Гликозидлар. Гликозидлар турли кимёвий моддалар (спиртлар, альдегидлар, феноллар ва ҳоказо) билан бирикган углеводлардан (гексоза ва пентоза) иборат.
Гликозидлар сувда эрийди. Фермент ёки кислоталар таъсири остида улар гидролизланади ва қуйидаги таркибий қисмларга ажралади: қанд ва ноқанд компонент – аглюкон. Гликозидлар хоссалари унинг таркибига кирган аглюконга боғлиқ. Кўплаб гликозидлар мева ва сабзавотга махсус маза, ҳид ва ранг беради.
Гликозидларга гидролизланадиган ошловчи моддалар, антоциан, амигдалин, соланин, гесперидин, нарингин, вакцинин ва б. гурухига мансуб рангловчи моддалар киради.
Амигдалин. Бу генциобиоза ва агликондан ҳосил бўлган гликозид, таркибига бензой альдегиди ва синиль кислотаси киради, умумий кўриниши қуйидагича
|
Бунда R – углерод радикали.
Амигдалин данакли меванинг уруғида бўлади ва унга аччиқ бодомга мансуб таъм ва ҳидни беради. Амигдалин бўлган жойда уни парчаловчи комплекс
|
фермент – эмульсин бўлади. Инсон организмида гидролизланиб амигдалин заҳарли синиль кислотасини ажратади.
С20Н27NO11 + 2H2O 2C6H12O6 + C6H5CHO + HCN
Cоланин. Соланин баъзи сабзавот (томат, бақлажон) ва картошкада учрайди. Турли сабзавот таркибидаги соланиннинг кимёвий таркиби турлича.
Соланин картошканинг пўстлоқ ва унга яқин қатламида йиғилиб унга тахир таъм беради. Картошка соланинининг таркибига (С45Н71NO15) қандлар: рамноза, галактоза, глюкоза - ва фенантрен ҳосиласи бўлган уч ядроли ароматик бирикмалар туркумидан бўлган аглюкон соланидин (С14Н10) киради.
Ботаник етукликка етган бақлажонларда баъзан соланин М туфайли аниқ сезиладиган тахир таъм пайдо бўлади. Унинг формуласи С31Н51NO12 бўлиб соланидин С21Н33NO ва галактоза билан рамноза қолдиқларидан ташкил топган.
Томатда соланин миқдори оз (0,004-0,008%), шунинг учун унда ва ундан қайта ишлаб чиқилган маҳсулотда тахир таъм йўқ.
Гесперидин. Гесперидин цитрус меваларда бўлади. У Р-витамин комплекси таркибига киради. Гидролиз вақтида гесперидин рамноза, глюкоза ва глюкон гесперитин (С16Н14О6) -га парчаланади.
Нарингин. Нарингин пишмаган цитрус меваларнинг пўстлоғи, пўстлоғ ости оқ толасимон қатлами (альбедо) ва этида бўлиб уларга тахир таъм беради. Мева етилган сари нарингин пероксидаза ферменти таъсири остида парчаланади, ундан глюкоза, рамноза ва тахир таъми бўлмаган аглюкон нарингинен (С15Н12О5) ҳосил бўлади.
Вакцинин, апиин, глюкоқаҳрабо кислотаси. Вакцинин брусника ва клюквада бўлади, апиин – петрушкада, глюкоқаҳрабо кислотаси - пишмаган олма, олхўри, олча, қора қорағат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |