2.Қўйларни сунъий урчитиш ва кўзилатишни ташкил этиш
Қўйчилик фермаларида махсулот етиштириш билан боглик. иш жараёнларини энг муҳими қўйларни урчитиш ва қўзилатишдир. Кўпчилик хўжаликларда қўзилар-тусоқлар биринчи марта 1,5 ёшга етганда насл олиш учун кочирилади. Бу холда кўкламда (март-апрел ойларида) тугилган қўзилар келгуси йили кузнинг октябр-ноябр ойларида кочирилади. Қўйчилик хўжаликларида совлиқлардан 5-6 йил мобайнида насл олинади. Хўжаликларда қўйларни урчитиш корхона шароитида қайси фасл қўзилатиш учун кулай бўлишига хамда қўйлар ёппасига куюкишига боглиқдир. Қўйларнинг бўғозлик даври 5 ой давом этади. Ўзбекистоннинг жанубий кисмида март ойининг бошлари, шимолий кисмида эса мартнинг ўрталари қўйларни қўзилатиш учун энг қулай муддат хисобланади.
Қўйлар подаси алохида бўлганлиги туфайли улардан кайси бири куюкканлигини билиб бўлмайди, шу сабабли қўлда қочиришда (табиий қочиришда хам, сунъий уруглантиришда хам) синовчи қўчқорлардан фойдаланилиш меъёрлаштирилади. Хар минг бош совликка 10-12 бош синовчи қўчқор бўлиши керак. Кочириш жараёнига олдиндан тайёргарлик курилиши ва уни ўтказиш режаси тузилиши лозим. Бу режада совлиқларни кочириш усули, уларни бокиш, қўчқор билан таъминлаш ишлари кўзда тутилади. Совлиқлар семиз бўлса, ёппасига куюкиб, кўпроқ эгиз кўзи беради. Бунинг учун 6-8 ҳафта илгари қўзилар онасидан ажратиладн, чунки эмизадиган қўйлар яхши семирмайди ва уларни озиклантириш кўчайтирилади.
Қўчқорларни яхши озиқа билан боқиб жинсий фаоллигини кучайтириб туриш лозим. Шунинг учун кочириш мавсумидан 2 ой олдин уларга рацион тузилиб, қўшимча ем бериб бокиш зарур. Думбали ва қоракўл зотли қўчқорларга одатда 1 кг га якин ем аралашмаси (кунжара, арпа ёрмаси ва маккажўхори) берилади. Сержун қўчқорлар нозикроқ бўлганидан уларга сифатли куруқ беда хам бериб туриш керак. Яхши бокилган бир қўчқордан кунига тўрт марта (икки марта эрталаб, орасида 10 минутлик танаффус билан ва икки марта кечкурун) сперма олинади. Қўлда табиий қочирилганда кўчкор бутун кочириш мавсуми давомида 100 совликни, сунъий уруглантириш қўлланилганда эса 500 совликни кочира олади. Хўжаликлар шароитида думбали ва қоракўл қўйлар одатда баҳорги яйловларда қўзилатилади. Кўзилатишнинг тўла ва тўгри ўтиши учун бўғоз совлиқларнинг ўрта ва юкори семизликда бўлишини таъминлаш керак. Қўзилатиш олдидан бўгоз совлиқлар қишки яйловларга кўчирилади. Қўзилатиш учун кулай, куруқ тупрокли жой танланади. Қўйлар қўзилатиладиган жойда доимий иссиқ хоналар таёрлаб кўйилган бўлиш керак.
Кўзилатиш даврида совлиқларни боқадиган асосий чўпонлардан ташқари ҳар 300 совлиққа қараб туруш учун 1 киши қўшимча ишчи сифатида ажратиладн ва бу ёрдамчи жами 40-45 кун ишлайди. Қўзи бокишнинг янги усулларидан бири қўтон-база усулидир. Бу усул шундан иборатки, қўзилар алохида гуруҳ килиб, омухта озиқа, эфимер ўтлар билан бокилади, минерал қўшилмалар берилади. Совлиқлар базада ёки ўтлоқда бўлади ва кун давомида 2-3 марта қўтонга қўзиларни эмизиш учун олиб келинади ва шу ерда тунайди. Қўзилар кувватга киргандан кейин, ўтлоққа ўргатилади. Кўзиларни бу усулда бокиш уларнинг ўсиши ва сақланишига қулай шароит яратади. Қоракўлчиликда совлиқлар махсус биноларда сақланади, қўзилагандан кейин эркак қўзичалар қоракўл тери учун танлаб олиниб сўйилади, боласиз колган совлиқлар қўтонда сақланади. Устиришга колдирилган қўзилар 40-45 кунлик бўлгандан кейин оналари билан қўшиб отарга олинади ва июл ойининг охиригача бирга бокилади. Сўнгра онасидан ажратилган қўзилардан алохида отар тузилади.
Хар бир хўжаликнинг аниқ табиий-иктисодий шароитларга караб, қўйлар турли усулда бокилади. Буларга яйловда бокиш ва майдончали (загон) ўтлоқларда бокиш усуллари киради. Йирик қўйчилик хўжаликларида янги технологияга ўтиш тажрибаларидан бири, бу кўп йиллик ўт яйловлар-майдончаларини барпо этишдир.
Йирик массивларда механизациялашган фермалар жойлашади. Мутаххасисларнинг кўрсатишича, яйловларга ҳайдаб боқишдан майдончали ўтлоқда бокиш усулига ўтилганида ишлаб чикаришнинг рентабеллиги ошади. Кўй бокиш ишлари муайян кун тартибига мувофиқ олиб борилади. Ёз фаслида қўйлар эрта тонгда яйловга хайдалиб, соат 10-11 гача ўтлатилади, сўнгра соат 16-17 гача дам олдирилади, соат 16-17 соат 1 гача яна ўтлатилади, ниҳоят тунги соат 1 дан тонг отгунча дам берилади. Кун тартиби иш жараёнларига қараб ўзгаради. Қоракўл кўйларини боқиш кун тартиби ишлаб чикариш даври ва шароитига караб хар хил бўлади: кечаси соат 2 дан эрталаб 9 гача ўтлатиш; 9 дан 10 гача сугориш; 10 дан 17 гача кундузги дам олиш жойида саклаш; 17 дан 18 гача иккинчи сугориш; 18 дан 24 гача ўтлатиш; соат 00 дан кечаси 2 гача тунги дам олиш ва хоказо. Хўжаликларда гўштга топшириш учун алохида ёш қўчқорчалар, урчитишга ярамай, брак килинган қари кўйлар ажратилади. Ёш қўзилар жадал бокилиб, 5-6 ойда семиртирилиб, гўштга топширилади.
Қўйлар жунини қирқиш энг масъулиятли иш жараёни хисобланади, чунки киркиб олинадиган жуннинг микдори ва сифати шу ишнинг ўз вактида ўтказилишига боглик. Қўйларнинг жунини қирқиш кўкламда ҳар бир ҳудуднинг шароитига караб, 26 апрелдан 10-15 майгача давом этиш мумкин. Кузда киркиш эса сентябр ойида бошланади. Жун машиналарда киркилганда махсус жой тайёрланиб, 12, 24,36, 48, 60 ва 100 машинага эга бўлган ЭСА агрегатларида, ПГШ-1,0 маркали пресслардан, чархлаш асбоблари хамда машиналарни тузатиш асбоблари учун верстак, жун тортиш тарозиси қўйилган ҳисоб китоб столидан, хилларга ажратилган жунларни қўйиш жойи бўлган столлардан, киркилган жун тойларини тортиш учун 500 кг ли тарозилардан фойдаланилади. Киркилган жунларни хисобчи столига элтувчи транспортёрлар, бўшатиб олиш учун тахта тўсиқлари билан жиҳозланади. Пунктнинг катта-кичиклиги жуни олинадиган қўй микдори ва жун қирқилишининг календар муддатига боғлиқдир.
Қўйчиликда мехнатни ташкил этишнинг асосий шакли, анъанавий усули бу чўпон оила (жамоа) пудрати хисобланади. Отарларнинг катта-кичиклиги, қўйларни кочириш, сермаҳсул кўзилар олиш, уларни тўгри озиклантириш, яйлов ерларини микдори ва катталигига, сугориш имкониятига караб ўзгариб туради.
Йирик хўжаликларда совлиқлар отарини - 700-800 бошдан, тўқлилар - 800-1000 бош, бичилган қўйлар - 1200 бош ва қўчқорлар - 250-300 бош килиб тузиш максадга мувофикдир. Одатда хар бир отарга 3-4 кишидан иборат чўпонлар жамоаси хизмат килади. Чўпон оила (жамоа)лари ўзларига берилган топшириқ бўйича ички хўжалик хисоби асосида иш кўради, ўз ишларининг пировард натижаси учун моддий ва маънавий жавобгар хисобланадилар.
Пудрат шаклида иш юритувчи чўпонлар жамоаси ишлаб чикаришни ташкил этишда ер ва бошка ишлаб чикариш воситаларини корхонадан ижарага олиб, ишлаб чикариш муносабатларини корхона маъмурияти билан тузилган шартнома асосида олиб борадилар. Биз қуйида Навоий вилояти қоракўлчиларининг ички хўжалик хисоби шартномасини намуна сифатида тавсия этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |