С 90 Франк, Майло


Энг моҳир пианиночи ҳам концерт бераёт- ганда пианино носоз бўлса чиройли куй чала олмайди



Download 423,79 Kb.
bet17/33
Sana12.06.2022
Hajmi423,79 Kb.
#659722
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
30 soniya

Энг моҳир пианиночи ҳам концерт бераёт- ганда пианино носоз бўлса чиройли куй чала олмайди.
Сизнинг овозингиз - сизнинг қуролингиз. Овоз баландлиги, тембр оҳанги, ифодалилик ва буларни ишлата олиш маҳорати сизнинг фикрларингизни очиқ ва равшан ифодалайди ҳамда маълумотингиз- ни қабул қилаётган тингловчини таъсирлантиради.
Агар гапирганда овозингиз минғирлаб чиқса ва бир маромда бўлса, тингловчини зериктирасиз. Агар овозингизда қўрқув бўлса ёки тез-тез гапир- сангиз, сиз ўзингизни бзгғасиз, шунинг билан бирга тингловчини ҳам қийин аҳволга соласиз.
Машҳур актёр Ричард Бартон ўз аудиториясини ён- дафтарчасига ёзилган қайдларни шекспирона оҳангда ўқиб қойил қолдиришни яхши кўрар эди. Авраам Лин- кольн, айтишларича, Геттисбергнинг унутилмас муро- жаатларини деярли шивирлаб айтар экан. Мен униси- ни ҳам, бунисини ҳам тавсия қилмайман. Сиз нутқ сўз- ламаяпсиз, сиз ўз тингловчингиз билан гаплашяпсиз, бу вақтда ўз овозингизга суҳбат талаб қиладиган тус беринг, бу қўтаринки руҳ, илҳом, хилма-хиллик, сами- мийлик ва бошқалар бўлиши мумкин.
Қандай кийиниш керак


Услуб ва урф доим ўзгаради, кийиниш, безак- лар ва турмаклар борасидаги ягона қоида - қоида- ларнинг йўқли- гидадир. Ҳам- маси ўзингизга боғлиқ.
Кийим, уни н^андай кийиш тингловчига муҳим инфор- мацияларни етказишини ин- кор килиб бўлмайди.
Бизнинг либос ва аксессуар- ларимиз ижтимоий келиб чиқи- шимизни, ўзимиз ҳақимиздаги фикримизни ва бошқалар биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари кераклигини билдиради. Муам- мо шундаки, баъзан бу муҳим шароитлар эътиборга олинмай- ди ёки нотўғри талқин қилинади, кўпинча эса биз- нинг либосимиз шунчаки воқеликка, вазиятга мос бўлмайди.
Машғулотларимда иштирок этган эркак ва аёл раҳбарлар билан кийим, кийиниш ҳақида гаплаш- ганимизда шу нарса маълум бўлдики, муҳокамала- римиз асосан иккита палла: «Ҳамма билан бирдек бўлиш» ва «ўзлигимча қолиш» атрофида айланар экан. Бошқача айтганда, ҳамма билан бир хил ки- йинган ҳолда оломон ичида қўринмай қолмаслик, яъни оломоннинг бир қисми бўлиб туриб, зшинг ичида беркиниб қолмаслик учун нима кийиш керак деган масала олдинги ўринга чиқади. Бир қарашда бири иккинчисини рад қилаётганга ўхшайди. Аммо бундай эмас. Агар сиз кимлигингизни, қаерда эка- нингизни, ким бўлишни хоҳлаётганингизни, қаерга бормоқчилигингизни билсангиз, юқоридаги икки фикр бир-бирига асло зид эмас. Бундай тушунча билан сиз мақсад сари олиб борадиган йўлнинг яр- мини босиб ўтасиз.
Агар тортинчоқ бўлмасангиз, ўзингизни эркин ҳис қилсангиз, сич учун ҳар қандай либос қулай. Ма-
бодо ёшроқ ёки каттароқ кўри- нишни истасангиз, кимгадир ўхшашни хоҳласангиз, ўзингиз- ни ҳам, атрофингиздагиларни ҳам ноқулай ҳолатга соласиз.

Одамлар кўпин- ча биринчи бўлиб либосни пайқайдилар. Агар эътиборни ўзингизга эмас, кийимларга жалб қиладиган нарса кийган бўлсан- гиз, ҳақиқатан одамлар сизнинг либосингизни кўради. Либос ва ташқи кўриниш оғиз очмасин- гиздан аввал сиз ҳақингизда маълумот бериб бўлади.
Касб-корингиз талаб қилма- са, меъёрлардан қочган маъ- қул. Шунингдек, атрофингизда- ги кишилар гапирса ҳам, янги урфга чиққан кийимлар орти- дан қувиш керак эмас. Албат- та, ўзингизга ярашган, сизни ёқимли кўрсатадиган, мафтун- кор қиладиган, ўзингизни эр- кин ҳис қиладиган кийимларни кийиш лозим. Агар ғорда яша- маётган бўлсангиз (ҳазил), у ҳол- да маълум вақтда, маълум жой- да, маълум вазиятларда ташқи кўринишингиз ҳақидаги атроф- даги кишиларнинг фикрлари сизнинг шахсий фикрингиздан ҳам муҳимроқ бўлишини тан олишингиз керак.
Менга келсак, оқ кўйлак, оқ габардин шим, қизил камар ва оқ туфлида ўзимни жуда бахтли ҳис эта- ман. Аммо хизмат юзасидан бўладиган учрашувлар- га бу кийимда бормайман. Мен йирик бир фирма бошлиғи билан танишман. У ўз хонасида ёлғиз қол- ганда бейсбол кепкасини кийиб олади, директорлар уюшмаси мажлиси кетаётганда ечиб қўяди. Фланел костюм-шим Нью-Йорк учун жуда мос, аммо Хью- стон ёки Сингапурда бу кийимларни кийиб бўлмай- ди - жуда иссиқ.
Ҳар доим ҳам бошқалардек кўринишда юргин- гиз келмаслиги турган гап. Тасаввурингизни ку-
чайтиринг, бошқалардан оз бўлса-да фарк, қилиш учун бирон чорасини топинг. Сиз эски қарашларни ёқлайдиган киши бўлишингиз мумкин, марҳамат ёрқин бўйинбоғ тақинг, рангли кўйлак кийинг.
Ички туйғу ва соғлом фикр сиз бермоқчи бўлган сигналларни етказади.
Турли мамлакатлардаги турли касб-ҳунар эгалари билан ишлаганда мен доим кийим ва ташқи кўри- нишга тааллуқли фикримни таъкидлайман. Умуман олганда, кийимингизнинг нархи ёки урфдан орқада қолганингиз, аксинча янги урф ортидан қувишин- гиз у қадар аҳамиятга эга эмас. Энг муҳими, сизга эътиборсиз бўлмаган одамда таассурот уйғота олиш.
Ташқи кўринишингизга қанчалик синчковлик билан эътибор қаратсангиз, атрофдагиларни қи- зиқтиришингиз шунчалик аниқ бўлади. Агар ўзин- гизга нима ярашишини билмасангиз, буни билишга, 5фганишга ҳаракат қилинг, дўстларингиз ёки услуб борасида ишлайдиган мутахассислардан сўранг.
Касб сирлари
Машғулотларимдан бирида мен бизнесменлар гуруҳи билан суҳбатдошга 30 сония ёки ундан кам вақт ичида фикрни етказишда кузатиладиган но- вербал информациянинг муҳимлиги ҳақида гап- лашдим. Шунда бизнесменлардан бири ўрнидан ту- риб шундай деди:
- Мен бу ерга актёрлик маҳоратини эмас, мулоқот қилишни ўргангани келганмиз, деб ўйлаган эдим.
Мен хафа бўлмадим. Лекин бу вазият менга му- лоқот актёрлик қилишнинг бир шакли эканини таъ- кидлаш учун яна бир имконият берди.
Ҳар бир актёр юқори поғоналарга кўтарилиш аввалида юз ифодаси ва тана ҳаракатларининг муҳимлигини тушуниб олади. У ўз овозидан фой- даланишни ва ролга киришни ўрганади. Бусиз об-
раз яратолмайди ёки сценарийга киритилган ғояни ифодалаб беролмайди. Актёрлик маҳорати сирлари қаторида фикрни тингловчига узатиш усуллари ҳам борки, сиз уларни осонлик билан ўзлаштирасиз.
Юз ифодаси
Актёр рол матнини ёдлагани каби юз ифодасини ҳам ўрганади. Унинг учун энг қийини - ўз қаҳра- мони ўрнида гавдаланиш ва бунда табиий бўлиб қолишдир. Қаҳрамонингиз сизнинг ўзингиз бўлар экансиз, юзингиз табиий қолаверсин.
Сизнинг мақсадингиз - ўзлигингизча қолиш.
Тана тили
Ҳаракат ёки ҳис-туйғуларни акс эттириш учун пластик воситалардан фойдаланиш актёрлик маҳо- ратига киради. Овозсиз фильмларнинг ёрқин юлду- зи, унутилмас образ яратган Чарли Чаплин бирорта ҳам сўз айтмаган. Сизнинг саҳнангиз ҳақиқий театр саҳнасидан анча кичик, эҳгимол сиз учун саҳна вази- фасини хона, мажлислар зали ўтар, лекин бу ерда ҳам сиз комик ёки таъсир ўтказадиган одам эмас, табиий, ўзлигингизча қолишга ҳаракат қилинг. Аммо ўтириб ёки туриб гапирганингиз таъсирчанроқ бўлади. Агар танлаш имконияти бўлса, у ҳолда туриб гапиришни танланг. Туриб гапирганда айтадиган гапларингиз моҳиятини таъкидлаш учун имо-ишора қилишингиз, ҳаракатланишингиз енгил бўлади.
Худди актёрлар каби ҳар қунги тасвирга олиш материали ёки репетиция пайтида ёзиб олинган тасмалар орқали ўзингизни кўриш имконияти йўқ. Аммо видеосистема ўзингизни бошқаларнинг кўзи билан қарашга имкон беради.
Шунинг учун мен ҳамма машғулотлар пайти- да видеодан фойдаланаман. Телеэкранда биринчи
марта ўзингизни кўрганда ғалати таассурот пай- до бўлади: «Бунча кўринишим ёмон?», «Наҳотки бу ишни мен қилган бўлсам» деб таажжубга тушасиз.
Биз ҳаммамиз ўзимиз ўйлагандан кўра бошқача кўринамиз ва бошқача овоз чиқарамиз. Агар қан- дай кзфинишимизни, овозимиз жарангини билсак, ўзгартиришлар киритишимиз осон бўлади. Ҳозирда ҳар бир инсоннинг у қадар қиммат бўлмаган видео- кузатув жиҳозларини ўрнатишга имкони бор. Ме- нинг фикримча, бу машқ қилиш учун 33Ф имконият. Мен машғулотларим тингловчиси бўлган Сэмни ҳеч қачон унутмайман, у менга ўзининг видеоёзувини қолдирмоқчи бўлган эди.
Бир куни Сэм олдимга келиб:

  • Бу машғулот мен учун қадрли бўлди, ўзим ҳақимда кўп нарсаларни ўргандим, - деди.

Ҳа, машғулот ҳақиқатан яхши деб ўйладим мен фахрланиб. Сўнг ундан сўрадим:

  • Айтингчи, - жидций оҳангда сўрадим, - айнан нималарни билиб олдингиз?

  • Видеоёзувни кўрганимдан сўнг, - жавоб берди Сэм, - 10 - 15 килограммгача озишим кераклигини билдим.


Download 423,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish