Шартли мисол. Бевосита қайта баҳолаш усули. Бюджет ташкилотининг 2011 йил 1 январ ҳолатига 013-субсчёти бўйича асосий воситасининг дастлабки қиймати 5000.0 минг сўм. Мазкур даврга қадар ҳисобланган эскириш суммаси эса, 3000.0 минг сўм. Демак, мазкур асосий воситанинг қолдиқ қиймати 2000.0 минг сўм (5000.0-3000.0). Бюджет ташкилоти ушбу асосий воситанинг бевосита қайта баҳолаш усули билан қайта баҳолаб, унинг жорий қийматини (тикланиш қийматини) 6000.0 минг сўм қилиббелгилади. У ҳолда мазкур асосий воситани эскириш суммаси ва қолдиқ қиймати қуйидагича қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш коэффициенти аниқланади, яъни қайта баҳолангандан кейинги қиймат қайта баҳолашдан олдинги қийматга бўлинади: 6000.0/5000.0=1.2 энди мазкур коэффициент асосий воситанинг эскириш суммасига ва қолдиқ қийматигакўпайтирилади. эскириш суммаси 3000.0*1.2=3600.0; қолдиқ қиймати2000.0*1.2=2400.0.
Шартли мисол. Индекс усули. Бюджет ташкилотининг 2011 йил 1 январ ҳолатига 013-субсчёти бўйича асосий воситасининг дастлабки қиймати 5000.0 минг сўм. Мазкур даврга қадар ҳисобланган эскириш суммаси эса, 3000.0 минг сўм. Демак, мазкур асосий воситанинг қолдиқ қиймати 2000.0 минг сўм (5000.0-3000.0). Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан асосий фондларни қайта баҳолаш чоғида индекс усулини қўллаш учун йилнинг 31 декабрига қадар навбатдаги қайта баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган ва расмий равишда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган тегишли индексларга мувофиқ мазкур асосий восита учун 1.100 коэффициент белгиланди. У ҳолда ушбу асосий восита бўйича қайта баҳолаш қуйидагича амалга оширилади: дастлабкиқиймат 5000.0 *1.1 = 5500.0; эскиришқиймат 3000.0*1.1 = 3300.0; қолдиққиймат 2000.0*1.1 =2200.0. Бунда асосий фондларнинг бир турдаги объектлари (маркалари, хиллари ва ҳоказо) бўйича ягона усул қўлланилиши лозим.
Қайта баҳолашни ташкилот мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар - экспертларни жалб этган ҳолда амалга оширадилар.
Бевосита қайта баҳолаш усули қўлланилганда объектларнинг тўлиқ тикланиш қийматини ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун ташкилотнинг хоҳишига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:
а) тайёрловчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар- хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва асосий фондларни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасига ЭАВда асосий фондларнинг қиймати тўғрисидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида) маълумотлар;
в) тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
д) асосий фондлар қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи.
Асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган эскириши асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган эскириш қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга оширилади.
Шартли мисол. Бюджет ташкилотининг 2011 йил 1 январ ҳолатига транспорт воситасининг (015-субсчёт) дастлабки қиймати 15000.0 минг сўмни, шу даврга қадар ҳисобланган эскириш суммаси 9000.0 минг сўмни ташкил қилади. Демак, унинг қолдиқ қиймати 6000.0 минг сўм (эскириш меъёри 20 фоиз). Ушбу асосий восита 2011 йилнинг 1 январ ҳолатига 1.2 коэффициент билан қайта баҳоланди. Жумладан: дастлабкиқиймат 15000.0 *1.2 = 18000.0; эскиришқиймат 9000.0*1.2 = 10800.0; қолдиққиймат 6000.0*1.2 =7200.0. Қайта баҳолангандан сўнг ушбу асосий воситага эскириш ҳисоблаш унинг тикланиш қийматидан, яъни 18000.0 минг сўмдан амалга оширилади,яъни: 18000.0*20фоиз=3600.0 минг сўм. Агарда қайта баҳолангунга қадар ҳар йили 3000.0 минг сўмдан эскириш ҳисобланган бўлса, эндиликда ҳар йили 3600.0 минг сўмдан эскириш ҳисобланиши лозим. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 01 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида, ҳисобланган эскириш суммасининг ошиши 02 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши мазкур асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, 28 счётнинг якуний моливий натижаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиши
01 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, ҳисобланган эскириш суммасининг камайиши 02 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва
молиявий натижаларнинг камайиши эса, мазкур асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, 28-счётнинг якуний моливий натижаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг қайта баҳолашдан кейинги 1 январ ҳолатига янги қиймати бюджет ташкилотларининг жорий йилни биринчи чораги учун тегишли ҳисоботларида (1-шакл балансида) “Йил бошига” устунида чизиқча (дробь) билан акс эттирилади.
Шартли мисол. Бюджет ташкилотининг 2011 йил 1 январ ҳолатига йиллик харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия баланси (1-сон шакл) қуйидаги кўринишда бўлсин (шартли қисқартма ҳолатда):