учун эса - шунингдек божхона тўловлари ва ҳоказолар киритилади.
Ташкилотлар мулкида, уларнинг хўжалик юритишида ва тезкор бошқарувида бўлган, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ишлаб турган ва фойдаланилмайдиган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган барча асосий воситалар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатиш учун мўлжалланган ускуналар қайта баҳоланиши керак.
1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан, йил давомида келиб тушган асосий фондлар бўйича эса - харид қилиш қийматидан амалга оширилади.
Асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати ташкилотнинг хоҳишига қараб қайта баҳолашни ўтказиш даврида 1 январга шаклланган, баҳоланаётганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича алоҳида объектлар қийматини бевосита ҳисоблаш йўли (бевосита қайта баҳолаш усули) билан ёки асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индексларини қўллаган ҳолда айрим объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш йўли (индекс усули) билан аниқланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан асосий фондларни қайта баҳолаш чоғида индекс усулини қўллаш учун йилнинг 31 декабрига қадар навбатдаги қайта баҳолаш бўйича тегишли индекслар ишлаб чиқилади ва расмий равишда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Индекслаш йўли билан асосий воситаларни қайта баҳолаш чоғида, бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолат бўйича қайд этилган асосий фондлар (шу жумладан уларга доир
эскириш тўла ҳисоблаб ёзилган объектлар)нинг эскириш суммаси уларни тикланиш қийматига қайта ҳисоблаш чоғида асосий фондлар қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига кўпайтирилиши керак. Асосий воситаларни бевосита қайта ҳисоблаш усули билан қайта баҳолаш чоғида бухгалтерия ҳисобида қайд этилган эскириш суммаси қайта баҳолашдан кейинги тикланиш қийматининг қайта баҳолашгача бўлган қийматга нисбати билан ҳисоблаб чиқариладиган қайта ҳисоблаш коэффициенти бўйича индексланиши керак.