Хулоса....................................................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................................
Иловалар...............................................................................................................
Кафедра мажлиси баённомасидан кўчирма....................................................
Илмий раҳбар хулосаси....................................................................................
БМИга тақризлар (ички ва ташқи)...................................................................
БМИ ҳимоясига тайёрланган тақдимотлар.....................................................
Гидрометеорологик маълумотлар....................................................................
КИРИШ
БМИ мавзунинг долзарблиги ва унинг асосланиши. Зарафшон дарёсининг сув тўплаш майдони Амударё ва Сирдарё ҳавзалари ўртасида жойлашган. Сувлилик даражаси бўйича Зарафшон улардан анча кичик. Лекин, Зарафшон дарёсунинг республикамиз халқ хўжалигидаги, айниқса унинг қишлоқ хўжалиги, саноат ва ичимлик сув таъминоти тармоқларидаги аҳамияти беқиёсдир. Зарафшон водийси Ўрта Осёнинг аҳолиси зич жойлашган, суғорма деҳқончилик ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, воҳанинг ерлари қадимдан шу дарёдан сув ичади.
Ҳозирги кунда қўшни Тожикистон ва республикамизнинг Зарафшон воҳасида жойлашган Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари халқ хўжалиги тармоқларининг сувга бўлган барча турдаги талаблари асосан шу дарё ҳисобига қондирилади. Шунингдек, қадимдан Жиззах вилоятига Эски Туятортар канали ва Қашқадарё вилоятига эса Эски Анҳор канали орқали Зарфшон дарёсидан сув олинган.
Бугунги кунга келиб, Зарафшон ҳавзасида сув ресурслари чекланганлиги йилдан – йилга сезиларли бўлмоқда. Шу сабабли, дарёнинг қуйи оқимида, аниқроғи, Бухоро ва Навоий вилоятларида, ўтган асрнинг 70–йилларидан бошлаб, Амударё сувларидан ҳам кенг миқёсда фойдаланилмоқда. Воҳада сув тақчиллиги Ўрта Зарафшон ҳавзасида, айниқса Нурота тоғларининг жанубий ва Зарафшон тизмасининг республикамиз ҳудудидаги шимолий ёнбағирларидаги аҳоли пунктлари ва уларга қарашли экинзорларда яққол сезилади. Бу эса шу тоғларда шаклланадиган дарёлар ва сойлар сувидан янада самарали фойдаланишни йўлга қўйишни талаб этади. Шу ҳолатларни ҳисобга оладиган бўлсак, Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойлар гидрологик режимини ўрганиш муҳим долзарб аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |