С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1.
Трансген сичқонлар қандай олинади? 
2.
Позитив-негатив селекциянинг тамойили нимадан иборат? 
3.
“Нокаутланган” генли сичқонлар қандай сичқонлар? Бундай 
сичқонлар қандай қилиб ва нима учун олинади? 
4.
Трансген сичқонларнинг инсон касалликларини ўрганиш учун 
модель тизими сифатида устунлик ва камчиликлари нималардан 
иборат? 
5.
Моноклонал антитаналар тавсифи. 
§ 23. Молекуляр биотехнология соҳасидаги тадқиқотларни 
назорат қилиш. Биотехнологик ихтироларни патентлаш 
Биотехнологик усуллар қўлланилишини назорат қилиш
Инқилобий 
технологиялар, 
шу 
жумладан 
молекуляр 
биотехнологияларнинг жорий этилиши ҳамиша жамоатчилик 
томонидан юқори эътибор билан боради. Баъзилар учун янги 
технологиялар – бу жамиятнинг асосларига путур етказадиган 
яқинлашиб келаётган муқаррар офатларнинг даракчиси. Бундай 
одамлар ҳар қандай янгиликда муқаррар хавф яширинган, ва ундан 
фақат ҳар қандай ривожланишни тўхтатиб қутулиш мумкин, деб 
ҳисоблайдилар. Бошқа одамлар янги технологияларга таърифга 
сиғмайдиган неъматлар ёғиладиган мўл-кўлчилик деб қарайдилар, ва 
уларнинг ривожланиш йўлидаги ҳар қандай тўсиқ жамиятни баҳоси 
йўқ фойдалардан маҳрум қилади, деб ҳисоблайдилар. Улар янги 
технология жуда ҳам “мўрт” нарса ва кутилган мевани бера олиши 
учун ҳимояга мухтож. Учинчи гуруҳ одамлар оралиқдаги нуқтаи 
назардан қарайдилар. Бу гуруҳ вакиллари аслини олганда ҳеч қандай 
янги нарса умуман мавжуд эмас ва ҳар қандай “янги” технология – бу 
эскисининг ривожланиши, деб ҳисоблайдилар. Бундай одамларни 
назоратнинг хавфни камайтирувчи мавжуд бўлган усуллари тўлиқ 
қаноатлантиради, янги технологиянинг самараси эса у оёққа туриши 
билан муқаррар кўринади. 
Модомики, молекуляр биотехнология ҳозирги жамият 
ҳаётининг турли тарафларига, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва 
тиббиётга таъсир кўрсатар экан, бунда юзага келадиган барча 
муаммолар – этик, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни 


165 
ҳисобга олиш зарур. 1973 йилдаёқ рекомбинант ДНК технологияси 
хавфсизлиги бўйича шубҳа-гумонлар билдирилган. Олимларга ҳатто 
бу соҳадаги баъзи тадқиқотларга рекомбинант микроорганизмлар 
билан ишлашнинг расмий қоидаларини ишлаб чиқишгача мораторий 
ўрнатилган. Мазкур қоидаларга мувофиқ, тажрибаларни фақат 
лабораториядан ташқарида кўпайишга қодир бўлмаганлари билан 
ўтказилиши, тадқиқотчиларнинг ўзлари эса ҳар қандай хавфдан 
ҳимояланган бўлишлари керак эди. Қоидалар 1974-1975 йилларда 
очиқ музокаралар вақтида ва матбуотнинг жиддий эътибори остида 
ишлаб чиқилган, шундай бўлгач, жамоатчилик тирик организмларни 
генетик манипуляция қилишнинг ҳам негатив ҳам позитив 
оқибатлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлди. Шунга қарамай, 1970 
йилларнинг охирида рекомбинант ДНК билан ишлашнинг 
хавфсизлиги ҳақида ҳали ҳам шубҳа-гумонлар айтиб турилган эди. 
Хусусан, гени ўзгартирилган организмларнинг ташқи муҳитга 
тушиши уларнинг экотизимларда назоратсиз тарқалишига олиб 
келади деган фикр мавжуд бўлган. Бундай воқеаларнинг бусиз ҳам 
кичик эҳтимолини камайтирадиган қўшимча меъёрларни киритишга 
тўғри келди. 
Одамларда генетик тажрибалар ўтказиш этикаси бўйича кенг 
музокаралар бўлиб ўтди. Унинг мақсади нимага мутлақо йўл қўйиб 
бўлмайдиган ва нима бутунлай мақбул эканлигини фарқлашдан 
иборат. Афсуски, молекуляр биотехнологиянинг турли хил 
қўлланилиши билан боғлиқ туғилган бу барча этик, ҳуқуқий ва 
ижтимоий саволларга бир хилда аниқ жавоб бериш мумкин эмас. 
Бироқ, ўйиндаги ставкалар жуда юқори, шу сабабдан муаммони 
батафсил таҳлил қилиш лозим. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish