Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet70/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2-йил

3 400 000




1 175 282

4 575 282

25-ой

283 333

3 400 000

63 529

346 862

26-ой

283 333

3 116 667

58 235

341 568

27-ой

283 333

2 833 333

52 941

336 274

28-ой

283 333

2 550 000

47 647

330 980

29-ой

283 333

2 266 667

42 353

325 686

30-ой

283 333

1 983 333

37 058

320 392

31-ой

283 333

1 700 000

31 764

315 098

32-ой

283 333

1 416 667

26 470

309 804

33-ой

283 333

1 133 333

21 176

304 510

34-ой

283 333

850 000

15 882

299 216

35-ой

283 333

566 667

10 588

293 921

36-ой

283 333

283 333

29 616

312 949

3-йил

3 400 000



437 259

3 837 259

Хаммаси

8 500 000




2 782 048

11 282 048

Манба:mehnat.uz


2. Асаларичиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти.
Мустақил Ўзбекистон бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтаётган бир пайтда аҳолининг озиқ-овқатга ва кийим-кечакка бўлган талабини қондириш борасида чорвачиликнинг ҳар бир соҳасидан унумли фойдаланиш мутахассисларининг пировард асосий вазифаларидан бири саналади.
Чорвачилик мамлакатимиз халқ хўжалигида муҳим ўринни эгаллаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Чорвачилик аҳолини зарур бўлган гўшт, сут, тухум, асал, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат корхоналарини зарурий хом–ашѐ билан таъминлайди.Шу нуқтаи назардан ҳам асаларичилик чорвачиликнинг асосий тармоқларидандир.Асаларичилик сохасининг асосий махсулоти-асал ҳисобланиб, соҳадан иккиламчи махсулот сифатида қуйидагилар олинади: асалари сути, перга, асалари захари, прополис, асалари муми, ушбу махсулотларнинг халқ хўжалигида ахамияти жуда юқоридир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси томонидан 2009 йил 3 мартда 03/1-348 сонли ―Республикада 2009-2011 йилларда асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар‖ дастури ишлаб чиқилди ва шу дастурга биноан соҳада бир қанча асаларичилик субъектлари ташкил этилиб, асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, аҳолини асал ва асал маҳсулотлари билан таъминлаб халқ эҳтиѐжини қондиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Асалари оилалари кўпайтирилса ўсимликларнинг биологик хилма- ҳиллиги сақланади, табиатдан барқарор фойдаланиш йўлга қўйилади, тоғ олди ва тоғ қишлоқларида яшовчи аҳоли иш билан таъминланади, ноѐб ўсимликлар тури сақланади, экалогия яхшиланади, асаларилар ѐрдамида ўсимликлар чангланиб ҳосилдорлик оширилади.
Асалариларнинг экинларни чанглатиш хусусияти ҳаммага маълум.Чангланиш шунингдек мевали дарахтлар (ўрик, олма, нок, олча, гилос, олхўри,шафтоли,) резавор мевалар, сабзавот экинлари( бодринг, пиѐз, карам, шолғом, редиска ва бошқа) ларнинг шу билан бирга ѐпиқ тубли шароитдаги ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун ҳам зарурдир. Асалариларнинг чанглатиши натижасида ғўза гулини асаларилар чанглатганда пахта хосилдорлиги 27,9 % га, резавор- мева ҳосили 50-60 % га ортади. Беда уруғи уч баробар кўпайди,пахта толасининг пишиб етилиши тезлашади,сифати яхшиланади.
Кўпгина олимларнинг маълумотларига кўра ўсимликларни асаларилар ѐрдамида чанглатиш беда ҳосилини 180-250 % гача, кунгабоқарни 40-50 % гача, қора буғдойни 1,5 мартагача, карам, шолғом, пиѐзни 30- 40 %, зиғирни 27 % гача, резовар мева ҳосили 50-60 % га оширади. Бир мавсумда 1 та она ари оиласидан 20-30 кг асал, 3-5 кг гул чангиси, 2-3 кг перга, 200-300 гр праполис, 300-500 гр ари сути, 4-6 гр ари захари,3-4кг мум олиш мумкин. Ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишда ҳашоротларнинг чанглатиш фаолияти катта аҳамиятга эга. Агар чанглатувчи ҳашоротлар бўлмаганида ўсимликларнинг кўп турлари ер юзида юқ бўлиб кетарди. Кейинги вақтларда қишлоқ хўжалигида ҳар хил заҳарли химикатларни кўркўрона қўллаш ҳашоротлар дунѐсидан биологик мувозанатининг бузилишига олиб келди.
Натижада табиий чанглатувчи ҳашоротларнинг тури, сони камайди ва асалариларнинг чанглатишдаги роли янада ортди.Хонаки асалариларни ишлатиб биз ўсимликларни чанглатиш жараѐнига тартибга солишимиз мумкин. Табиий чанглатувчи ҳашоротлардан асалариларнинг афзаллиги шундаки, улар политроф, яъни чанг ва нектар йиғиш учун ҳамма хил ўсимликларга қатнайди. Ҳар хил зараркунандаларга қарши ишлатиладиган заҳарли химикатларни асалариларнинг заҳарланиши асаларичилик сохасини ривожига катта зиѐн келтирмоқда.Бунга сабаб ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахасислари билан асаларичилик мутахасислари ўртасида етарли алоқанинг йўқлигидир.
Чанглатишдаги юқори даражадаги кўрсатгичларга эришган асосий шартлардан бири аризорларни чанглатадиган майдонга яқин қўйиш ва асалариларнинг бу ерга учиб келадиган йўлида тўсиқларнинг камроқ бўлишидир Ўсимликларнинг асаларичиликдаги аҳамияти уларнинг ширадорлиги билан фарқланади, яъни ўсимликларнинг умумий эгаллаб турган майдони 1м 2 даги 83 ўсимликларнинг зичлиги, битта ўсимликдаги гулларнинг ўртача сони, битта гулнинг таркибидаги шира ва қанд миқдорига қараб белгиланади.
Республикамиз иссиқ иқлим шароити ва серасал ўсимлик турларининг кўплиги билан бошқа Давлатлардан ажралиб туради, бу эса ўз навбатида соҳани ривожлантиришда мухим ахамият касб этади. Асалари оилаларини Республика бўйича 200-250 мингтагача етказиш имконияти мавжуд.
Сўнги йилларда соҳада вужудга келган салбий оқибатлар натижасида асалари оилалари бош сони камайиб кетди, бу эса мавжуд асалари зотларининг ирсий хусусиятларидан тўла фойдаланиш имкониятларини чегаралаб қўйди,асалариларнинг ривожланиш қобилияти кечика бошлади, қишловдан чиқиши оғирлашди, иқлим шароитимизга ва турли касалликларга чидамлилиги пасайтириш хавфини келтириши тайинлигига амин бўламиз.Асаларилар ѐрдамида ва бошқа комплекс усуллар қўллаб ҳосилни ошириш масаласига, бизда ҳам, Европа давлатларида ҳам аҳамият берилмоқда
Чанглатишда асаларилардан муваффаққиятли фойдаланиш учун соғлом, кучли асалари оиласи чанглатиш керак бўлган жойга олиб чиқишдан 12-14 кун олдин оилада 5-6 та наслли ром бўлиб ундаги наслни боқишга етадиган асалари бўлиши керак. Чанглатишдаги юқори даражадаги кўрсаткичларга эришган асосий шартлардан бири бу аризорни чанглатадиган майдонга яқин қўйиш ва асаларининг бу ерга учиб келадиган йўлида тўсиқларнинг камроқ бўлишидир. Табиий (дарѐ, кўл, қирлар) ва сунъий (қурилишлар, дарахтлар заҳарли газлар, корхоналар тутуни, химиявий чиқиндилар) тўсиқлар қанчалик кам бўлса, асаларилар шунча тез жойига бориб жойлайди, тўсиқлардан учиб ўтишига камроқ қувват сарфлайди, уларнингишлаш шароити хавфсизроқ бўлади.
Ўсимликларни асаларилар чанглатиши натижасида маҳсулдорлигини оширишда асалариларга бир қанча усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: асалариларни хохлаган ўсимликка боришина таъминлаш учун қўлланиладиган усулардан бири бу уларни ўргатишдир, яъни уларда маълум бир ўсимликка бориш рефлексини ишлаб чиқиш.Бунинг учун тайѐрланган шарбатга (1 қисм қанд, 2 қисм сув) белгиланган ўсимликдан олинган янги гулни солиш ва тун бўйи шу шарбатда қолдириш керак. Эрталаб асаларилар ҳали учиб чиқармасларидан олдин ҳар оилага 200 г ҳисобидан шу шарбатдан охурларга қуйилади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлашимиз мумкинки, ўсимликларни асаларилар ѐрдамида чанглатиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Республикамизда етиштирилаѐтган стратегик аҳамиятга эга бўлган пахта , ғалла ва бундан ташқари полиз ва резавор экинларни ҳосилдорлигини асаларилар ѐрдамида чанглатиш натижасида уларнинг ҳосилдорлигини оширишга эришиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда дунё мамлакатларида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб йил сайин ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёж ниҳоятда юқори.
Ўтган йиллар ичида республикамизда асаларичиликни ривожлантириш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, асаларичилик хўжаликлари сони 2011 йилга нисбатан 2016 йилга келиб 216,0 фоизга кўпайиб, асал маҳсулоти ишлаб чиқарилиш 405,3 фоизга кўпайган.
Республикамиз раҳбариятининг мустақиллик йилларидаасаларичиликка бўлган эътибори, хусусан асаларичилик тўғрисида ҳар йили давлат Дастурларининг қабул қилиниши тармоқни ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу борадаги ишларнинг изчил давоми сифатида Вазирлар Маҳқамасининг 2017 йил январдаги баённомаси билан тасдиқланган "Республикада 2017 йилда асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури"да белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоятларда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Масалан, жорий йилнинг 1 август ҳолатига жами 829 та субъект, шу жумладан, 468 та шахсий ёрдамчи ва деҳ­қон хўжаликлари, 321 та асаларичилик фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бундан ташқари 30 та корхона ва ташкилотларда асаларичилик фаолияти йўлга қўйилди.
Вилоятларда нектарга бой бўлган Фацелия ўсимлигини кўпайтириш мақсадида жами 18 гектардан ортиқ майдонда экиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, асалари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида қурғоқчиликка чидамли, нектарга бой дарахт ва бута ўсимликлари (жийда, япон сафораси, юлғун, наъматак ва липа) кўчатларини йўл ёқалари, истироҳат боғлари ва ўрмон фонди ерларига экиш ишлари бошланди.
Асаларичилик-наслчилик хўжаликлари томонидан асалари зотларини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида жами 3000 дона наслли она асалари келтирилди.
Республикамиз ички бозорларида ҳар йили ишлаб чиқарилган асал маҳсулотларининг ўртача 55-60 фоизи сотилмоқда. Қолган 40-45 фоизи (3500-4000 тонна) асаларичилар қўлида, сотилмасдан, сақланиб қолмоқда. Бу ҳолат асаларичиликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур муаммонинг олдини олиш ва келгусида соҳани ривожлантириш учун асаларичиликда 2 та йўналишни изчил ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
I-йўналиш: Республикамиз ички бозорларида эҳтиёждан ошиқча бўлган асал маҳсулотларини халқаро талаблар даражасида қадоқланган ҳолда хорижий мамлакатларга экспорт қилишни йўлга қўйиш лозим.
Бунинг учун Тошкент вилояти асаларичилик уюшмаси базасида Республикада халқаро стандартлар талабига жавоб берадиган "Асаларичилик маҳсулотлари сифатини аниқлаш лабораторияси ва қайта ишлаш, қадоқлаш комплекси"ни ташкил этиш ва асал маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни йўлга қўйиш керак.
Бунинг учун, биринчидан, асаларичилик маҳсулотлари сифатини аниқловчи халқаро стандартга жавоб берувчи сифат лабораториясини ва иккинчидан, асал маҳсулотларини қайта ишловчи ва қадоқлаш цехларини ташкил этиш лозим.
II-йўналиш: Ўзбекистон иқлим шароитининг қулайлигини ҳамда асаларичилик соҳасида шуғулланиб келаётган асаларичиларнинг кўп йиллик тажриба ва малакаларини инобатга олиб ҳорижий давлатлар талабига кўра асалари пакетларини ишлаб чиқаришни кўпайтириб, экспорт қилишни йўлга қўйиш лозим.
Бунинг учун ички имкониятлардан келиб чиқиб, марказлашган ҳолда Россия, Қозоғистон ҳамда Европа давлатларибилан (Дания, Финландия, Швеция, Норвегия ва бошқа давлатлар) қишлоқ хўжалиги экинларини чанглатиш учун асалари пакетларини экспорт қилишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим.
Бунинг учун: 2018 йилдан бошлаб, иқлим шароитини ҳисобга олиб 4 та алоҳида махсус "изоляция қилинган" ҳудудларда (Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида) асалари пакетларини етиштирувчи асаларичилик хўжаликларини (питомниклар) ташкил этиш лозим.
Асалари пакетларини етиштирувчи асаларичилик хўжаликларига ўрмон хўжаликларига қарашли ўрмон фонди ерларидан 20-30 км радиусли, бошқа асалари зотлари билан аралашиб кетмасдан, уларни парвариш қилиш учун алоҳида ҳудудлар ажратиб бериш мақсадга мувофиқ.
Келгусида асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар:
1. Асаларичиликда маҳаллий асалари популяцияси генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш ва асал­аричилик субеъктларини зотдор асалари оилари билан таъминлаш мақсадида, асаларичилик билан шуғулланадиган йирик фермер хўжаликлари негизида ҳар бир вилоятда 2-3 тадан наслли асаларичилик фермер хўжалиги ташкил этиш ва уларни сертификат билан таъминлаш.
2. Ҳар йили ўртача 35-40 минг дона асалари қутиси талаб этилишини инобатга олиб, Республикадаги мавжуд асалари жиҳозлари ишлаб чиқарувчи цехларни (об-ҳавонинг иссиқ ва совуқ пайтларида ҳам ўз ҳолатини ўзгартирмайдиган ва ўзидан ёқимсиз ҳид чиқармайдиган) 4-5 минг куб. метр экологик тоза ёғоч (сосна, ель дарахти) материаллари билан, керакли миқдорда таъминлашни ва уни четдан келтириш учун зарур бўлган маблағни конвертация қилишни амалга ошириш.
3. Чорвачилик учун зарур такрорий экинлардан перко, рапс, жавдар каби сервитамин экинларни кўпроқ экиш: эрта баҳорда асаларилар учун гулшира ва гулчанги берувчи ўсимликлар ҳисобланиб, қўшимча асал ишлаб чиқаришга замин яратади. Буғдойдан бўшаган ерларга тез пишар кунгабоқар навларини экиш ҳам ёз-куз ойларида асал тўплаш учун асосий омил ҳисобланади.
4. Асалари оиласи маҳсулдорлигини оширишнинг имкониятларидан яна бири йилнинг мавсумига қараб, асалари оилаларини кўчиришни режа асосида ташкил қилиб, уларнинг технологик карталарини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
5. Республикадаги барча йирик асаларичилик фермер хўжаликларида олинган асалнинг ҳисоб-китобларини тўғри олиб бориш ва асал маҳсулотларини экспортга чиқаришни ташкил этиб, асаларичиларини моддий томондан қўллаб қувватлаш.
6. Ўрмон хўжалигида асаларичиликни 30-40 фоизга кўпайтиришни йўлга қўйиш ҳисобига, асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, республикадаги пахтачилик, боғдорчилик, полиз ва бошқа экинлар билан шуғулланувчи фермер хўжаликларига асаларичилик субъектларини бириктириш ҳисобига экинларни асалари билан чанглатиш натижасида, уларнинг ҳосилдорлигини оширишни ташкил этиш лозим.
7. Олий мажлис томонидан "Асаларичилик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тезроқ тайёрлаш ва уни ишлаб чиқиш лозим.
Ҳозирги кунда асалари оилаларининг қишловга кириши олдидан барча асаларичилик субъектларида кузги тафтиш ўтказиш, куз ва қиш ойларида асаларичиликда бажариладиган тадбирларни намунали ўтказиш, асалари оиласига етарли миқдорда озуқа қолдириш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда келгуси 2018 йилга белгиланган вазифаларни бажариш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олиш лозим.
Ўзбекистонда келгуси 5 йил ичида асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган.
Жорий йил 16 октябр куни президент асал етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга йўналтирилган 2017-2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқлади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда асаларичилик соҳасида 12 мингдан ортиқ тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. Аҳолининг асал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2016 йилда 12 минг тонна асал етиштирилди. Бу 2015 йилга нисбатан 1,2 марта кўпдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, асал етиштириш тармоғида қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, асалари оилаларининг маҳсулдорлиги 20 килограммдан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан ҳам пастдир. Асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, асал етиштиришнинг замонавий технологияларини кенг жорий этиш ва юқори технологик усулларидан фойдаланиш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаяпти.
Вазиятни ўзгартириш мақсадида "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасини ташкил этилди. Уюшма асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш вазифалари билан шуғулланади.
Уюшма тизимига жойларда асаларичилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича 13 та доимий вакил киритилди. "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасининг "Апимондия" халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиши назарда тутилган.
Кадрлар масаласи ҳам четда қолмади. Асаларичилик соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Фарғона давлат университетида зоотехника факультетини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш топширилган.
АТ "Алоқабанк" ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида лизинг компанияси ташкил этилади, унга тижорат банклари кредитлари ва лизинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан асалари уялари, улар учун зарур жиҳозлар, анжомларни ва асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асални қадоқлаш технологик линиялари ва бошқа лизинг объектларини лизинг асосида етказиб бериш вазифаси юклатилган.
Асаларичилик хўжаликлари томонидан асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерларидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан, тоғ ва тоғолди ҳудудларидан, табиий пичанзор ва яйловлардан ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.
Тасдиқланган рўйхат бўйича "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташувчи махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мумпарда ва мум маҳсулотларини 2023 йил 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш бўйича имтиёз берилди
Асал ишлаб чиқариш бўйича мавжуд имкониятлардан самарасиз фойдаланиш асаларичилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада асалари оилаларининг маҳсулдорлиги 20 килограммдан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан ҳам пастдир.
Мазкур қарор билан асал етиштириш вауни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, асалари пакетлари билан хўжаликларни таъминлашга, асал етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017−2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган.
АТ «Алоқабанк» ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида лизинг компанияси ташкил этилади, унга тижорат банклари кредитлари вализинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан асалари уялари, улар учун зарур жиҳозлар, анжомларни ва асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асални қадоқлаш технологик линиялари вабошқа лизинг объектларини лизинг асосида етказиб бериш вазифаси юклатилган.
Асаларичилик хўжаликлари томонидан асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерларидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ватоғолди ҳудудларидан, табиий пичанзор ваяйловлардан ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.
«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли материаллар (маҳсулот), асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ваускуналар, асалари уяларини ташувчи махсус транспорт воситалари ватиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч вазарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мумпарда ва мум маҳсулотларини 2023 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш бўйича имтиёз берилди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда 1 та асалари қутисини ташкил қилиш учун ўртача 600 минг сўм маблағ зарур. Хусусан, асалари оиласи ва қутисини сотиб олиш учун 350 минг сўм, зарур анжом ва жиҳозларни харид қилишга 188 минг сўм, хом ашё, керакли материал ва дори воситалари учун 62 минг сўм маблағ лозим бўлади. Агар ҳар бир қутида ўрта ҳисобда 8-10 та рамка асал бўлса, бу бир дона рамкадан ўрта ҳисобда 2,5-3 кг, ҳар бир қутидан эса 20-25 килограмм асал олиш имконини беради.
Пахтаобод туманининг “Тўққизбоғ” маҳалласидаги “Нозимжон асали” фермер хўжалиги соҳага ихтисослашган бўлиб, жамоада катта тажриба тўпланган. Анча йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган хўжаликда 10 киши иш билан банд. Бу ерда бугунги кунда парвариш қилинаётган 250 та асалари қутисида 350 дан зиёд асалари уялари мавжуд. Эътиборлиси, ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулот билан таъминлаш мақсадида боқилаётган асалари қутилари бугун нафақат Пахтаобод тумани ҳудудида, балки Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғ ёнбағирларига ҳам жойлаштирилган. Тажрибали фермернинг ушбу йўналишдаги ишлари ҳозир ўзининг самарасини кўрсатмоқда, десак муболаға қилмаган бўламиз. Жамоа бир неча бор “Ташаббус” кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритди, шунингдек, республика босқичларида совринли ўринларга эга бўлди. Ўз ишининг фидойиси ва жонкуяри Абдулҳошим Бозоров бошқараётган фермер хўжалигида барча ишлар намунали ташкил қилинган. Фермер эса ҳар кунини янги ташаббуслар билан бойитишга ҳаракат қилади.
Хўжалигимиз 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, бизга ажратилган ер майдони 80 сотихдан иборат, – дейди у. – Ҳозир биз тоғ ва пахта асали етиштирмоқдамиз. Ҳали олдинда қиладиган ишларимиз кўп. Эришаётган ютуқларимиз эса келгусидаги истиқболли режаларимизга асос бўлиб хизмат қилишига ишонаман.
Яқинда O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан мазкур фермер хўжалигида уюштирилган “Асаларичилик хўжаликларини янада ривожлантириш, соҳадаги илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш йўллари Андижон вилояти мисолида” деб номланган тадбир жамаода тўпланган тажрибани оммалаштиришга бағишланди. Амалий семинар тарзида ташкил этилган анжуманда соҳани ташкил этиш ва уни ривожлантириш бўйича иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Президентимизнинг яқинда Фарғона вилоятига ташрифи пайтида вилоят асаларичилар уюшмаси қошидаги ишлаб чиқариш ўқув марказига ташриф буюргани, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратгани хусусида ўз фикрларини билдиришди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, семинар иштирокчилари қатор таклифларни ҳам илгари суришди.
Масалан, соҳани янада ривожлантиришда тижорат банкларидан кредитлар олишни соддалаштириш, таълим тизимида асаларичилик бўйича махсус йўналиш очиш, хориждан асалари оилаларини олиб келишда имтиёзлар жорий қилиш, асалари қутиларини жойлаштириш учун махсус майдонларни кўпайтириш, айни пайтда деярли фаолияти сезилмаётган вилоят асаларичилар уюшмасининг ишини жонлантириш шулар жумласидандир.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish