Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Паррандачиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти



Download 2,32 Mb.
bet66/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3.Паррандачиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти
Паррандачиликнинг асосий махсулотлари - тухум ва парҳезли парранда гўшти аҳоли учун ўта фойдали озиқ-овқат ҳисобланади. Тухум таркибида инсон организмида 100 % ҳазм бўладиган оқсил ҳамда витамин, мой ва бошқа моддалар бор, у энг юқори калорияли парҳез таом ҳисобланади.
Парранда, айникса жўжа гўшти таркиби ҳам инсон организми учун тез ва тўлароқ ҳазм бўлувчи мой, оқсил, витамин ва бошқа моддаларга бой. Ғоз ва ўрдак гўштларида инсон организми учун фойдали мой, оқсил ва бошқа моддалар ҳам мавжуд. Улар катта калория бўйича чўчқа ва қорамол гўштларидан юқори.
Паррандалар тез кўпаювчи ва етилувчи ҳайвондир. Товуқ, ўрдак, курка, ғоз 5-7 ойлик бўлиши биланоқ тухум бера бошлайди. Бир товуқдан йилига максимум 300 дона тухум ва ундан жўжа очириб гўшт учун боқилса, тирик вазнда 4 ц. гўшт олиш мумкин.
Жўжалар жадал озиқлантирилса 50-55 кунда 1,5-2,0 кг, ўрдаклар эса 3-3,5 кг оғирликка эга бўлади. Паррандачиликнинг бошқа ҳайвонларга нисбатан самарадорлиги шундаки, уларга сарфланадиган озуқалар бирлигига анчагина кўпроқ фойдали маҳсулот ишлаб чиқарилади. Масалан, 1 кг жўжа гўшти ишлаб чиқариш учун 3,5-4 кг, ғоз ва ўрдак гўшти учун 4,5-5 кг озуқа бирлиги сарфланади; 1кг чўчқа гўшти ва мол гўштларига эса мос равишда ўртача 6,5-8,5 кг сарфланади; 1кг тухум оқсилига мол гўшти оқсилига нисбатан 4-5 марта кам озуқа бирлиги сарфланади.
Паррандачиликнинг қолдиқ маҳсулоти - гўнгдан ўсимликчилик тармоқларида, айниқса, ёпиқ майдон сабзавотчилигида фойдаланиш уларнинг ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади. Паррандаларни сўйишдан олинган пардан ёстиқ, кўрпа ва бошқалар тайёрланади.
Паррандачиликни саноат асосида ривожлантириш маҳсулдорлик ва мехнат унумдорлигини ошириш ҳамда йил давомида барқарор миқдорда тухум ва гўшт ишлаб чиқариш ҳамда сотиш учун қулай шароит яратилади, капитал қўйилмаларнинг қайтиш муддатини тезлаштиради ва ҳоказо.


4. Паррандачиликнинг ривожланиши, ҳозирги ахволи ва истиқболи
Паррандачилик, унинг асосий тури, товуқчилик узоқ даврлардан бери ривожлантирилади. Донишмандларимиз паррандачиликни инсонларнинг етти бойлигидан бири деб ҳам бахолайдилар. Аммо паррандачиликнинг ташкил этилиши узок йиллар унинг халқ хўжалиги ахамиятига мос келмаган. Паррандаларнинг бош сонини кўпайтиришда, уларнинг маҳсулдорлигини оширишда, одатда оддий экстенсив усуллардан фойдаланилган.
Паррандачиликни тезроқ ривожлантириш асосан тармоқда саноатга хос технологияни кенг жорий этиш йилларидан бошланган. Паррандаларнинг бош сони ва маҳсулдорлигини оширишда кескин ўзгариш бўлган. Масалан, паррандаларнинг бош сони 1990 йилда 1960 йилга нисбатан 4,7 марта, ҳар бир товуқдан олинган тухум эса қишлоқ ўжалиги корхоналарида қарийб 2 марта, аҳоли жон бошига тухум ишлаб чиқариш эса 1,7 марта кўпайган.
Аммо, 1990 йилда аҳоли жон бошига 120 дона тухум ва 3,3 кг парранда гўшти ишлаб чиқарилган, холос. Бу кўрсаткич белгиланган тиббий меъерларга нисбатан 3-4 марта кам эди. 2000 йилда 1990 йилга нисбатан паррандалар сони қарийб 3 марта, ҳар бир товуқдан олинган тухум - 13% га, ишлаб чиқарилган тухум миқдори қарийб 2 марта, паррандалар гўшти эса 5 марта камайган.
Мустақиллик йилларида Республикада паррандачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди, буни қуйидаги жадвал таҳлилидан билиш мумкин (1-жадвал). Таҳлил этилаётган даврда паррандалар сони 20540,4 минг бошдан 56276,3 минг бошгача ёки 2,7 мартага ошган. Барча тоифадаги хўжаликларда тухум ва парранда гўшти етказиб бериш шу даврда мос равишда – 2,5 ва 2,9 мартага ошган бўлса, фермер хўжаликларида – 7,6 ва 11,4 марта, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида – 2,3 ва 2,6 мартага ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 2,3 ва 3,2 мартага кўпайган. Бу ерда асосий ўсиш суръати фермер хўжаликларида бўлиб, кейинги йилларда паррандачиликка ихтисослашган ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликлари шаклланаётганлигининг амалдаги исботидир.
Демак, паррандачиликнинг охирги йиллардаги ривожланиш даражаси унинг халқ хўжалиги ахамиятига, бошқа чорва тармоқларига нисбатан устунликларига мос келиб бормоқда.
Истиқболда паррандачиликни тиклаш, тезроқ ривожлантириш объектив заруриятдир. Уни фақат деҳқон ва фермер хўжаликларида эмас, балки йирик паррандачилик фабрикаларида шунингдек кўп тармоқли фермер хўжаликларида ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Бундай тажриба иқтисодий ривожланган мамлакатларда барқарор амалга оширилмоқда, ҳамда юқори ижтимоий-иқтисодий самара бермоқда.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish