С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

 
Расм.12.5. Одатий 
шароитларда ДНК синтези. 
Навбатдаги 
дезоксирибонуклеотид 
(дезоксирибонуклеозидтри
фосфат; dNTP) матрица 
занжири комплементар 
нуклеотиди билан 
жуфтлашади. Ўсиб 
бораётган занжир охирги 
нуклеотидининг 3'-
гидроксил гуруҳи ва 
бирлашаётган 
нуклеотиднинг α-фосфат 
гуруҳи ўртасида 
фосфодиэфир боғлам ҳосил 
бўлади
. (Глик ва Пастернак 
бўйича) 
ДНК репликацияси вақтида занжирнинг узайиши навбатдаги 
нуклеозидтрифосфатнинг 
ўсиб 
бораётган 
занжир 
охирги 
нуклеотидининг 3ʹ-гидроксил гуруҳига бирлашиши натижасида 
содир бўлади (расм 12.5). Ва агар бундай навбатдаги бирлашадиган 
звено дидезоксинуклеотид бўлса, у ҳолда ДНК синтези тўхтайди, 
чунки навбатдаги нуклеотид фосфодиэфир боғламини ҳосил қила 
олмайди (расм 12.6). 


79 
Расм 12.6. 
Дидезоксинуклеотиднинг 
ўсиб бораётган 
занжирнинг учига 
бирлашишидан кейин 
ДНК синтезининг 
тўхташи. 3'-гидроксил 
гуруҳ йўқлиги туфайли 
охирги 
дидезоксинуклеотид ва 
навбатдаги нуклеотид 
ўртасида фосфодиэфир 
боғлам ҳосил бўлмайди

(Глик ва Пастернак 
бўйича)
 
ДНК синтезининг тўхтатилиши – бу дидезокси-усулнинг 
асосий босқичи, лекин секвенирлашни тўлиқ амалга ошириш учун, 
бутун бир қатор шартларни бажариш зарур. Турли пробиркаларда 
секвенирлаш учун бир вақтнинг ўзида ДНК синтезининг ҳар бирида 
тўртта дидезоксинуклеотидлардан бири иштирок этган тўртта 
реакцияси ўтказилади. Реакция маҳсулотлари гель-электрофорез 
ёрдамида 
ажратилади, 
радиоавтография 
ўтказилади 
ва 
радиоавтографдан ДНК синтезланган фрагментининг нуклеотид 
кетма-кетлиги “ўқиб чиқилади”. 
Дидезоксисеквенирлаш 
жараёнининг 
биринчи 
босқичи 
киритилган вставка билан ёнма-ён бўлган, клонловчи вектор 
занжирларидан бирининг специфик қисмига эга бўлган, узунлиги 17-
20 звенодан иборат синтетик олигонуклеотид гибридизациясидан 
ташкил топган. Ушбу олигонуклеотид синтез инициацияси учун 3'-
гидроксил гуруҳини етказиб берувчи праймер ҳисобланади. 
Таркибида праймер бор эритма ҳар бирида тўртта дезоксинуклеотид 
dATP, dCTP, dGTP ва dTTP (улардан бири – изотоп билан 
нишонланган) ва тўртта дидезоксинуклеотидлардан (ddATP, ddCTP, 
ddGTP ёки ddTTP) бири бўлган тўртта пробиркага тақсимланади.
Ҳар бир дидезоксинуклеотиднинг концентрацияси шундай 
танланадики, дидезоксинуклеотид ўсиб бораётган занжирнинг фақат 
унга биринчи бўлиб учраган позицияси бўйичагина эмас, балки барча 


80 
позициялари бўйича киритилган бўлиши керак. (Эслатиб ўтамиз, 
дидезоксинуклеотид бирлашгандан кейин занжирнинг ўсиши дарҳол 
тўхтайди, шу сабабдан ҳар бир занжир 3'-дидезоксинуклеотид билан 
тугайди.) ДНК-полимераза иштирокидаги ферментатив синтез 
якунида ҳар бир пробиркада ҳар бири праймерли кетма-кетликка эга 
бўлган олигонуклеотидларнинг ноёб тўплами мавжуд бўлади (расм 
12.7).

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish