1.4. Гидрографик тармоқлари
Ҳавзанинг асосий дарёси Зарафшон бўлиб, у Туркистон ва Зарафшон тоғларининг туташган қисмида жойлашган Кўксув тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидан Мастчоҳ номи билан бошланади. Мастчоҳ дарёси Фандарё билан қўшилгач, Зарафшон номини олади.
Зарафшон дарёси тоғли қисмида тор ва чуқур ўзанда тез оқиб, 200 га яқин ирмоқларни қўшиб олади. Дарё ҳавза ҳудудига ўтгач, Зарафшон дарёсининг оқими секинлашади. Самарқанд шаҳри яқинида Зарафшон дарёси иккига, Оқдарё (шимолдагиси) ва Қорадарёга (жанубдагиси) ажралиб, Хатирчи қишлоғида яна қайта бирлашади. Улар орасида узунлиги 100 км, кенглиги 15 км бўлган Миёнқол ороли вужудга келган. Зарафшон дарёси Хазар йўлагидан ўтгач, Қуйи Зарафшон ҳавзаси бошланади.
Зарафшон дарёсига ҳавза ҳудудида доимий қуйилувчи биронта ирмоқ йўқ. Лекин, ҳудудда суғоришга сарфланиб, Зарафшон дарёсига қуйилмайдиган 120 дан ортиқ сой мавжуд. Уларнинг энг муҳимлари Ургутсой, Омонқўтонсой, Оқсой, Тўсунсой, Каттасой, Тасмачисой ва бошқалар бўлиб, улар мавсумий қор ва ёмғир сувларидан тўйиниб, суви баҳорда кўпайиб, ёзда жуда камайиб қолади, аксарият ҳолларда ўзани қуриб бўлади (1.1 - жадвал).
Зарафшон дарёси муз-қорларнинг эришидан тўйинади. Шу сабабли дарё суви ёзда кўпайиб, йиллик оқимининг 61 фоизини айнан экинларни суғориш керак бўлган даврда оқизади.
1.1-жадвал
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги дарёлар ва
сойлар ҳақида маълумот
Т/р
|
Дарё
|
Гидрологик постлар
|
F,
км2
|
Hўрт, м
|
Кузатиш йиллари
|
1
|
Ургутсой
|
Ургут шаҳри
|
25,1
|
1670
|
1949-89, 2006,
2008-2020
|
2
|
Ургутсой
|
Қуйилиши
|
56.1
|
1400
|
1946-1980
|
3
|
Омонқўтонсой
|
Омонқўтон қишлоғи (юқори)
|
24,3
|
1610
|
1958-1969
|
4
|
Омонқўтонсой
|
Омонқўтон қишлоғи (қуйи)
|
57,8
|
1400
|
1969-2020
|
5
|
Кафлатунсой
|
Омонқўтон қишлоғи
|
26,6
|
1580
|
1958-1969
|
6
|
Оқдарё (Оғалиқ)
|
Қуйилиши
|
70,9
|
1390
|
1985-2020
|
7
|
Сазағонсой
|
Сазағон қишлоғи
|
26,8
|
1450
|
1949-2000
|
8
|
Қорасув
|
Коса қишлоғи
|
120
|
1040
|
1959-1962
|
9
|
Тегирмонсой
|
Сағишман қишлоғи
|
39,3
|
1140
|
1959-1984
|
10
|
Тўсинсой
|
Қорақия қишлоғи
|
893
|
1120
|
1963-1984
|
11
|
Тўсинсой
|
Қорақия қишлоғи
|
893
|
1120
|
1985-1991
|
12
|
Тўсинсой
|
Эгарчи қишлоғи
|
1100
|
940
|
1938-1962
|
13
|
Тўсинсой
|
Қуйилиши
|
1100
|
940
|
1991-2020
|
14
|
Оқтепасой
|
Оча қишлоғи
|
43,8
|
1570
|
1963-2020
|
15
|
Қорағачсой
|
Мавлон қишлоғи
|
34,7
|
-
|
1978-2020
|
16
|
Кўксаройсой
|
тоғдан чиқиши
|
247
|
1070
|
1976-1985
|
17
|
Майдонсой
|
Олмаота қишлоғи
|
62,5
|
-
|
1982-2005
|
18
|
Бегларсой
|
Янги Оқчоб қишлоғи
|
180
|
1340
|
1964-2020
|
Изоҳ: - - маълумот йўқ; - дарё оқими Тўсинсой сув омбори ёрдамида бошқарилган.
Зарафшон дарёси серсув бўлиб, унинг ўртача кўп йиллик сув сарфи секундига 165 м.кубни, энг ками 30-35 м.кубни, энг кўпи эса секундига 930 м.кубни ташкил этади.
Зарафшон сувининг бир қисми қадимдан Эски Туятортар канали орқали Сангзор дарёсига, Эски Анҳор канали орқали эса Қашқадарё ҳавзасига оқизилган. Дарё сувининг қолган қисми Самарқанд, Бухоро ерларини суғоришга сарфланган.
Ўрта Зарафшон ҳавзасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Каттақўрғон сув омбори қурилган. Унинг лойиҳада кўрсатилган сув сиғими 1 млн м.кубни ташкил этади.
Ҳавзада ерости сувларининг захираси катта бўлиб, улар бўр, палеоген, неоген ва антропоген даврлар ётқизиқлари орасида жойлашган. Бўр даври ётқизиқлари орасида жойлашган, 400-500 м бўлган чуқурликлардан чиқувчи ерости сувлари чучук бўлиб, ичишга яроқлидир. Палеоген ва неоген ётқизиқларининг 90-100 м чуқурлигида жойлашган сувлар ҳам шўр эмас. Лекин, антропоген давр жинслари орасида, 1-20 метр чуқурликларда жойлашган сувлар бироз шўрланган. Ҳавза ҳудудининг чуқур қисмида иссиқ минераллашган ерости сувлари ҳам мавжуд [15, 16].
Ўрта Зарафшон ҳавзаси тупроқлар унинг рельефига, ётқизиқларига ва ерости сувларига боғлиқ ҳолда жойлашган. Ҳавзанинг суғориладиган қисмида чириндиси 1-2 фоиз бўлган ўтлоқ-воҳа тупроқлари тарқалган. Зарафшон дарёсининг юқори қайирларида эса қадимдан суғориладиган бўз-воҳа тупроқлари жойлашган. Дарёларнинг қуйи қайирларида, грунт суви юза бўлган жойларда, бироз шўрланган ботқоқ-ўтлоқ тупроқлари учрайди.
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг 350-400 м баландликкача бўлган текисликларида оч бўз тупроқлар тарқалиб, чиринди миқдори 1,5-1,7 фоиз, 350-400 м дан баланд бўлган тоғолди текисликларида эса тирик бўз тупроқлар жойлашиб, уларда чиринди миқдори 1,7-2,5 фоиз га боради, 400-1000 м баландликларда тўқ бўз тупроқ жойлашиб, чиринди миқдори 2,5-3,5 фоизни ташкил этади. Ҳавзани ўраб олган тоғларда бўз-қўнғир, жигарранг тупроқлар тарқалган [13].
Ўрта Зарафшон ҳавзаси ҳудуднинг катта қисми юмшоқ лёссимон ётқизиқлардан ташкил топган. Шу сабабли тоғлардан бошланувчи сойлар, вақтча оқар сувлар уларни ювиб, жарларни ҳосил қилган. Бундан ташқари, яйловлардан нотўғри фойдаланиш, ўсимликларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлиш, шунингдек, ерларнинг нотўғри суғорилиши туфайли, шамол ва ирригация эрозиялари содир бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |