Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Қорамолчиликни ташкил этишда илғор миллий ва хорижий тажрибаларни қўллаш



Download 2,32 Mb.
bet57/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3. Қорамолчиликни ташкил этишда илғор миллий ва хорижий тажрибаларни қўллаш.
Ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалигидаги илғор тажриба ва ютуқларни ўрганиш республикамиз қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хусусан фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш жараёнида катта аҳамиятга эга.
Чунки биринчидан, ривожланган давлатларда фермер хўжаликларининг фаолияти, экин экишдан бошлаб ҳосилни ўриб-йиғиб олишгача бўлган даврда яратилаётган мавжуд шароит; иккинчидан, товар маҳсулоти ишлаб чиқариш, маҳсулот қабул қилиш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар; учинчидан, юқоридаги иккала жараёнда ҳам давлатнинг тутган ўрни, ички ва ташқи бозорга рақобатбардош сифатли маҳсулот чиқаришга қаратилган маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, белгиланган квота асосида маҳсулотни экспорт қилиш, солиқ, суғурта ва кредит масалаларида давлатнинг иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмларини ўрганиш, бу тажрибалардан мамлакатимиз шароитидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ривожланган давлатлардан Исроил бугунги кунда қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришда жаҳонда етакчи ўринни эгаллайди. Исроил давлати кичкина давлат бўлиб, унда қишлоқ хўжалигини юритишда муаммолар жуда кўпдир: унумдор ерларнинг камлиги, суғориш сувларнинг чекланганлиги, қуруқ климат ва бошқалар. Ушбу муаммоларни технологияларни ривожлантириш орқали ҳал этиб, дунё бозорида етакчи давлатлар билан рақобатлашмоқда.
Исроилда чорвачилик энг тараққий этган соҳалардан саналади ва шу жиҳатдан мазкур мамлакат жаҳон миқёсида энг юқори ўринларнинг бирини эғаллайди. Мамлакатда биргина сут йўналишидаги юқори маҳсулдор Исроил-Гольштейн зотли сигирларнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Бу зотнинг узоқ йиллар давомида олиб борилган наслчилик ишлари натижасида ҳозирги юқори маҳсулдор сут йўналишидаги Исроил-Гольштейн қора-ола сигир зоти вужудга келган ва уларнинг ҳар биридан йил давомида ўртача 11,8-12 тоннадан сут соғиб олинади. Яъни бир бош сигир ҳар куни 39-41 литр миқдорида ёғлилик даражаси 3,5 фоизга тенг сут беради.
Исроил давлати бугунги кунда сутчилик фермаларининг юқори технологиялар билан таъминлашда ҳам дунёда етакчи ўринни эгаллайди.
Исроил фермаларининг ўзига хослиги – бу бошқаришнинг замонавий модернизациялашган усулларидан фойдаланиш, фермаларни бошқариш учун қорамоллар ҳақида синчиклаб маълумотларни тўплаш ва махсус компьютер тизими орқали қайта ишлашдан иборат. Замонавий технологиялардан фойдаланиш сабабли, мутахассислар хар бир қорамолнинг холати, сут соғими, озиқлантириш ва бошқалар ҳақида маълумотларни олиши мумкин.
Исроил давлатининг сутчиликдаги аҳамиятли ютуқларидан ноёб бири сут соғиш залининг проектининг ишланмаларидир, қорамоллар учун юксак даражада шароитларнинг яратилганлиги, бу эса сут соғимини ҳамда фойдани ошириш имконини беради. Қорамолларнинг маҳсулдорлиги уни боқиш шароити ва озуқасига боғлиқ бўлади. Шу жиҳатларни хисобга олиб, Исроилда қорамолларни махсус қўшимчалар қўшилган, юқори сифатли озуқалар билан таъминлаш қорамолларнинг лактация муддатларини узайтириш имконини беради.
Ўртача битта сигирдан йилига 5000-6000 литр сут соғиб олиш мумкин бўлса, Исроил технологиясини қўллаш орқали уни 10000 литрга ошириш мумкин.
Фермаларни бошқаришда Исроил технологияси ўзига хослиги шундан иборатки, унда реал вақтдаги маълумотларни йиғиш ва бошқарувчининг жараённи доимий назорат қилишидир.
Ривожланган давлатларда селекция ва генетика фани ютуқларидан фойдаланган ҳолда сараланган наслли қорамоллар, замонавий технологиялар билан таъминланган, ўртача катталикдаги экологик тоза фермаларга эътибор қаратилмоқда. Фермаларнинг параметр ва хўжалик юритиш усуллари давлатнинг табиий-иқлим шароити ва ижтимоий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий шароитларидан келиб чиқади.
Исроилда аҳоли томонидан якка ҳолда, хонадон шароитида қорамол боқиш деярли учрамайди. Исроил давлатида чорвачилик соҳасининг ривожланишининг қуйидаги йўналишлари билан ажралиб туради:
Биринчидан, мамлакатда марказлашган ҳолда чорвани ҳисобга олиш бўйича компьютерлаштирилган китоб юритилади. Бу китобга бутун Исроилда мавжуд чорва молларининг 90 фоизи ҳақида батафсил маълумотлар, яъни ҳар бир сигир ёки буқанинг насли, ёши, маҳсулдорлиги, соғлиги тўғрисидаги қайдлар киритилган. Ушбу ўзига хос маълумотлар базаси асосида чорва молларига баҳо берилади, уларни қачон уруғлантириш, қай тартибда даволаш, кандай озиқлантириш хақида қарорлар қабул қилинади, қолаверса, наслини давом эттириш мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади.
Иккинчи омил – чорвачиликкаихтисослашганхўжаликларда қорамоллар наслининг генетик яхшиланиши сунъий уруғлантириш марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Яъни барча урғочи молларнинг оёғида тасма боғланган бўлиб, қадам босиши компьютерда акс этади. Натижада сигир ёки ғунажиннинг куюкка келгани компьютер орқали маълум бўлиб, шу асосда сунъий уруғлантириш марказидан мутахассис чақирилади. Келган ассимилятор молни текширади. Сўнг унинг шахсий картасидаги маълумотларга қараб, кайси буқа линиясидан уруғлантириш кераклигини аниқлайди. Сунъий уруғлантириш давомида буқа линияларининг бир-бирига алмашиб кетишига йўл қўйилмайди.
Сунъий уруғ мамлакатнинг ўзида мавжуд сунъий уруғлантириш ассоциациялари - "Сион" ва "Хашёрут" деб номланган ташкилотларда тайёрланади. Сунъий уруғлантириш учун буқалар линияси яратишда мамлакатдаги ва четдан келтирилган энг маҳсулдор моллардан туғилган эркак бузоқлар танлаб олинади. Бу бузоқлар сунъий уруғлантириш ассоциациялари томонидан олиб келтирилиб парваришланади. Парваришлаш давомида уларнинг генетик хусусиятлари ўрганилади ва энг яхшилари уруғлик буқа учун сараланади. Сараланган буқалардан туғилган урғочи молларнинг маҳсулдорлиги ва бошқа хусусиятлари учун уруғ олиниб, махсус музлатгич идишларда сақланади.
Исроилда чорва озуқасини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади ва буни шубҳасиз, соҳадаги тараққиётнинг учинчи омили, деб ҳисоблаш мумкин. Лекин шуниси эътиборлики чорва молларига сенаж, силос, концентрат ем ва микроэлементлар қўшиб аралаштирилган озуқалар фақатгина қуруқ ҳолда берилади. Шунинг учун барча чорва моллари бир хил кўринишдаги юқори семизликда бўлади. Айрим чорвачилик корхоналари сенаж ва силос қилиш учун ўзларига ижарага берилган ерда қишлоқ хўжалиги экинларини аралаш ҳолда экиб, озуқани мустақил равишда тайёрлашади. Айрим чорвачилик корхоналарига эса ер ажратилмаган. Шунинг учун мамлакатда озуқа тайёрлаш марказлари фаолият кўрсатиб, чорва молларининг аксариятини айнан мана шундай марказлар керакли озуқа билан таъминлайди.
Озуқа тайёрлаш марказлари мамлакатдаги заводлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридан керакли маҳсулотларни шартнома асосида олади. Бу маҳсулотлар жумласига силос ва сенаж қилиш учун керакли экинлар, буғдой сомони, туганакли ва илдиз мевалар, дон, ёғ, шакар, пиво, сутни қайта ишлаш натижасида чиққан чиқинди ва концентрат емлар, ҳайвон ва ўсимлик ёғлари киради. Шунингдек, суяклардан тайёрланган ун, кальций, фосфор ва хатто ҳар хил минералларга бой бўлганлиги учун парранда гўнгларидан ҳам фойдаланилади.
Озуқа тайёрлаш марказлари чорвадорлар талабига асосан ўз вақтида керакли қувватдаги озуқани тайёрлаб беради. Озуқа тайёрлашда чорва моллари турига қараб, яъни соғин сигирлар учун алоҳида, бурдоқига боқиладиган моллар ёки парваришдаги бузоқлар учун алоҳида илмий асосланган озуқа рационлари бўлиб, ушбу "рецепт"ларга қаттиқ амал қилинади.
Исроилда молхоналар ўзига хос услубда қурилган. Мамлакатда қиш қаттиқ бўлмагани учун у ерда ёпиқ оғилхоналар умуман йўқ, моллар турадиган жой катта айвондан иборат. Бу айвонларнинг баландлиги 7 метрга етиб, хаво алмашинуви жуда яхши бўлади. Ёзда иссиқ, 40 даражагача кўтарилганда фермаларда катта вентиляторлар тинмай шамол бериб туради. Махсус мослама душлар орқали сув туман ҳолатида молларга пуркалиб, молхона ҳарорати ўртача 30 даража атрофида сақланади. Натижада чорва моллари иссиқдан қийналмай, ўз маҳсулдорлигини кўпайтиради. Шу тариқа молларни иссиқдан сақлаш учун қилинган ишлар самараси сутчиликдан келадиган фойданинг 20 фоизини ташкил қилади.
Ҳамма молхоналарда мол бош сонига қараб сут соғиш заллари мавжуд. Бу залларнинг ҳаммаси автоматлашган бўлиб, барчасига бир нафар оператор хизмат кўрсатади. Айрим илғор фермаларда эса бу иш операторсиз, яъни компьютер орқали бажарилади. Соғиладиган молларнинг бўйнига тасма боғланган бўлиб, у орқали сигирнинг бир кунда канча сут бериши компьютерга жунатилади ва махсус дастурда қайд қилинади.
Исроилдаги сутни қайта ишлашга ихтисослашган кўплаб заводлар мавжуд бўлиб, масалан, "THYBA" компаниясига қарашли йирик корхонада бўлиб, бир кеча-кундузда 240 тоннагача сутни қайта ишлайдиган технологик линияси мавжуд, шунингдек, фермалар қошида қурилган кичик сутни қайта ишлаш цехлари бўлиб, у ерда ҳам сут маҳсулотлари қадоқланади. Заводга олиб келинган сут алоҳида мустақил фаолият юритадиган лабораторияларда таҳлил қилиниб, шунда асосан сутдаги ёғ ва оқсил миқдори аниқланади. Бундай шароитда маҳсулот етказиб берувчи фермалар ўртасида сутнинг миқдори бўйича эмас, балки сифати бўйича рақобат кучайиб боради. Умуман олганда эса Исроилда сут ишлаб чиқариш миқдори давлат томонидан назорат қилиниб, ушбу маҳсулотни ортиқча ишлаб чиқармаслик учун квота белгилангани сабабли фермерлар сутнинг сифатига алоҳида эътибор қаратади.
Чорвачилик фермаларидан чиққан гўнг канализация орқали ферма яқинида қурилган биогаз ишлаб чиқариш заводларига етказиб берилади. У ерда ишлаб чиқарилган биогаз ёрдамида эса генераторлар ишлатилади ва электр энергияси ҳосил қилинади.
МДҲ мамлакатларидан Россия федерацияси қишлоқ хўжалигида корхоналарни йириклаштириш ҳамда мегафермалар ташкил этишга эътибор қаратилмоқда. Бундай корхоналарга замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, инвестицияларни киритишда катта қулайликларга ва самарадорликка эга. Бундай йирик корхоналарнинг агрохолдинглар таркибига кириши, уларнинг асосида маҳсулот етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни тўлиқ қамраб олмоқда.
Давлат инвесторлари инновацияни йирик корхоналарга сарфлашмоқда ҳамда йирик индустрлашган ташкилий мажмуалар, агрохолдинглар ва мегафермалар ташкил этмоқда.
Қорамолчиликда оилавий ферма “ДИК” гўштчиликга ихтисослашган бўлиб, Шимолий Америка технологиясидан фойдаланмоқда. Фермада Герефорд наслига доир 400 та қорамоли мавжуд бўлиб, фермада 7 та ишчи ишлашади. Йириклиги жиҳатидан Шимолий Америкадаги фермалардан 3 марта йирик.
Фермада гўштчиликда қорамолларни бузоқлари билан йил давомида боғланмаган ҳолда эркин боқиш технологияси қўлланилади. Ёзда яйловда, қишда эса алоҳида яйлов озуқа майдонларида боқилади. Қорамоллар учун махсус бинолар мавжуд эмас, фақат деворлар ҳамда ёғингарчиликда махсус айвонлар мавжуд. Аммо қорамолларнинг туғиши учун махсус жойлар қилинган.
Фермада қорамолларни боқиш ва янги туққан сигирларни сақлаш жойларига видеокузатув ўрнатилган. Қорамолларни озиқлантиришда озуқаларни тўлиқ ўзлари ишлаб чиқаришади, ёзда турли хил ўтлар мавжуд яйловларда, қишда эса сомон ва сенаж билан боқилади. Ушбу ферма мармар гўшт ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Яна бир сутчиликка ихтисослашган оилавий ферма “Саяпин” тўлиқ юқори технологиялар билан жиҳозланган ҳамда роботлаштирилган. Ушбу фермада хар бири 70 та сигирни соғишга мўлжалланган 2 та Голландияда ишлаб чиқарилган сут соғиш роботлари ўрнатилган.
“Саяпин” оилавий фермасида 140 та соғин сигирлар мавжуд бўлиб, қорамоллар боғланмасдан боқилади. Ушбу фермада қўлланилаётган янги технология қорамолларни боғламасдан боқишга асосланган, бунда, қорамоллар ва бузоқлар боғланмасдан боқилади. Ушбу технологияда қорамолларни боқишда таббийлик ва эркинлик бериш орқали руҳий ҳолатига таъсир етказмайди. Ҳатто қорамолларни соғишда ҳам белгиланган вақтда эркин соғиш амалга оширилади. Қорамоллар соғиш аппаратларига яъни роботларга ўзлари келади ва қорамолларга концентрлашган омухта ем берилади. Ёзда эса яйловларда қорамолларни боқишда фермерлар “электрочўпонлар”дан фойдаланадилар.
Россия Федерациясида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалигини, жумладан чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми тубдан ўзгарди. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сотиб олинадиган асосий турдаги моддий-техника ресурсларига марказлашган ҳолда баҳо белгилашдан воз кечиш натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда эркин харид нархларига ўтиш, агросаноат мажмуи тармоқларини қўллаб-қувватлашда дотация, субсидия ва субвенция каби шакллар жорий этилмоқда.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish