Тадқиқот объекти ва предмети. Битирув малакавий ишининг тадқиқот объекти сифатида Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойлар танлаб олинди. Шунга мувофиқ равишда Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойлар оқимининг экстремал сувли йиллар учун баҳолаш битирув малакавий ишининг предметини белгилаб беради.
Тадқиқот усуллари. Битирув малакавий ишини бажариш жараёнида умумий географик таққослаш, математик статистика усуллари ва махсус гидрологик ҳисоблашлар усулларидан фойдаланилди.
БМИнинг илмий янгилиги. Бажарилган тадқиқот ишининг илмий янгилиги қуйдагиларда акс этди:
- Ўрта Зарафшон ҳавзасининг табиий шароити адабиётлар асосида ёритилди;
- Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойларнинг гидрологик режими экстремал сувли йиллар учун ўрганилди;
- Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлар ва сойларнинг оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиши ва дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши ва уни статистик баҳолаш 2020 йилгача бўлган маълумотлар асосида ҳисобланди;
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Битирув малакавий иши натижаларидан дарёлар ҳавзасида фаолият кўрсатаётган ва келажакда Ҳаракатлар стратегияси асосида қуриладиган кичик гидрологик иншоотларни самарали эксплутация қилишда ва лойиҳалашда фойдаланиш мумкин. Битирув малакавий ишини бажариш жараёнида тўпланган маълумотлардан ҳамда ишдаги айрим натижалардан ўқув жараёнида қўшимча материал сифатида фойдаланиш мумкин.
БМИнинг тузилиши ва қисқача тавсифи. Битирув малакавий иши кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат бўлиб, унинг умумий ҳажми ______ саҳифани ташкил этади. Ишнинг матн мазмуни _____ та жадвал ҳамда ______ та расм, чизмалар, графиклар билан бойитилган.
Битирув малакавий ишининг биринчи бобида, илмий адабиётлар асосида, Ўрта Зарафшон ҳавзасининг табиий географик шароити, географик ўрни, чегаралари, геологик тузилиши, рельефи, иқлим шароити ва гидрографик тармоқлари ёритилган.
Битирув малакавий ишининг иккинчи боби Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойларнинг оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланишига бағишланган.
Ишнинг сўнгги учинчи бобида Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқимининг йиллараро тебраниши ва ўзгарувчанлиги статистик баҳоланган.
Ушбу битирув малакавий иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Гидрометеорология факультетининг Қуруқлик гидрологияси кафедрасида бажарилди. БМИни тайёрлаш жараёнида ўзларининг қимматли маслаҳатлари ва ёрдамларини аямаган кафедра профессори Ф.Ҳ. Ҳикматовга ҳамда материаллар тўплашда кўрсатган ёрдамлари учун Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Ўзгидрометнинг илмий–техник кутубхонаси ва Гидрометфонд ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |