155
1. Урғочи-донорларда бегона ДНК инъекция қилинадиган
тухум ҳужайралар сонини гиперовуляцияни стимуллаш йўли билан
ошириш. Гиперовуляция натижасида 5-10 танинг ўрнига тахминан 35
та тухум ҳужайра ҳосил бўлади.
2. Эркаклар билан гиперовуляцияли урғочиларни чатиштириш
ва уларни жонсизлантириш. Тухум йўлларидан уруғланган тухум
ҳужайраларни чиқариш.
3. Уруғланган тухум ҳужайраларга
ДНКни микроинъекция
қилиш – одатда ажралган заҳоти амалга оширилади. Кўпинча
киритиладиган трансген конструкция чизиқли шаклда бўлади ва
прокариотик векторли кетма-кетликларга эга бўлмайди.
Клонланган
генларнинг
микроинъекцияси
янги
уруғлантирилган сичқон тухум ҳужайрасининг бир ёки ҳар иккала
пронуклеусига ўтказилади. Кўпинча сперматозоид томонидан
киритилган пронуклеус танланади, чунки унинг ўлчамлари каттароқ.
Инъекциядан кейин тухум ҳужайра дарҳол қабул қилувчи
онанинг
тухум йўлларига жойлаштирилади, ёки культурада бластоцистагача
ривожланишига имкон берилади,
шундан кейин бачадонга
жойлаштирилади.
Генни сперматозоидларга киритиш ва кейин улар билан
уруғлантиришни амалга ошириш мумкин. Интерферон ва инсон
инсулини генлари, қуённинг β-глобин гени, оддий герпес вирусининг
тимидинкиназаси гени ва сичқон лейкемияси вирусининг кДНКси шу
тарзда инъекцияланган. Бир инъекцияда
киритилган молекулалар
сони 100 дан 300 000 гача, уларнинг ўлчами эса 5 дан 50 кб гача
ўзгариб туради. Одатда 10-30% тухум ҳужайра омон қолади,
трансформацияланган тухум ҳужайралардан туғилган сичқонлар
улуши эса бир нечтадан 40% гача ўзгариб туради. Шундай қилиб,
хақиқий самарадорлик 10%ни ташкил қилади Тажрибали
экспериментатор бир кунда бир неча юз тухум ҳужайрани
инокуляциялаши мумкин. Лекин у ҳам энг яхши ҳолатда
инокуляцияланган тухум ҳужайраларнинг атиги 5%идан яшовчан
трансген ҳайвонларни олиши мумкин (расм. 22.3).
156
Расм. 22.3. Трансгенознинг
микроинъекциядан кейин
умумий самарадорлиги.
Сигир, чўчқа, қўй ва
сичқоннинг барча
уруғлантирилган тухум
ҳужайралари (100%)
трансген билан
инокуляцияланган, бироқ
муваффақиятли имплантация
ва наслнинг пайдо бўлиши
кам учрайдиган ҳодиса
бўлди: ишлов берилган
ҳужайраларнинг 5% дан кам
қисми насл берди. (Глик ва
Пастернак бўйича)
Трансген ҳайвонларни идентификациялаш учун ДНКни сичқон
думнинг кичик бир бўлагидан ажратиб олинади ва Саузерн бўйича
блот-гибридизация ёрдамида ПЗР усули
билан трансген борлигини
аниқлаш учун тестдан ўтказилади. Трансген ҳайвоннинг эмбрион
қатори ҳужайраларида эканлигини аниқлаш учун трансген сичқон
бошқа
сичқон
билан
чатиштирилади.
Кейинчалик
тоза
(гомозиготали) трансген қатор олиш учун наслларни чатиштириш
мумкин.
Шундай қилиб, 1000 имплантацияланган уруғлантирилган
тухум ҳужайралардан 30 дан 50 тагача трансген сичқон
болалари
ривожланади. Бундан ташқари, киритилган ДНК геномнинг исталган
жойида интеграциялиши мумкин, ва кўпинча унинг кўпгина
нусхалари битта сайтга киритилади. Ва ниҳоят, керакли
хусусиятларга барча трансген сичқонлар эга бўлавермайди. Баъзи бир
зотлар организмида трансген интеграция сайтининг мос келмайдиган
муҳити туфайли
экспрессияланмаслиги мумкин, бошқаларининг
организмида эса бегона ген нусхаларининг сони жуда кўп бўлиши
мумкин, бу оқсилнинг кўп ишлаб чиқарилишига нормал физиологик
жараёнларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Ва шуларнинг
барчасига
қарамай,
микроинъекция
усулидан
функционал
трансгенлар ташувчи сичқонлар қаторини олиш учун етарлича кўп
фойдаланилади.
157
Трансгенозда кутилмаган муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
Масалан, ҳайвонларнинг генетик трансформацияси бўйича биринчи
ишларнинг баъзи бирлари ўсиш гормони генларини киритиш йўли
билан амалга оширилган. Каламуш ўсиш гормонини сичқонларга
ўтказилиши сичқонлар ўсишини 2 баробар оширган. Буқа ўсиш
гормони генларининг қуёнларга трансгенози бўйича тажрибалар ҳам
муваффақият қозонди. Йирик қорамолни модификациялаш бўйича
аналогик тажрибалар ўсишни атиги 10-20%га ошишига олиб келди.
Чамаси, бу сичқонларда реакция меъёрининг кенг сақланиши, ва
гормонлар миқдорини оширувчи генларни киритилиши генотипни
максимал даражада тўлиқ амалга ошишига мажбур қилиши билан
боғлиқ. Чорва молларида йўналтирилган селекция натижасида
организмлар реакция меъёрининг юқори чегарасида ишлайди,
шунинг учун кутилган самарага эришилмади.
Do'stlaringiz bilan baham: