С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

Бу қизиқ. 
Рестрикция ферментлари 40 йилдан ортиқ вақт илгари 
бактериофагларнинг сайт-специфик рестрикцияси ва модификацияси 
тадқиқотлари ўтказилаётганда кашф қилинган. Рестрикция 
ферментлари бактерияларни вируслар ҳужумидан ҳимоя қилади. 
Умумий қабул қилинган нуқтаи назар шундан иборатки, бу уларнинг 
табиий вазифаси. Улар бактерияларнинг иммун тизими сифатида 
ишлайдилар. 
E.coli
нинг рестрикция ферментларидан маҳрум 
қилинган штамми вирус ҳужумига дучор қилинса, вирус заррачалари 
ҳужайрани инфекция билан муваффақияли зарарлаши мумкин. 
Қайсидир штаммда рестриктаза мавжуд бўлса, вирус билан 


53 
зарарланиш эҳтимоли кескин пасаяди. Ҳужайрада турли хил 
рестриктазалар бўлиши кўпгина таъсир кўрсатади: тўрт ёки беш 
турдаги рестриктазалари бўлган шартли равишда боқий (ўлмас) 
ҳисобланади. 
Дастлабки софланган рестриктазалар орасида 
E.coli
дан 
ажратиб олинган EcoRI ва EcoRII, ҳамда 
Haemophilus influenzae
дан 
ажратиб олинган HindII и HindII бўлган. Бу ферментлар специфик 
сайтларда ДНКни лаборатория шароитида бирлаштириш мумкин 
бўлган алоҳида фрагментлар ҳосил қилиб ажратганлар. Тез орада 
тадқиқотчилар 
рестриктазалар 
генларни 
ташкил 
этилиши, 
экспрессияланиши ва ишлашини ўрганишнинг ноёб инструменти 
эканлигини англадилар. 
1970-йилларда 
рестриктазаларнинг 
молекуляр-биологик 
муҳитда тарқалиши мобайнида New England Biolabs га ўхшаш 
компаниялар янада батафсилроқ текширувларга киришдилар. Баъзи 
бир вируслардан ташқари рестриктазалар прокариотларда ҳам 
аниқланди. Кўпгина минглаб бактериялар ва археялар ҳозирги вақтда 
рестрикция ферментлари мавжудлигига текширилади. Прокариотик 
геномлар сиквенсларининг таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг 
барчаси бир-бирига ўхшаш – эркин яшовчи бактериялар ва 
археяларнинг барча геномлари рестриктазаларни кодлайди. 
Рестрикция ферментлари жуда ҳам турли-туман, ўлчами 
бўйича Pvull да (157 аминокислота қолдиқлари) гигант Cjel (1250 
аминокислота қолдиқлари) ва ундан катта ўлчамлигача ўзгариб 
туради. Тавсифи келтирилган ўрганилган 4000 сайтдан ташқари яна 
330 та специфик сайт аниқланган. Уларнинг 30% дан ортиғи New 
England Biolabs мутахассислари томонидан идентификацияланган. 
Янги спецификлик сайтларини излаш биокимёвий тадқиқотлар 
доирасида ҳужайра экстрактлари таҳлили орқали, шунингдек, 
ахборот тадқиқотлари орқали, геномлар сиквенсини компьютерли 
таҳлил қилиш йўли билан давом эттирилмоқда. Бугунги кунда 
маълум бўлган ферментлар рестрикцияси сайтларининг кўпчилиги 
изошизомералар – дубликатлар ҳисобланишига қарамай, илгари 
номаълум бўлган рестрикция сайтларида мунтазам аниқланиб туради. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish