С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1.
II типдаги рестрикция эндонуклеазаси нима ва нега улар 
рекомбинант ДНК технологияси учун шунчалик муҳим? 
2. Плазмида pBR322 ни вектор сифатида тавсифланг. У қандай 
хусусиятларга эга? 
§ 7. Плазмида векторлари. Трансформация ва танлаш 
1.
 Плазмидаларнинг моҳияти 
2.
 pBR322 плазмида вектори
3.
 Трансформация ва танлаш 
Плазмидалар – бу ДНКнинг хромосомадан ташқари автоном 
репликацияланувчи икки занжирли халқали молекулалари. 
Плазмидалар деярли барча бактерияларда мавжуд. Улардан бири 
ўзининг бир ҳужайрадан иккинчисига кўчирилишини таъминловчи 
ахборотга эга бўлса (F-плазмидалар), бошқалари антибиотикларга 
чидамлилик 
генларини 
(R-плазмидалар) 
ёки 
ноодатий 
метаболитларнинг утилизациясига жавобгар генларнинг специфик 
генлар тўпламини ташийди (деградация плазмидалари). Шундай 
плазмидалар борки, уларда қандайдир муайян функцияни 
бажарадиган 
генлар 
аниқланмаган 
(криптик 
плазмидлар; 
инглизча 
cryptic –
яширин, латент). Плазмидалар ўлчамлари 1 
минг.н.ж. дан кам 500 минг.н.ж. гача бўлади. Улардан ҳар бири 
репликация бошланиши сайтига (
ori
) эга, у сиз ҳужайра-хўжайинда 
плазмида репликациясининг имкони бўлмаган бўлар эди. 


56 
Баъзи плазмидалар ҳужайрада 10-100 нусҳада ифодаланган; 
улар юқори нусҳаланадиган деб аталади. Кам нусҳаланадиган 
плазмидалар ҳужайрада 1-4 нусҳада мавжуд бўлади. Плазмид 
ДНКнинг улуши одатда умумлашган ҳужайравий ДНКнинг 0,1-
5,0%ини ташкил қилади. Агар икки ёки ундан ортиқ плазмидалар 
айнан бир ҳужайрада биргаликда яшай олмаса, у ҳолда улар бир-
бирига мос келмайдиган гуруҳга мансублиги тўғрисида гапирилади. 
Агар плазмидлар бир-бирига мос келмайдиган турли гуруҳларга 
мансуб бўлса, нусҳалар сонидан қатъий назар бир ҳужайрада 
тўсиқсиз ҳаёт кечириши мумкин. 
Баъзи микроорганизмларда бир ҳужайрада 8-10 турли хил 
плазмидалар аниқланган, бунда улардан ҳар бири ўзининг 
функциясини бажарган, ўзига хос бўлган нусҳалар сони билан намоён 
бўлган ва ўзининг хусусий бир-бирига мос келмайдиган гуруҳига 
мансуб бўлган. Баъзи плазмидаларда специфик репликация 
инициацияси сайти мавжуд ва фақат бир турнинг ҳужайраларида 
репликацияланишлари мумкин. Бошқа плазмидаларда эса мазкур 
сайт камроқ специфик бўлиб, улар турли хил бактериал ҳужайраларда 
репликацияланадилар. Шунга мувофиқ тор ва кенг спектрга эга 
хўжайинли плазмидалар фарқланади. 
Автоном репликацияланувчи генетик элементлар каби 
плазмидалар клонланаётган ДНКни кўчириб ўтказиш учун вектор
сифатида фойдаланиш имконини берадиган асосий хусусиятларга 
эга. Лекин, кўпинча табиий (ўзгартирилмаган, конструкцияланмаган) 
плазмидалар “юқори сифатли” вектор учун бўлиши мажбур бўлган 
хусусиятларга эга эмас. 
Бундай хусусиятлар: 1) ўлчами унчалик катта бўлмаслиги 
керак, чунки, плазмидалар узунлиги 15 минг.н.ж. дан катта бўлганда 
экзоген ДНКни 
Е. coli 
га кўчириб ўтказиш самарадорлиги анчагина 
камаяди; 2) киритмани (вставкани) киритиш мумкин бўлган ноёб 
рестрикция сайти бўлиши; 3) рекомбинант ДНК ташувчи реципиент 
ҳужайраларни идентификациялаш учун бир ёки ундан ортиқ селектив 
генетик маркерлар бўлиши. Шунинг учун плазмида векторларини ген 
муҳандислиги йўли ёрдамида яратишга тўғри келади. 


57 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish