С. А. Эгамбердиева молекуляр


  Биотехнологик ихтироларни патентлаш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

 


169 
Биотехнологик ихтироларни патентлаш 
Биотехнологиянинг асосий вазифаси – бу турли хил тижорат 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Бироқ, ҳеч бир компания агар унинг 
ишланмалари рақобатчилар томонидан ишлатилишидан ишончли 
ҳимояланганлигига ишонмаса, хавф даражаси юқори бўлган узоқ 
муддатли лойиҳаларни реализация қилмайди. Давлат ўз томонидан 
саноатни 
ривожлантиришга 
қаратилган 
инновацияларни 
рағбатлантиришга ҳаракат қилади. Иккала томон манфаатларини 
бирлаштирадиган стратегия шундан иборатки, давлат ихтирочиларга 
янги маҳсулотлар ёки уларни ишлаб чиқариш усулларига алоҳида 
ҳуқуқлар беради. Бундай рухсат этилган имтиёзлар интеллектуал 
мулк ҳуқуқи деб номланади ва тижорат сирлари, муаллифлик 
ишланмалари, савдо белгилари ва ихтироларни ўз ичига олади. 
Тижорат сирлари – бу маҳсулотларнинг компания махфий сақлашни 
истайдиган ва учинчи шахслар томонидан фойдаланилишдан ҳимоя 
қиладиган ишлаб чиқариш усулининг специфик хусусиятлари ва 
маҳсулут таркиби ҳақидаги конфиденциал ахборот. Муаллифлик 
ишланмалари, хусусан эълон қилинган ишларидан муаллифлик 
ҳуқуқи 
институти 
томонидан 
рухсатсиз 
ва 
ноқонуний 
фойдаланилишдан ҳимояланади. Савдо белгилари – бу маълум бир 
компания томонидан ишлаб чиқилган маълум маҳсулот ёки усулни 
идентификациялашга қаратилган сўзлар ёки белгилар. Масалан, 
Gigapack савдо белгиси in vitro тажрибалари учун мўлжалланган 
бактериофаг λ нинг қадоқловчи экстрактини ўз ичига олган ва 
Stratagene 
биотехнологик 
компанияси 
томонидан 
ишлаб 
чиқариладиган тўпламга тегишли. Бошқа фирмалар шунга ўхшаш 
тўпламларни ўзларининг хусусий савдо белгилари остида сотадилар. 
Биотехнология учун интеллектуал мулкнинг энг муҳим шакли 
– бу ихтиро. Ихтиро патент эгасининг ихтиродан тижорат мақсадида 
алоҳида фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайдиган қонуний ҳужжат 
ҳисобланган патент билан қўриқланади. Бундан ташқари, патент 
билан ҳимояланган ихтиро формуласига таяниб, патент эгаси ўзи 
яратган ихтиро асосида олиниши мумкин бўлган бошқа 
маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади, айни вақтда 
рақобатчилар ихтиродан фойдаланиш учун ҳуқуқни сотиб олишга 
мажбурдирлар. Бошқа томондан, патент – ихтирони батафсил баён 


170 
қилувчи ҳужжат ва шу билан учинчи шахсларни янгиликнинг 
моҳияти ва унинг чекловлари ҳақида хабардор қилади. Бу кўрсатиб 
ўтилган шахсларга мазкур йўналишдаги ишлар давом эттиришга 
арзийдими ёки патентланган ихтиродан бошқа мумкин бўлган 
ишланмалар учун старт бериладиган майдон сифатида фойдаланишга 
уриниб кўриш керакми, деган саволни ечишга имкон беради. 
Патенлаш 
ишлари 
ва 
патент 
қонунлари 
уларни 
унификациялаштиришга бўлган уринишларга қарамай, турли хил 
мамлакатларда бир хил эмас. Масалан, яқин вақтгача АҚШда алоҳида 
патент ҳуқуқи патент берилган вақтдан бошлаб 17 йил, Канадада – 20 
йил, кўпчилик Европа мамлакатларида – 20 йил давомида сақланиб 
турди, лекин патентга ариза берилган вақтдан бошлаб. Ҳозирги 
вақтда халқаро битимга мувофиқ, кўпчилик мамлакатларда
жумладан АҚШда, патентнинг амал қилиш муддати ариза берилган 
кундан бошлаб 20 йилни ташкил қилади. Бироқ, бошқа кўпчилик 
мамлакатлардан фарқли ўлароқ, АҚШда патентни бериш вақти ариза 
бериш вақтидан муҳимроқ, деган фикрга амал қилинади.
Одатда ихтирога ариза бериш вақтидан патент олишгача бўлган 
давр икки йилдан беш йилгача вақтни ташкил этади. Ҳар қандай 
ҳолатда патентга эга бўлиш анчагина дивиденд келтириши мумкин ва 
уни олишнинг ўзи бўлмайди, шу сабабдан патент учун аризага ва 
ихтиронинг ўзига қаттиқ талаблар қўйилади. 
1) Изоҳ. Мазкур боб АҚШда ихтироларни патентлаш 
амалиётига бағишланган ва улар бошқа мамлакатлар амалиётидан 
фарқ қилиши мумкин. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish