Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Қўйчиликнинг ривожланиши, ҳозирги ахволи ва истиқболи



Download 2,32 Mb.
bet62/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3.Қўйчиликнинг ривожланиши, ҳозирги ахволи ва истиқболи
Ўзбекистонда қўйчилик ноқулай ер ва иқлим шароитлари ҳамда аҳолининг кўп йиллик тажрибасини ҳисобга олиб ривожлантирилади. Қўйчилик махсулотлари, уларнинг бош сони ва махсулдорлигини ошириш эвазига кўпаяди.
Қўйлар, қорамол ва бошқа ҳайвонларга нисбатан серҳаракат, туёқлари ва оёқлари бақувват, ўткир тишлари паст ва сийрак ўсган ўтларни, ҳатто ерга тўкилган майда баргларни териб олиб истемол қилиш қобилиятига эгадир. Улар аччиқ, сассиқ ҳидлик, тиканлик ўтларни ҳам истеъмол қилади. Қўйлар Ўзбекистонда ўсадиган 880 тур ўсимликларнинг 520 ёки 59% ини, қорамоллар эса – 20% ига яқинини истеъмол қилади.
Демак, қўйчиликни ривожлантириш ўзбекистонда мавжуд 24-25 млн га чўл, ярим чўл, тоғ бағри яйловлари ва пичинзорларида ўсадиган озуқа ресурсларидан тўлиқроқ фойдаланишга шароит яратади.
Қўйлар жазирама иссиққа, қаттиққина совуққа, сувсизликка ҳам чидамли. Тармоқни ривожлантириш қўшимча капитал қўйилма, меҳнат ресурсларини ҳам талаб қилмайди.
Қўйчилик аҳоли учун озиқ-овқат (гўшт, ёғ, сут), саноат учун хом ашё (жун, қоракўл тери, тери) етказиб беради. Жунни қайта ишлаш жараёнида жунли кийим, трикотаж, сукна, одеял, гилам, оёқ кийим ва бошқалар таёрланади. Қоракўл теридан телпак, ёқа, пўстин ва бошқалар тайёрланади; унинг терисидан пўстин, ярим пўстин ва бошқалар тайёрланади; чармидан оёқ ва бошқа кийимлар таёрланади.
Қўйчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти унинг итисослашишига қараб анчагина тафовут қилади.
2000 йилда 1940 йилга нисбатан жами қўйлар сони 1,8 марта, шу жумладан қоракўл зотдор қўйлар – 3,2 марта кўпайган. Қоракўл тери ва ундан тайёрланадиган товарларни ички ва ташқи бозорларда сотишда вужудга келадиган қийинчиликлар туфайли қоракўл терининг кескин камайиб кетиши кузатилмокда. Масалан, 1990 йилда 1401,6 минг дона ишлаб чиқарилган бўлса 2016 йилда 747 минг дона ёки 47% фоиз кам ишлаб чиқарилган. 2016 йилда қўзиларни тери учун сўйиш камайтирилиб, ўсишга, бинобарин, бош сонини кўпайтириш учун қолдирилган.Охирги йилларда ҳар бир қирқилган кўйдан олинган жун миқдори ҳам камайган. Натижада 2014 йилда 2000 йилга нисбатан ялпи жун олиш қарийб 40% фоизга камайган.Бу камчиликлар 2016 йилга келиб бир мунча тўғрилана бошланди.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда қўйчиликнинг асосий салмоғини қоракўлчилик, яъни қоракўл зотли қўйлар ташкил қилади. Қоракўл зотли қоракўл қўйлар 2005 йилнинг бошига келиб, барча категориядаги хўжаликларда 7300 мингга яқин бошни ташкил қилган.Ўзбекистон 1900 йилгача қоракўл қўйларнинг асосий қисми бўлган ягона мамлакат бўлиб, шу даврда республикада 3 млн.бошга яқин қоракўл қўй бўлган.ХХ аср бошларида Бухородан кам сонли қоракўл қўй зотларини Жанубий – Ғарбий Африка (ҳозирда Намибия) давлатига олиб кирилган эди. Мана шу қисм қўйлар Жанубий–Ғарбий Африка Республикасида қоракўлчиликнинг ривожланишига асос бўлган.
1850 йилда Парижда ўтказилган халқаро кўргазмада французлар биринчи марта манто ва жакетларни таклиф қилишганда жаҳон бозорининг асосий эътиборини тортди.Жаҳонда қоракўл ишлаб чиқаришда собиқ иттифоқ узоқ вақт монополист бўлиб келган, иттифоқда қоракўл етиштириш бўйича Ўзбекистон биринчилардан бўлиб келган.Жаҳон бозорига етказиб турилган қоракўл терилар 80-йилларда 7 млн.дона бўлган бўлса, шундан Ўзбекистоннинг ҳиссаси 2,4 млн.дона (34,2%)ни ташкил этган.СЖК препаратининг қўлланиши 1984 йил тўхтатилган бўлишига қарамасдан, 1985-1995 йиллар давомида (СЖК) стимуляторини назоратсиз қўллаш натижасида қоракўл тери етиштириш икки баробарга камайиб кетди. Стимуляторнинг қўлланиши туғилажак қўзилар сонини кўпайтиради, бунда битта она қўй 3 ёки 4 та қўзи туққан. Бу эса она қўйларнинг физиологик ҳолатига салбий таъсир қилган. Бу, табиийки, ўз навбатида қоракўл тери сифатига ҳам таъсир кўрсатган.90-йиллар ўрталарида жаҳон қоракўл бозорида ишлаб чиқаришнинг пасайганлиги кузатилди. Маҳсулотга бўлган талаб ўсмади. Қоракўл етиштириш ҳажми 70-йилларда 10 млн. бўлган бўлса, 80-йилларда 7 млн., 90-йилларда 4-5 млн.га яқин, ҳозирги вақтда 3 млн.га яқин деб баҳоланмоқда.МТ озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилотининг маълумотига кўра 1980-1984 йилларда жаҳонда қоракўл қўйлар бош сони 30 млн. деб кўрсатилди. Ҳозирги вақтда қоракўл қўйлар бош сони 15 млн. деб баҳоланмоқда.Жаҳонда қоракўл ишлаб чиқаришида биринчилардан Афғонистон, кейин Ўзбекистон ундан кейин Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Намибия ва бошқа давлатлар ҳисобланади.
Қоракўл Ўзбекистоннинг ифтихори ва бойлиги ҳисобланади. Қоракўл терилари ўрамаларининг ўзига хослиги, табиийлиги, нақшларининг бойлиги, ипакдек юмшоқлиги, ялтироқлигининг юқорилиги билан жаҳонда шуҳрат қозонди. Ўзбекистон жаҳонда қоракўл қўйларининг ватани ҳисобланмай, балки қоракўл қўйларини етиштирувчи асосий база ҳам бўлиб ҳисобланади.
Қоракўл етиштириш бўйича республиканинг еттита вилояти: Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикалари шуғулланади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish