134
уч ёки ундан кўп ҳужайраларни бирлаштириш,
ота-она генотиплари йиғиндисини ифодаловчи гибридлар
олиш,
мутацияларни
протопластлар
бирлашишида
яшовчан
шаклларини олиш имконини берадиган гетерозигота ҳолатига
ўтказиш, чунки мутагенез етарлича кўп ҳолатларда
морфогенези бўйича дефекти бўлган ўсимлик беради,
ядродан ташқари генлар бўйича гетерозиготали бўлган ва
бошқа ўсимликларни олиш.
Парасексуал гибридизация ядро генлари учун ҳам, ядродан
ташқари геномлар учун ҳам муҳим. Цитоплазматик геном бир қатор
белгилар –
фотосинтез тезлиги, патогенларга, абиотик омилларига
чидамлилик ва бошқаларни кодлайди. Генлар косегрегациясининг
мавжудлиги (ядродан ташқари геномни назорат қилувчи
белгилар
биргаликда сегрегацияланади) генларнинг физик бирлашишидан
далолат беради.
Бирлашиш тасодифан (кўпинча ёш тўқималар ёки суспензион
культуралардан олинган протопластларда) ва индуцирланган бўлиши
мумкин. Протопластлар бирлашишини стимуляциялаш учун бир
қатор физик усуллар каби кимёвий усуллар ҳам таклиф этилган.
Протопластларни бирлаштиришнинг 1981 йилда Г. Циммерман
ва ҳамкасблари томонидан ишлаб чиқилган физик усулида
протопластлар ҳар хил электр майдони бўлган камерага
жойлаштирилади. Электродларда 2-3
протопластлардан иборат
агрегатлар, ёки электродлар орасида 5-6 протопластлардан иборат
занжирчалар ҳосил бўлади. Ўзгармас токнинг ягона қўшимча
импульси кучли сиқилган мембраналарда тешикчалар ҳосил
бўлишига олиб келади, чунки ўзгарувчан ток протопластларни
бирмунча вақт
биргаликда ушлаб туради, ва протопластлар бундай
агрегатларда бирлашади. Ўчиб бораётган ток бирлашган
протопластларда шарсимон шакл қайтишига олиб келади.
Бирлашиш асосида ўзгармас ва ўзгарувчан токнинг
плазмалеммага турлича таъсир кўрсатиши ётади. Ўзгармас электрик
майдон мембраналарни сиқиб, уларнинг
локал емирилишига олиб
келади, ўзгарувчан электр майдони эса мембрана оқсилларининг
латерал диффузиясини келтириб чиқариб, бу билан қарама-қарши
135
мембраналар
контакт
ўрнатиши
мумкин
бўлган
жойда
гликопротеидлардан ҳоли бўлган соҳалар ҳосил қилади.
Протопластлар ҳам жуфт-жуфт бўлиб, ҳам кўп миқдорда
бирлашиши мумкин. Бирлашишнинг кўп ядроли маҳсулотлари
одатда парчаланади. Ўсимликлар даражасида соматик гибридлар
олинганлиги ҳақидаги биринчи хабар 1972 йилда олинган (Карлсон
ва унинг ҳамкасблари), СССРда шунга ўхшаш тадқиқотлар 1975
йилда Бутенко Р.Г. лабораториясида амалга оширилган.
Шундай қилиб, протопластларнинг бирлашиши гибрид ёки
цибрид ҳосил бўлишига олиб келади. Соматик гибрид – иккала
протопластнинг ҳам цитоплазмаси, ҳам
ядролари бирлашиши
маҳсулидир. Цибрид (цитоплазматик гибрид) – иккала ота-она
цитоплазмаси ва улардан бирининг ядросига эга бўлган ўсимлик-
регенерант.
Цибридлар ядрони парчалаш учун протопластлардан бирини
бирлашишдан олдин γ-нурлар билан нурлантириш йўли билан
олинади. Бундай ҳужайралар скрининги – ядровий ва цитоплазматик
(митохондриал ва хлоропластли) геномларининг
маркер генлари
бўйича ўтказилади. Гибрид ҳужайраларда митохондриялар ва
хлоропластларнинг ДНК рекомбинациясига кўрсатмалар бор (Ю.Ю.
Глеба, К.М. Сытник, 1984).
Do'stlaringiz bilan baham: