Назорат саволларик
1 Озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишк
2.Озуқа базасини ташкил этиш тамойилларик
3. Ем-хашакка бўлган талабк
4.Чорвачиликда озуқа сарфи меъёрк
5.Ем-хашак базаси деб нимага айтиладик
6. Озиклантириш меъёри ва рационини таърифланг.
7. Озика турларининг таркибини айтинг.
8. Озика бирлиги деб нимага айтиладик
9. Озиклантириш типи деб нимага айтиладик
10. Ем-хашакка бўлган талаб режаси канака усулларда тузиладик
11. Ем-хашак базасига қўйиладиган ташкилий-иктисодий талаблар.
12. Ем-хашак мувозанати нима ва у кандай тузиладик
13. Ем-хашакка иктисодий баҳо кандай кўрсаткичлар оркали бериладик
11. Ем-хашакка зоотехникавий бахо беринг.
12-мавзу. Гўшт ва сут йўналишидаги қорамолчиликни ташкил этиш
Режа:
1. Корамолчиликни ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
2. Қорамолчиликда такрорий ишлаб чикаришни ташкил этиш
3. Қорамолчиликни ташкил этишда илғор миллий ва хорижий тажрибаларни қўллаш.
1. Корамолчиликни ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
Узбекистонда корамолчилик чорвачиликнинг етакчи тармоғи бўлиб, жами шартли бош молнинг 3/4 кисмини ташкил этиб, чорвачиликнинг умумий товар махсулотини 2/3 кисмини беради. Чорвачиликни, шу жумладан корамолчиликни истикболдаги ривожланиши Вазирлар Махкамасининг «Қишлоқ хўжалигини янада чуқур иктисодий ислох килишнинг 1998-2000 йилларга мўлжалланган Дастури»да махсулот ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришлар бўлиши белгилаб берилганидек, корамолчилик махсулотлари ишлаб чикариш хусусий секторда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунинг учун хозирги вактда мавжуд корамолларнинг 86,1 фоизи, шу жумладан сигирларнинг 90 фоизи, бундан ташкари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сутнинг 93,6 фоизи, гўштнинг 91,1 фоизи хусусий секторга тўгри келмоқда.
Шунингдек, таъкидлаш ўринлики республика миқёсида қорамол гўшти ишлаб чикаришга ихтисослашган «Ўзгўштсутсаноат» давлат ҳиссадорлик уюшмаси, аралаш махсулот: гўшт ва сут ишлаб чикариш билан кисман кишлок хўжалиги кооперативи (ширкат) хўжаликпаридаги фермерлар, насл учун ўстириладиган ёш молларни ўстириш ва уларни сотиш билан давлатга қарашли ихтисослашган наслчилик заводлари, хўжалик ва фермалар шугулланадилар.
Корамолчилик кайси шаклдаги корхонада ривожлантирилишидан катьий назар маълум бир махсулот тури: гўшт, сут ёки наслли моллар етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиши шарт. Шундагина корамолчилик махсулотлари етиштириш учун энг кулай шарт-шароитларга, яъни компьютер технологияси ва генмуҳандислик ютуқларини жорий этишга қулай имконият вужудга келади, тармокка тегишли фан-техника тараққиёти амалга оширилади. Бу эса рақобатбардош махсулот етиштиришни кескин кўпайтиришга, махсулот бирлиги хисобига тўгри келадиган мехнат ва моддий пул харажатларини камайтириш имконини яратиб, ишлаб чикариш самарадорлигини ўстиришга олиб келади.
Давлат ва хар хил шаклдаги кишлок хужалик корхоналари тасарруфида булган корамолчилик фермер хўжаликларида ишлаб чикаришни ташкил этишда ички хужалик хисоби шартларига тўлиқ амал килишлари максадга мувофикдир. Хусусий корамолчилик фермалари эса тўлиқ хужалик хисобида фаолият кўрсатадилар.
Турли хил мулкчилик тасарруфида булган корамолчилик фермалари ва фермер хўжаликларида ишлаб чикариш муносабатларини ўрнатишда, уларни ихтисослаштириш ва ҳажмларини илмий асосланган меъёрларда ташкил этиш керак. Ихтисослаштиришнинг иктисодий асосини тармоқда етиштирилган товар махсулотларининг таркиби, технологик жихатдан эса махсулдор пода таркибидаги сигирлар салмоги ташкил этади.
Таъкидлаш лозимки, хар бир кишлок хўжалик корхонасида фермалар хажмини белгилашда ер майдонларининг жойлашуви, ем-хашак базасининг аҳволини, маҳсулотларни кайта ишлаш имкониятларини ва бошка омилларни чукур тахлил килиб хулоса чикариш лозим.
Қорамолчиликнинг барча йўналишларида уларнинг самарадорлигини таъминлаш омилларидан бири, бу уларни корхона ҳудудида жойлаштиришдир. Қорамоллар ўз табиатига кўра кўп озиқланадиган хайвонлар қаторига кирадилар. Шунинг учун уларни жойлаштиришда ем-хашак майдонларига яқин бўлиши эътиборга олиниши шарт.
Шунингдек қорамолчиликдан олинадиган махсулотлар айникса сут махсулотлари тез бузулувчанлиги туфайли кайта ишлашни талаб этадиган махсулотлар турига киради. Уларни ташиш, кайта ишлаш, саклаш ва тайёр махсулотларни қадоқланган сут, каймок, сузма, сариёг, сир, пишлоқ, музкаймок ва хоказолар шаклига келтириш учун анчагина техника воситалари ва иш кучи талаб килиниши тармокни режалаштиришда эътибордан четда қолмаслиги шарт.
Корамолчиликни хусусийлаштириш ва айникса фермер хўжаликларини ташкил этишда 30 шартли бош мол ҳажмида ўта кичик хўжаликларини ташкил этиш тармоқда бир катор кутилмаган салбий холатларга олиб келди, жумладан ўта кичик хўжаликларда ем-хашак базасини талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, омухта озиқаларнинг кўп кисмини хусусий сектордан сотиб олиниши натижасида, сигирлар тўла қийматли озиқланмаганлигини улардан соғиб олинадиган сут махсулоти камайиб, ўз навбатида сутнинг таннархини ошириб юборди. Бу бозорда сутнинг харид нархини ўсишига
олиб келди ва ахолининг даромади паст катламини энг арзон истеъмол махсулотларидан бири бўлган сут ва сут махсулотлари истеъмол килишини меъёридан 1,5-2,0 мартага пасайтириб юборди.
Сут корамолчилигини жадал ривожлантиришнинг энг мухим шарт-шароитларидан бири бу - сигирлар махсулдорлигини генетик омиллар асосида оширишдир. Бу шарт-шароитлар чорва молларини янада яхшироқ асраш ва бокиш, меъёрда белгиланган сифатли тўйимли ем-хашак мавжуд бўлиши, сут согиш асбоб-ускуналарини тендер усулида танлаб олиш ва сут согиш технологиясига биноан согишни цех технологияси асосида ташкил этиш, ферма ходимлари учун қулай санитария-гигиена ва маиший хизмат шароитларини яратиш, мехнатни ташкил этиш ва махсулот етиштиришда илгор усулларини жорий этиш йўллари билан вужудга келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |