Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet58/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Голландия чорвачилик маҳсулотлари етиштириш иқтисодиёти соҳасида Европа иттифоқидаги етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланди. Мамлакат бўйича ўртача бир сигирдан соғиб олинадиган сут миқдори 9000 кг ни, сутнинг ёғлилик даражаси ўртача 4,3 фоизни ташкил этади. Мамлакатда жами қорамолларнинг 60 фоизидан ортиғи дунёга машҳур бўлган қора-ола Голштин зотларига мансуб.
Чорвачилик фермалари бирмунча йирик бўлиб, ҳар бир фермада ўртача 100-120 бош қорамол сақланади. Хўжаликдамеханизациялаштириш даражаси юқори бўлганлиги боис, шунча қорамол2-3 киши томонидан парвариш қилинади. Ҳар бир бош қорамол ўз паспортига эга бўлиб, бундай ҳужжат туғилганидан кейин 13 кунда расмийлаштирилади ва умрининг охирига қадар сақланади. Паспортсиз ҳеч бир қорамол сотилмайди, сотиб олинмайди, алмаштирилмайди ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ўтказилмайди. Молларни даволаш ҳам фақатгина паспорти орқали амалга оширилади.
Мамлакатда фермер хўжаликларининг ер майдонлари 5 гектардан 30 гектаргачани ташкил этади, ўртача 16 гектардан ер майдони тўғри келади. Фермер хўжаликларининг йириклиги бошқарувчига кўп вақтни талаб этмайди, балки уларнинг эътиборини селекция ва наслчилик ишларига, хўжаликни юритиш ва қорамолларни боқишдаги жараёнларни техник ва технологик такомиллаштиришга қаратишга шароит яратади. Бундан ташқари, фермаларга илғор ва янги технологиялар ҳамда хўжалик юритиш усулларини тезда жорий этадиган кооперативлар, йирик бирлашмалар хизмат кўрсатадилар.
Мамлакатда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати қишлоқ хўжалиги соҳасининг асосий бўғини ҳисобланади. Фермерлар деярли барча ишлаб чиқарилган сутни қайта ишлаш корхоналарига сотадилар. Сутни қайта ишлашда мамлакатда кооперативлар асосий ўринни эгаллайди. Ушбу кооперативлар ўз иш фаолиятлари давомида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш, хизмат кўрсатиш, наслчилик ишлари ва бошқа масалаларда мувофиқлаштирувчи бўғин ҳисобланади. Айниқса, Голландия чорвачилик соҳасини қуйи бўғиндан тортиб то юқори бўғингача ишлаб чиқариш, ишни ташкил этишда интенсив ривожлантириш, фан–техника ютуқларини ҳамда илғор техника ва технологияларни жорий қилиш хусусияти билан ажралиб туради.
Голландияда чорвачилик соҳасини мувофиқлаштиришда вертикал бўйича барча бўғинларда яъни қуйи бўғин фермер хўжаликлари, кооперативлар, кооператив уюшмаси, Голландия қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорвачилик ва наслчилик ишлари департаменти ўз вазифалари аниқ белгилаб олганлар. Фермер хўжаликлари асосан маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва қисман истиқболда ривожланиш масалалари, кооператив ва кооперативлар уюшмалари маҳсулотни қайта ишлаш, сотиш ва истиқболда маҳсулот сифатини ошириш учун илғор фан ва техника ютуқларини жорий этиш, чорвачилик ва наслчилик ишлари бўйича департамент эса асосан келажакда 15-20 йилга чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегик муаммолари ва қисман жорий масалалар билан шуғулланади.
Таъкидлаш жоизки, етиштирилган сут маҳсулотларини сотиш тўлиқ кооперативлар орқали амалга оширилади. Сут етиштирувчи фермаларда ўзлари етиштирган сутни истеъмол қилишмайди. Биринчидан маҳсулотнинг ҳисобини юритиш, иккинчидан сут соғиб олиш жараёнининг тўлиқ ваакумли технологик тизими орқали дастлабки қайта ишлаш (сотишга жўнатишдан олдин совутиш) ускуналарига узатилиши масаласи бунга имкон бермайди. Голландияда етиштирилган сутнинг аксарият қисми пишлоқ ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Голландия қорамолчилиги тармоғининг эришган натижаларидаги энг муҳим асослардан ва Ўзбекистон учун эътиборга лойиқ жиҳатлардан бири бу-чорвачилик тармоғининг ветеринария хизмати билан таъминоти ҳисобланади. Чорвачилик соҳасига хизмат кўрсатишдаги юқори даражада ривожланган тизим Европа иттифоқининг деярли барча давлатларида мавжуд бўлиб, Голланд фермери сутканинг хохлаган пайтида ветеринар врачни ёки бошқа масала бўйича маслаҳатчини чақириш имконига эга. Ветеринар врач ёки зоотения соҳасидаги маслаҳатчи 20 минут давомида етиб келади.
Шу билан биргаликда чорвачилик фермаларида бевосита ишламайдиган турли йўналишдаги мутахассислар хизматидан шартномалар асосида фойдаланиш ҳам кенг ривожланган. Ушбу мутахассислар фермага белгиланган таркибдаги озуқа етказиб бериш, турли асбоблар, ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, чорва молларининг ветеринар назоратини даврий равишда олиб бориш, молларни сунъий уруғлантириш каби хизматларни амалга оширишади.
Хулоса қилиб айтганда, ривожланган ва ривожланаётган давлатларда чорвачилик соҳасини бошқариш (мувофиқлаштириш) тизими мақбул даражада ташкил этилган бўлиб, улардан республикамиз чорвачилик соҳасига мос бўлган жиҳатларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, чорвачилик соҳасини бошқариш ва ривожлантиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, тармоқни бошқаришда асосан иқтисодий рағбатлантириш дастакларини ишга солиш ва сифатли чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва бошқа тадбирларни юқори даражада, яъни жаҳон андозалари даражасида бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Юқорида келтирилган давлатларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш босқичларини таҳлил натижалари республикамиз фермер хўжаликларида қуйидаги йўналишларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларини бозор тамойиллари асосида такомиллаштиришни тақозо қилади: қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов, қайта ишлаш, сотиш, хизмат кўрсатиш инфратузилма субъектлари ва саноат корхоналари ўртасида ўзаро ихтиёрийлик, моддий манфаатдорлик ва иқтисодий ҳамкорлик асосида кооперация муносабатларини шакллантириш; қишлоқда кичик корхоналарни ривожлантиришнинг давлат томонидан иқтисодий рағбатлантирилиши; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига давлат эҳтиёжлари учун харид режалари (квота) белгилашда нафақат ички бозор, балки жаҳон бозоридаги талаб ва таклифни хисобга олган ҳолда режалаштириш; тармоқни молиялаштириш ва кредитлаш тизимини такомиллаштириш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш ва товар ишлаб чиқарувчилар моддий манфаатдорлигини оширишга эришиш; қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларига белгиланадиган нархлар ўзгарувчанлиги устидан мониторинг олиб бориш ҳамда улар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш; қишлоқ хўжалиги экинлари турини мустақил танлаш ва жойлаштириш эркинлигини таъминлаш; фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни ривожлантириш; қишлоқ хўжалигидаги долзарб йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришни такомиллаштириш ва бошқалар.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish