«РУҲият оламида» Тўгарагини ташкил этиш бўйича тавсиялар


Мақсад: Гуруҳнинг жипслашувини таъминлайди, гуруҳ аъзоларининг ўрни аниқланади. Кўрсатма



Download 1,49 Mb.
bet25/37
Sana21.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#34298
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
«РУҲИЯТ ОЛАМИДА» ТУГАРАГИ

Мақсад: Гуруҳнинг жипслашувини таъминлайди, гуруҳ аъзоларининг ўрни аниқланади.
Кўрсатма: Ҳозир ҳар бир гуруҳ тўлақонли, мукаммал уй бўлиши учун унга нималар кераклигини таҳлил қилади. Сўнг гуруҳ аъзоларидан ким нима ролни бажаришини гаплашиб олинг. Кимдир − эшик, кимдир девор бўлсин. Муҳокама қилиш мумкин.
Муҳокама: гуруҳларда муҳокама қандай амалга оширилди? «Уй»да ўз ўрнингизни топишга қийналмадизми? Нимага айнан шу ролни танладингиз?
Менимча, уй тўлиқ, мукаммал бўлиши учун ҳар бир қисми лозимлигини тушуниб етдингиз.

3. «Ҳайвонот олами» ўйини


Мақсад: Мулоқотда ижобий кайфият ўрни ҳақида тасаввур ҳосил қилинади. Гуруҳда ижобий муҳит яратилади.
Кўрсатма: иштирокчиларни гуруҳларга бўлишда ҳайвонллар акс эттирилган карточкалар олиниши сўралади. Карточкалар тарқатилгач, гуруҳ аъзолари акс эттирилган ҳайвоннинг овози орқали ўз оиласини топиши лозим. Иккита иштирокчи бир−бирини топгач, қўлларини маҳкам ушлаганча қолган иштирокчиларни излайди. Барча гуруҳлар бирлашгач, ўйин якунланади.

4. «Узук ҳукмдорлари» ўйини


Мақсад: Гуруҳнинг биргаликда ишлаши учун кўникма вазифасини бажаради, ноодатий муаммоларнинг ечишда гуруҳий усуллардан фойдаланилади.
Кўрсатма: ҳозир мана шу узукни идишга кийдирасиз. Фақат кўзингиз юмиқ бўлиб, орқангизда биттадан иштирокчи нима қилишингиз кераклигини айтиб туради.
Муҳокама: олдин иштирокчилар машқдаги ҳиссиётлари билан алмашинади, кейин қандай психологик сифатларга эга бўлганини ва бу вазиятни реал ҳаётдаги қайси вазиятга ўхшатиш мумкинлигини айтинг.


III. Якуний қисм

  1. «Охирги учрашув»

Ҳамма бир бирини қўлини маҳкам ушласин. Кўзингизни юминг. Тўлиқ нафас олинг, нафас чиқараётганизда эса барча ичингиздаги салбий энергияни чиқариб ташланг. Нафас олинг ва чиқаринг. Келажакка саёҳат қиламиз. Бугун июннинг охирги куни, ҳамма ўзи истаган баҳоларига сессияларни ёпди, гос.экзаменлар топшириб, дипломини муваффақиятли топшириб бўлди. Барча хурсанд бўлиш билан бирга дилида тушунтириб бўлмас ҳаяжон, чунки бугун, айнан бугун курсдошларимизни охирги марта кўряпмиз, айнан бугун охирги марта уларнинг кулиб турган чеҳралари, ёниб турадиган кўзларини кўриб турибмиз. Бошқа уларнинг бирортаси ҳам дафтарингизни сўраб турмайди, бошқа уларнинг бирортаси ҳам 14 январга сувенир, крушка, 8 мартга эса торт, торт, гуллар бермайди . . .
Ҳозир 3 гача санайман, ўша кайфиятни сақлаб қолган ҳолда кўзингизни очасиз ва дилингиздаги гаплар, курсдошларга тилакларни билдирасиз. 1… 2… 3…



  1. Қайта алоқа

Мен бугун тренгингдан. . .
Ҳар бир иштирокчи шу мавзуда ўз фикрини билдириб ўтади.

7. Ўқувчилар ўртасида эрта турмуш қуришни олдини олиш бўйича давра суҳбати учун тавсиялар мажмуаси


Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади-бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир.


Биринчи Президентимиз И.А.Каримов оиланинг туб моҳияти ҳақида гапириб: "Оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб этишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор", дэган эдилар.
Дарҳақиқат, оила-ҳар бир шахсда илк ёшлигидан бошлаб шаклланадиган инсоний фазилатлар, эзгу-истаклар, қадриятлар такомил топадиган, минг йиллар давомида шаклланган ўзбек халқининг қадриятлари ва маънавий мероси равнақини таъминловчи тарбия масканидир. “Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган” . Бола шаклланишининг илк мактаби эса ота-онанинг ўзаро муносабатлари мажмуи бўлиб ҳисобланади.
“Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало кўз ўнгимизда она сиймоси шаклланади. Оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил - она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру-муруввати, садоқати ва вафодорлигидир”. Ота-оналар муносабатларда намоён бўлувчи ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби олий тоифадаги қадриятлар уларнинг ўзаро муносабатларида уйғунлаша бориб, оилада ўзаро муносабатлар маромини вужудга келтиради.
Оиладаги ушбу ижтимоий жараён ёш авлоднинг моддий олам, ижтимоий турмуш ҳақидаги тасаввурлари, нуқтаи назарлари, тушунчалари, дунёқарашлари ва шарқона одоб-ахлоқ қоидалари ва уларга амалиётда риоя этишнинг тўғри йўл-йўриқларини кўрсатади. Ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, уларнинг хатти-ҳаракати, хулқ-атвори дастлаб оилавий муносабат маданиятида шаклланади).
Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори-атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин.
Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр-хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтли ва фаровон турмуш кечириш йўллари, ҳаётий мисоллар ёрдами билан ҳикматлар ва насиҳатлар кўринишида баён этилган.
Оилавий турмуш билан жамият тараққиётининг доимий муштараклиги туфайли жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам оилавий муаммолар унинг илғор вакиллари диққат-эътиборида бўлган. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва фарзандларнинг камолотида учун шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ва давлатимиз раҳбарлари томонидан ҳозирги даврда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратаётганлиги бежиз эмас, албатта “Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш бугунги кунимиз учун ва эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор”.
“Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла, юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради”. Кўриниб турибдики, оилавий ҳаёт масалалари ҳозирги давр фани тадқиқот йўналишининг устувор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда.
Республикамизда “Оила” илмий-амалий марказининг ташкил этилиши ҳамда ҳукумат томонидан “Оила кодекси” (1998) қабул қилиниши бугунги кунда оилаларнинг мустаҳкам ва барқарорлигини сақлаш учун қилинаётган муҳим амалий ишлардан ҳисобланади.
Афсуски, оила-никоҳ муносабатларининг ҳозирги даврга келиб заифлашиб бораётганлиги дунёнинг деярли кўпчилик мамлакатларида: Америка Қўшма штатлари, Англия, Франция, Германия, Болтиқ бўйи давлатлари, Россия ва бошқа қатор давлатларда яққол намоён бўлмоқда ўзбек оилалари ҳаётида оила-никоҳ муносабатларининг заифлашуви ва унинг бузилишлари юқорида қайд этилган давлатлардагига қараганда анча кам бўлса-да, афсуски ажралишнинг асоратлари оила аъзолари ва қариндош-уруғлар ўртасида ниҳоятда аянчли оқибатлар, нохуш ҳолат ва ҳодисалар келтириб чиқараётганлиги кузатилмоқда.
Демак, оилаларнинг бузилиши ва унинг оқибатида юзага келадиган турли хилдаги асоратлар ижтимоий психология ва этнопсихология фанларининг тадқиқот предмети сифатида кенг ўрганишни тақозо этади.
Ўзбекистон психологлари томонидан ўзбек оилалаига хос муаммоларни ўрганиш юзасидан бир қатор муваффақиятли илмий изланишлар олиб борилган. Ана шу илмий ишларда оила-никоҳ муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ўзбек оилаларидаги миллий ўзига хослик, ундаги низолар ва уларни келтириб чиқарувчи муҳим сабаблар, ажралишлар ва уларнинг салбий асоратлари каби бирқатор масалалар ҳар томонлама ўрганилиб таҳлил қилинган.
Бироқ, юқоридаги илмий изланишларда оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари махсус тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган. Аслида оилавий турмушда юзага келадиган муаммолар, ҳатто оиланинг бузилиши ва унинг салбий асоратлари, ҳамма-ҳаммаси ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг натижаси эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Бундан келиб чиқадиган хулоса шундан иборатки, оила барқарорлиги, бахтли ва фаровон турмуш кечириш, албатта, шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги туфайли, айнан шу муаммо юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этади.
Ўқувчи ёшлар оилавий ҳаёт ва ундаги мураккаб ўзаро муносабатларнинг қонуниятлари, механизмлари ва оилага психологик хизмат кўрсатиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Зеро, оила психологияси фан тармоғи сифатида бўлғуси ота-оналар томонидан ўзлаштирилиши уларнинг мустақил оилавий ҳаётга тайёр бўлишлари ва фуқаролик жамиятининг ёшларини оилани муқаддас билишга ўргатиш орқали уларни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам беради. Тавсияларда келтирилган мавзулар айнан шу мақсадга асосланиб тузилган.
Оиланининг шахсни шаклланишидаги роли ҳақида ёшларга тасаввур бериш, ёшларга оилавий ҳаётга кузатиладиган ўзгаришлар ҳақидаги илмий билимлар билан таништириш, ёшларга оилавий ҳаётда бўладиган муаммолар, қонуниятлар ҳақида илмий тасаввур билан тарбиялаш, уларни бу жараёнларга тайёрлаш, ёшларни оилавий ҳаётда юзага келадиган, муаммоларга конструктив тус беришга, деструктив йўналишлардан сақланишга ўргатиш, ёшларни муаммоли вазиятлардан психологик жиҳатдан оқилона чиқиш малакаларини ўргатиш, ёшлар ўзларининг турмуш ўртоқларини тўғри танлаш малакаларини шакллантириш, ёшларни жинсий ҳаётга илмий асосда тайёрлаш, ёшларга оиланинг мустаҳкамлигини таъминловчи билим ва малакаларини шакллантириш, ёшларни оилавий мулоқатга тайёрлаш, ёшларни оилани режалаштиришга ўргатиш каби вазифалар ўқувчиларга берилиши кўзда тутилган.
Инсон ва инсоний муносабатлар, шахс ва унинг камолоти узоқ асрлардан буён жамиятнинг энг илғор кишилари, олимлар, буюк алломалар ва донишмандларнинг диққат марказида асосий масалалардан бири бўлиб келган. Абу Носир Фаробий, Абу Райҳон беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Кайковус, Хотам ибн Той, Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Ризоуддин ибн Фахриддин, Муқимий, Фурқат, Яавқий, Увайсий, Нодира, Абдуруф Фитрадт, Абдулло Авлоний каби шарқ мутафакирларнинг оила хусусидаги доно фикрларининг баёни берилади.
Оила ва жамият муносабатлари. Оила аъзоларининг ижтимоий муносабатлари. Оиланинг жамиятдаги муносабатларга ва жамиятнинг оилага таъсири. Оила никоҳ ҳақида тушунча. Оила бирлигини таъминловчи омиллар: ўзаро севги, оиланинг барча аъзоларининг аҳлоқий, иқтиcодий, ҳуқуқий ва бошқа ўзаро масъулияти, ўзаро тушуниш ва эмоционал (ҳиссий) боғлиқлик, яқинлик.
Оила аъзолари ўртасида эмоционал тенгликни таъминлаш-оила аъзолари ўртасида ишончли мулоқот, бир-бирини аҳлоқий, маънавий, ҳиссий қўллаб-қувватлаш, уларда хотиржамликни (хавфсизликни) ҳис қилишни таъминлаш.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish