С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

ДНК-матрица 
комплементар асоси билан бирлашиши
(Глик ва Пастернак 
бўйича)
 


26 
Репликация
репликация инициацияси сайтида ДНК қўш 
спирали ўрамининг ечилишидан бошланади, бунда 
репликацион 
вилка
ҳосил бўлади - ДНКни бевосита репликацияниш жойи (расм 
4.4). Ҳар бир сайтда репликация бир ёки икки йўналишли бўлиши 
билан боғлиқ ҳолда бир ёки икки репликацион вилка шаклланиши 
мумкин. Икки йўналишли репликация кенгроқ тарқалган. 
 
Расм 4.4. ДНК қиз занжирларининг репликатив вилкада 
ҳосил бўлиш схемаси 
(Димшиц Г.М. (2000) бўйича) 
Репликация бошлангандан кейин бирмунча вақт ўтиб электрон 
микроскопда репликацион тешикча – ДНК репликацияланиб бўлган 
соҳасини ва ёнларида хромосоманинг репликацияланмаган ДНК узун 
соҳалари билан кўриш мумкин.
Репликацион вилкада ДНКни йирик оқсил комплекси 
(реплисома) ва унинг таркибида муҳим ферменти бўлган 
ДНК-
полимераза 
нусҳалайди. Репликацион вилка прокариотларда 1 
дақиқада 100 000 жуфт нуклеотидлар, эукариотларда эса 500-5000 
нуклеотидлар тарзидаги тезлик билан ҳаракатланади. 
Репликациянинг молекуляр механизми 
Ферментлар (
хеликаза, топоизомераза
) ва ДНК-боғловчи 
оқсиллар ДНК ўрамини ечади, матрицани ёйилган ҳолатда ушлаб 
туради ва ДНК молекуласини айлантиради. ДНК молекуласининг 
занжирлари ажралади, репликацион вилкани ҳосил қилади, ва 
улардан ҳар бирида янги комплементар занжир синтезланадиган 
матрица бўлиб шаклланади.


27 
Репликация тўғрилиги асослар комплементар жуфтликлари 
аниқ мос тушиши ва хатони аниқлай ва тўғрилай оладиган ДНК–
полимераза фаоллиги билан таъминланади. Ферментли комплекс 
шундай ишлайдики, синтезланаётган иккала занжирдан биттаси 
бошқа занжирга нисбатан бирмунча илгарироқ ўсиб боради. Шунга 
мувофиқ биринчи занжир – етакчи, иккинчиси кечикадиган 
ҳисобланади. Етакчи занжир узлуксиз узун фрагмент кўринишида 
ҳосил бўлади, масалан сперматогонийлар учун бу 1 600 000 га яқин 
нуклеотидлардан 
иборат. 
Кечикадиган 
занжир 
Оказаки
фрагментлари 
деб номланадиган тахминан 1500 нуклеотидлардан 
иборат қисқа фрагментлар серияси кўринишида ҳосил бўлади. 
ДНКнинг ҳам узун, ҳам Оказаки фрагментларидан ҳар қайсиси 
каби ҳар бир фрагменти ҳосил бўлишидан олдин РНК-затравка қисқа 
кетма-кетлик (10-15 нукл.) синтези содир бўлади. РНК-затравка 
синтези учун
 
рибонуклеозидтрифосфатлар талаб этилади, уларнинг 
киритилиши ҳам ДНКнинг мувофиқ соҳасига комплементарлик 
тамойили бўйича рўй беради.
Репликация жараёнида 20 дан ортиқ турли оқсиллар (шу 
жумладан ДНК-полимераза) иштирок этади. Уларнинг ҳар бири 
муайян функцияни бажаради (жадвал 4.1). 
ДНК-полимераза I
кечикаётган занжирда РНК-праймерларни йўқ қилиш ва ДНК 
тозаланган жойларининг репликациясини тугатиш учун ҳаракат 
қилади (расм 4.5). 
ДНК полимераза III
–ДНКнинг 
етакчи
(лидерлик 
қиладиган) занжири
синтезида
 
ва Оказаки фрагментлари кечикаётган 
занжир синтезини амалга оширадиган асосий фермент.
 
Жадвал 4.1

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish