Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқимининг йил давомида тақсимланиши ва йиллараро ўзгарувчанлиги”


Ҳавза иқлим шароитининг ўзига ҳос хусусиятлари



Download 7,45 Mb.
bet6/12
Sana04.06.2022
Hajmi7,45 Mb.
#637093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БМИ ТАЛАНТ 2022 11.05

1.3. Ҳавза иқлим шароитининг ўзига ҳос хусусиятлари
Ўрта Зарафшон ҳавзаси иқлими Ўзбекистон текислик қисмидагига ўхшаш бўлиб, қиши совуқ, ёзи иссиқ ва қуруқ, ёғин кам. Ҳавза жанубда жойлашганлигидан ҳамда шимол, шимоли шарқдан тоғлар билан ўралганлигидан қишда ҳаво ҳаддан ташқари совиб кетмайди. Январнинг ўртача ҳарорати –0,9 ÷ –1,9 °C ни ташкил этади. Баъзан Арктика ҳавоси кириб келганда, энг паст ҳарорат –24 ÷ –35 °C гача пасаяди. Ёзда эса ҳаво очиқ бўлиб, +26 ÷ +28 °C атрофида бўлиб, энг юқори ҳарорат +40 ÷ +44 °C га етади [13].
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг энг чекка ғарбий ва энг шарқий қисмларида ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати +10 °C дан юқори бўладиган даврлар йиғиндиси 15-18 кунгача фарқ қилади. Ҳаво ҳароратларидаги бундай фарқларининг асосий сабабларидан бири ‒ ҳар икки қисм эгаллаган ҳудудларнинг мутлақ баландликларидаги фарқларда бўлса, иккинчи сабаби ‒ Ўрта Зарафшоннинг ғарбий қисмлари туташиб кетган Қизилқум чўлининг баҳорнинг ўрталари ва охиридан қизиб бошланишидир.
Ўрта Зарафшон ҳавзасида совуқ бўлмайдиган кунлар бир йилда 213-215 кунни ташкил этади. Вегетация давридаги мусбат ҳароратлар йиғиндиси 4300-5000 °C га етади [13,14].
Ўрта Зарафшонда йилнинг илиқ даврларида ҳаво ҳароратининг юқорилиги ҳавода нисбий намликнинг паст бўлишига сабаб бўлади.
Кундузги ўртача нисбий намлик 24% дан 61 фоизгача ўзгариб туради. Маълумки, иқлимнинг қуруқлигини билдирадиган мезонлардан бири ‒ атмосфера ҳавоси нисбий намлигининг 30% дан кам бўлган кунлар сонидир. Бундай кунлар Ўрта Зарафшоннинг ғарбида, масалан, Навоий шаҳрида ўртача 179,9 кунни, шарқида, масалан, Самарқанд шаҳрида эса 127,9 кунни ташкил этади (1.3 - расм).
Нисбий намликдаги кескин фарқлар апрель ойилан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан сезиларли бўлади. Ҳаво намлигининг камайиши билан ўсимликлардан буғланиш, яъни транспирация жараёни кучаяди, бу эса ёз ойларида уларни тез-тез суғоришни талаб қилади. Ҳаводаги нисбий намликнинг камлиги туфайли ҳудуднинг ғарбий қисмида суғориш меъёри шарқий қисмига нисбатан анча юқоридир.

1.3-расм. Ўзбекистоннинг иқлим картаси

Ўрта Зарафшон ҳавзасига тушадиган ёғинлар миқдори ҳам унинг ғарбий ва шарқий қисмларида бир - биридан анча катта қийматларда фарқ қилади. Масалан, унинг ғарбий қисмларида йиллик ёғин миқдори кам бўлиб, атиги 120-150 мм га етади. Ғарбдан шарққа борган сари йиллик ёғинлар миқдори ортади. Масалан, Навоийда (мутлақ баландлиги 347 м) ўртача йиллик ёғин миқдори 180-200 мм, Каттақўрғонда (465 м) 282 мм, Самарқандда (695 м) 328 мм. Водийни ўраб олган тоғларда йиллик ёғин миқдори ортиб, Омонқўтонда 900 - 950 мм ни ташкил этади. Йиллик ёғиннинг кўп қисми баҳорда (49 фоиз) ва қишда (33 фоиз) ёғади, ёздаги ёғин миқдори йилликнинг бор - йўғи 4 фоизни ташкил этади.


Ҳавзада ёғиннинг бир қисми қор тарзида ёғади. Лекин, ҳароратнинг илиқ бўлиши туфайли қор қоплами узоқ турмай эриб кетади. Тоғларда эса, аксинча ҳароратнинг пастлиги туфайли, нисбатан узоқ вақт эримай туради.

Download 7,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish