С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

Электропорация 
Ҳужайралар мембраналари ўтказувчанлигини ошириш учун 
уларга электр токи билан таъсир этилади. Мазкур жараён 
электропорация деб номланади. Уни ўтказиш шарт шароитлари турли 
бактериялар учун турли хил бўлади. 
Е. соli
билан ишлаганда 
ҳужайравий суспензия (50 мкл) ва ДНКни электродлар туширилган 
идишга жойлаштирилади ва давомийлиги 4,5 мс бўлган ягона 
импульс берилади (конденсатор сиғими 25 мкФ, кучланиши 2,5 кВ, 
қаршилиги 200 Ом).
Бундай 
ишлов 
берилгандан 
кейин 
трансформация 
самарадорлиги қисқа плазмидалар учун 109 (тахминан 3 минг.н.ж.) ва 
катта плазмидалар учун 106 (тахминан 135 минг.н.ж.) гача ортади. 
Е. 
соli
га ВАС векторини киритиш учун аналогик шарт-шароитлардан 
фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, электропорация 
Е. соli
нинг 100 
минг.н.ж. дан узунроқ бўлган киритмаларни сақлаган плазмидалар 
билан трансформациясининг 
самарали 
усули ҳисобланади. 
Электропорациянинг барча турдаги бактериялар учун қулай шарт-
шароитлари ишлаб чиқилади деб фараз қилиш учун асос бор, шунинг 
учун мазкур жараён трансформациянинг стандарт усули бўлиб 
қолиши мумкин. 
Шундай қилиб, рекомбинант ДНК технологияси экспериментал 
жараёнларнинг бутун бир тўпламини ўз ичига олади. Шулар туфайли 
специфик генларга эга ДНК фрагментларини ажратишни (клонлаш) 
амалга оширса бўлади. Клонлашнинг муваффақиятга эришиши ДНК 
молекуласини муайян ўлчамдаги фрагментларга бўлиш имконияти 
билан боғлиқ бўлади. ДНКнинг тўғри парчаланиши учун II типдаги 
рестрикцияловчи эндонуклеазалардан фойдаланилади. Мазкур 
ферментлар специфик нуклеотидли кетма-кетликларни аниқлайди ва 
ҳар бир занжирдаги фосфодиэфир боғламларни симметрик тарзда 
бўлади. 
Рекомбинант ДНК тутган ҳужайраларни ажратиш учун махсус 
усуллардан фойдаланилади. Фрагментларнинг ДНК-лигаза Т4 
ёрдамида бирикишида ҳосил бўлган плазмида молекулалари сонини 
камайтириш учун рестрикцияланган плазмид ДНКга 5'-охирги 
фосфат гуруҳини чиқариб юборадиган ишқорий фосфатаза билан 
ишлов 
берилади. 
Гибрид 
плазмидалар 
сақловчи 
трансформацияланган ҳужайраларни танлаб олиш учун 1) муайян 


72 
антибиотикларга резистентликни аниқлайдиган тестлар ёки 
колориметрик реакция; 2) иммунологик тестлар ёки специфик оқсил 
– клонланган ген маҳсулотини аниқлаш; 3) изланаётган геннинг 
қайсидир соҳасига комплементар зонд билан гибридлаш ўтказилади. 
Бутун бир генни клонлаш имкониятига эга бўлиш учун донор 
ДНК фақат қисман парчаланади. Бунда турли хил ўлчамли 
фрагментлар олинади, кейин улардан геномик кутубхона ташкил 
этилади. ДНК йирик фрагментларини клонлаш учун λ ва Р1 
бактериофаглар, шунингдек F плазмида асосида векторлар тузилган. 
Эукариотик оқсилларни кодловчи ДНК фрагментларини олиш 
учун тозаланган мРНКда тескари транскриптаза ёрдамида 
матрицадаги каби ДНКнинг комплементар занжири синтезланади; бу 
занжирдан ўз навбатида иккинчи занжир синтези учун матрица 
сифатида фойдаланилади. Ферментатив ишлов берилгандан кейин 
мазкур икки занжирли комплементар ДНК векторга киритилади. 
Клонлашнинг қайси стратегиясидан фойдаланишдан қатъий 
назар, клонланган кетма-кетлик идентификациялангандан кейин 
структуравий 
ген 
натив 
эканлигини 
кўрсатиш 
зарур. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish