3-жадвал
Ўзбекистонда қўйчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўзгариши динамикаси.(2005-2014 йй.)*
Кўрсаткичлар
|
Йиллар
|
2005
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
Барча тоифадаги хўжаликлар
|
Қўй ва эчки гўшти, минг тонна
|
157,6
|
175,6
|
192,8
|
223,9
|
245,8
|
270,4
|
288,6
|
314,0
|
343,3
|
363,6
|
Жун (физ. вазнда) минг тонна
|
20,1
|
21,4
|
22,5
|
23,8
|
25,0
|
26,5
|
28,7
|
31,1
|
32,4
|
34,4
|
Қоракўл териси, минг дона
|
688,8
|
726,8
|
781,0
|
897,0
|
897,4
|
934,9
|
1022,3
|
1116,9
|
1062,1
|
1061,3
|
Фермер хўжаликлари
|
Қўй ва эчки гўшти, минг тонна
|
3,8
|
4,4
|
6,9
|
7,7
|
8,4
|
9,0
|
9,6
|
10,2
|
11,3
|
11,4
|
Жун (физ. вазнда) минг тонна
|
0,6
|
0,9
|
1,1
|
1,3
|
1,4
|
1,7
|
2,0
|
2,1
|
2,2
|
2,8
|
Қоракўл териси, минг дона
|
25
|
31,6
|
36,5
|
38,3
|
42,2
|
44,1
|
43,4
|
46,1
|
51,1
|
52,6
|
Деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари
|
Қўй ва эчки гўшти, минг тонна
|
134,7
|
152,8
|
169,6
|
200,2
|
222,3
|
246,3
|
263,9
|
287,9
|
316
|
336,9
|
Жун (физ. вазнда) минг тонна
|
16,0
|
17,3
|
18,5
|
19,7
|
20,7
|
22,0
|
24,2
|
26,8
|
28,1
|
29,5
|
Қоракўл териси, минг дона
|
390,2
|
476,6
|
499,5
|
549,6
|
585,0
|
632,1
|
643,6
|
745,8
|
801,7
|
831,8
|
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
|
Қўй ва эчки гўшти, минг тонна
|
17,9
|
18,4
|
16,3
|
16
|
15,1
|
15,1
|
15,1
|
15,9
|
16
|
15,3
|
Жун (физ. вазнда) минг тонна
|
3,5
|
3,2
|
2,9
|
2,8
|
2,9
|
2,8
|
2,5
|
2,2
|
2,1
|
2,1
|
Қоракўл териси, минг дона
|
273,6
|
218,4
|
245
|
309,1
|
270,2
|
258,7
|
335,3
|
324,9
|
209,3
|
179,0
|
4.Қўйчиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
Охирги йилларда Ўзбекистонда ривожлантирилаётган қўй зотларини қуйидаги гурухларга бўлиб тахлил қилиш ва иқтисодий баҳолаш мақсадга мувофиқдир:
1-гурух- майин жунли қўйчилик;
2-гурух- ярим майин жунли қўйчилик;
3-гурух- қоракўл тери учун қўйчилик;
4-гурух- пўстинбоп тери берадиган қўйчилик;
5-гурух- гўшт-ёғ берадиган қўйчилик;
Ўзбекистонда 1 ва 2 гурухларга кирган қўйчилик зотлари жуда кам миқдорда ривожлантирилади. Жун балансини майин ва ярим майин жун ташкил қилади; колган гурух қўйларидан дағал жун олинади. Барча турдаги қўй ҳамда эчкиларнинг гўштлари республика гўшт балансида 10-15 фойизни ташкил қилади.
Қўйларнинг истеъмол қиладиган табиий яйлов озуқалари иқтисодий баҳоланмайди, натижада, одатда, қўйчиликдан нисбатан арзон озиқ-овқатлар ҳамда хом ашёлар ишлаб чиқарилади. Республикада уларни қайта ишлаш ва сотиш қўйчиликнинг халқ хўжалиги аҳамиятини янада оширади. Қоракўл тери махсулотларини жаҳон бозорида сотиш республика валюта фондини кўпайтиради.
Кўпчилик корхоналарда гўшт, қоракул тери ва жун маҳсулотларининг таннархи ва сотиш баҳоларининг ошиши кузатилмоқда, таннархга киритилган харажатларнинг рентабеллик даражаси бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
Тармоқ махсулотлари иқтисодий самарадорлигини ошириш учун қуйидаги омиллардан ва имкониятлардан фойдаланиш зарур:
1.Қўйчиликда табиий яйлов озуқа ресурсларининг ахамиятини ҳисобга олиш, яйловларнинг ҳосилдорлигини ошириш чора тадбирларини мунтазам амалга ошириш лозим. Бу мақсадда яйлов айланувини ташкил этиш, қўшимча серҳосил яйлов ўсимликларининг уруғларини экиш ва бошкалар. Қиш ойларида табиий озуқалар протеинининг 2-3 марта камайиб кетиши ҳисобига қўйларга қўшимча кучли озуқа бериш зарурияти келиб чиқади. Бундай жараён амалга оширилмаса она қўйлардан олинадиган қўзиларнинг сифатли белгилари пасаяди, улардан олинган тери ҳам майда бўлади ва ҳоказо;
2.Чўпонларнинг меҳнат унумдорлиги ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ошириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш керак. Бу вазифани бошқариш учун сермеҳнат жараёнларни механизациялаштириш, ҳар бир чўпонга бириктирилаётган қўйлар сонини илмий асосланган меъёрлар даражасига етказиш, чўпонлар оиласига маъиший ва бошка хизматларни юқори даражада ташкил этиш зарур ва ҳоказо;
3.Зооветеринария хизматларини ташкил этишда илғор (прогрессив) усуллардан фойдаланиш, оптимал муддатларда қўзи олиш, қочириш, жунини қирқиш, суғориш ва бошқа технологик ишларни талаб даражасида бажариш;
4.Жун ва қоракўл тери маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни ички ва ташқи бозорларда эркин, келишилган шартнома баҳоларда сотишни амалга оширишга амалий ёрдам кўрсатиш.
Назорат саволлари.
1. Қўйчиликда ихтисослашув деганда нимани тушинасиз
2. Қўйчиликнинг ривожланишига таъсир этувчи омилллар..
3. Қўйчиликнинг ривожланиши, ҳозирги ахволи ва истиқболи.
4. Қўйчиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари.
5. Коромолчиликнинг иқтисодиётда тутган ўрни нималарда ифодаланадик.
14-мавзу. Гўшт ва тухум йўналишидаги паррандачиликни ташкил этиш
Режа:
1. Паррандачиликда ихтисослаштириш
2. Гўшт ва тухум йўналишидаги паррандачиликда такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
3. Паррандачиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти
4. Паррандачиликнинг ривожланиши, ҳозирги ахволи ва истиқболи
5. Паррандачиликнинг иктисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
1.Паррандачиликда ихтисослаштириш
Чорвачилик махсулотлари ишлаб чикаришда паррандачилик иктисодий жихатдан энг самарали тармок хисобланади. Хозирги даврда ишлаб чикаришни жадал негизга ўтказиш паррандачиликда хам тез суръатлар билан амалга оширилмоқда. Хусусан кайта ташкил этилган йирик паррандачилик фабрикалари тўла саноат типидаги корхоналардир. Иктисодий жихатдан мустакил холда ташкил этилган паррандачиликнинг самарадорлиги тез ўсмоқда, техника, технология ва ишлаб чикаришнинг ташкил этиш муттасил такомиллашиб бормоқда.
Паррандачиликда махсулотларни саноат асосида ишлаб чикаришда асосий вазифа тармокнинг биологик имкониятларидан кенг ва тўлиқ фойдаланиб кам мехнат ва маблаг сарфлаб, кўпроқ аҳоли ва бозор талабини қондирадиган тухум ва парранда гўшти бройлер ишлаб чикаришдир.
Паррандачилик фабрикаларида асосан четдан ташиб келтириладиган озиқалардан фойдаланилади, чунки уларнинг ўз хўжаликларида озика етиштирилмайди. Паррандачилик тармоғи, паррандаларни такрор ишлаб чикаришни таъминлаш, махсулот етиштириш бўйича шартнома топшириқларини бажариш ва табиий - иктисодий масалаларни хисобга олган холда тухум етиштириш, тухум-гўшт етиштириш ва наслдор паррандачилик йўналишлари бўйича ихтисослашган.
Тухум етиштириш йўналишидаги паррандачилик фермалари товукчилик фермаларидагина ташкил этилади. Товуқ тухуми озиқ-овқат учун мазали, иктисодий самарадор, товуқ бокиш учун озика базаси қулай бўлган ҳудудларда кенг тарқалган. Бошка тухум, яъни ўрдак, курка, гоз тухумини етиштириш товуқ тухумини етиштиришга нисбатан киммат. Урдак ва курка тухумига 3-4 баробар, гоз тухумига - 10 баробар кўп озиқа бирлиги сарфланади.
Шунинг учун ўрдак, гоз ва курка фермалари тухум йўналишида бўлмай, уларда гўшт етиштириш учун жўжалар бокилади. Гўшт етиштириш йўналишидаги фермаларга асосан ўрдак, гоз ва курка фермалари ихтисослашган. Бу йўналишдаги хўжалик фермалари товар гўшт (ўрдак, гоз ва курка жўжаларидан бройлер) етиштириб берадилар.
Тухум-гўилт етиштириш йўналишидаги фермалар асосан паррандачилик хўжаликларига хосдир. Мазкур йўналишдаги фермалар гўшт ва тухум етиштириб беради. Паррандачиликда наслчилик ишларининг асосий йўналиши инкубаторлар учун товар махсулот сифатида тухум ва инкубациядан ўрдак, гоз ва курка жўжалари чикаришдан иборатдир.
Паррандачилик ферма ва хўжаликлари махсулот етиштиришгагина эмас, балки айрим ишлаб чикариш жараёнларига, масалан, гибридлар яратиш ва кўпайтириш, гўшт учун жўжа чикариш ва уни семиртиришга бокиш, тухум учун товуқ боқиш ва парранда сўйиш ва кайта ишлашга хам ихтисослашиши мумкин.
Ҳар бир туман ва худуд олдида турган вазифага мувофиқ, табиий-иктисодий шароитларга караб, хозирги даврда қуйидагича ихтисослашган паррандачилик фермалари таркиб топган:
• илмий-тадкикот муассасалари кошида наслчилик-генетик тажриба хўжаликлари - бу хўжаликлар янги сермахсул гибрид паррандалар етиштириб беришади;
• давлат синов-назорат станциялари - булар гибрид паррандаларни ўрганиб, наслчилик заводларига тавсия киладилар;
• наслчилик заводлари - булар паррандаларнинг янги зотларини яратиш билан шугулланадилар;
• наслчилик репродуктор хўжаликлари - асосан саралаш ишлари олиб боради ва махсус паррандачилик хўжаликлари галасини тўлдириш учун она паррандалар гибридларидан танлаб берадилар;
• паррандачилик хўжаликлари - булар парранда гўшти ва тухум етиштириш билан шугулланадилар;
• паррандачилик фабрикалари - булар саноат асосида гўшт ва тухум етиштириш билан шуғулланадилар. Улар йирик шаҳарлар атрофида жойлашиб, жами талаб килинадиган озикани сотиб олиш билан ишлаб чикаришни ташкил этадилар;
• паррандачилик ишлаб чикариш бирлашмалари - буларда асосан бир неча хўжалик кооперацияси тамойили асосида иш кўришади;
• инкубатор-паррандачилик станциялари - булар наслчилик хўжаликларидан олинган тухумларни инкубация килиш билан шугулланадилар;
• паррандачилик товар махсулотларини етиштирувчи хусусий фермалар - булар гўшт ва тухум етиштириш билан шугулланадилар.
Шуни хам айтиш керакки, ихтисослашган наслчилик корхоналари ўз олдиларида турган вазифаларига караб, селекция-генетика ҳудудий станцияларига, илмий муассасаларнинг тажриба хўжаликларига, паррандачилик наслчилик заводлари ва репродуктор-хужаликларига бўлинадилар.
Янги ташкил этилган селекция-генетика худудий станциялар ва илмий муассасаларнинг тажриба хўжаликлари паррандаларнинг янги зотларини яратиш билан чегараланиб қолмай, паррандачилик наслчилик заводларидаги янги технологик усуллар ва техник жихозларни бошка фермаларга жорий килиш, наслчилик ишларига услубий раҳбарлик килиш билан хам шугулланадилар.
Паррандачилик репродуктор хўжаликлари икки хилда бўлади. Биринчиси наслчилик заводларидан олинадиган маълум йўналишдаги аждод шаклларидан гибрид паррандаларнинг ота-она шаклларини яратади ва иккинчи хил репродуктор хўжаликларини ана шундай шаклдаги жўжалар билан хўжаликларни таъминлайди.
Замонавий паррандачилик фабрикалари факатгина бир хил махсулот етиштиришга ихтисослашган бўлиб, саноат асосида тухум ва парранда гўшти етиштиради. Улар мамлакатнинг йирик саноат марказлари, катта шахарлар, курортлар атрофида жойлашган бўлади. Бундай махсус паррандачилик корхоналари ҳам ўз ишлаб чикаришини саноат асосида ташкил этади. Шу билан бирга катта ер майдонига эга бўлиб, ўзларида кўпайтирилаётган паррандаларни озиқа билан таъминлайдилар.
Бундай корхоналар кўпинча сут йўналишидаги корамолларга хам эга бўладилар. Уларни шахарлар яқинида, улардан узоқроқда, донли экинлар етиштириладиган ҳудудларда хам жойлаштирилиши яхши натижа беради. Махсус фабрикаларда паррандачиликнинг ихтисослашган ферма - цехлари бўлиб, улар ширкат хўжаликлари паррандачилик фермаларига нисбатан иктисодий жихатдан анча самарали, махсулотларининг таннархи арзон ва рентабеллик даражаси юкори.
Паррандачилик станциялари ўз инкубаторларида жўжалар етиштириб, улар билан ширкат ва хусусий хўжаликларнинг товар фермалари, цехлари, ишчи ва хизматчилар хўжаликларини таъминлайдилар. Паррандачилик хўжаликларида тузиладиган технологик лойиҳалар учун тугадиган товуқларни катакларда асрашда 50, 100, 250, 300, 400, ва 500 минг бош; саноат ишлаб чикариш галасини чукур тўшамада саклашда 100 минг бош микдорда парранда бокиш тавсия этилади.
Махсус лойиха билан қурилаётган бройлер фабрикаларида 1 млн., 2 млн., 3 млн. бош жўжа боқиш мўлжалланган. Урдак гўшти етиштириладиган йирик хўжаликлар учун 500 мингдан 1 млн. бошгача жўжа боқишга мўлжалланган лойиҳалар мавжуд. Ғоз ва курка бокиш учун жўжалар 100-250 минг бошгача, ширкат хўжаликлар фермалари учун эса 30 минг бошгача парранда саклаш максадга мувофиқдир.
Ҳар бир кишлок хўжалик корхонаси сингари паррандачилик фабрикаларининг ҳам ташкилий-хўжалик асослари, уларнинг ўз уставларида акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |