Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 3,8 Mb.
bet2/116
Sana28.06.2022
Hajmi3,8 Mb.
#712710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116
Bog'liq
Додаев Консерваланган ОО махсулотлари

Ўсимлик ҳужайраси. Ўсимлик тўқимаси паренхим ва прозенхим ҳужайралардан иборат 1-расм). П а р е н х и м ҳ у ж а й р а л а р думалоқ ёки кўп қиррали шаклга эга, турли кесимдаги ўлчами 10-60 мкм -ни ташкил этади. Тугунакмева ва сершарбат меваларда паренхим ҳужайраларнинг кўндаланг кесими 1 мм -ни ташкил этиши мумкин.

1-расм. Ўсимлик ҳужайралари: а, б – паренхим ( 1- ядро ва ядрочалар; 2 – цитоплазма; 3 – вакуоль; 4 – ҳужайра девори; в – прозенхим.


Прозенхим ҳужайралар кўпроқ узунчоқ шаклга эга бўлади. Уларнинг кўндаланг кесими ўлчами тахминан паренхим ҳужайраларникидай, узунлиги эса баъзан бир неча сантиметрга ҳам етади.


Мева ва сабзавот тўқимаси асосан паренхим ҳужайралардан иборат.
Етилган меваларнинг ҳужайраси юпқа эластик қобиқга, протопласт ва вакуолга эга. Протопласт таркибига цитоплазма, ядро ва таркибий қисм: пластидалар, крахмал доначалари, ўсимлик мойи, айрим тузлар Кристаллари киради.
Ҳужайра қобиғи Кристаллик зарралар - мицеллардан иборат ва шишасимон шаффоф ноғорапарда кўринишига эга. Ёш ҳужайра қобиғи жуда юпқа бўлиб целлюлозадан ташкил топган. Ҳужайранинг ривожланиши давомида қобиқ ўлчамлари катталашади, унда протопектин, гемицеллюлозалар, баъзан кутин, суберин ёки лигнин йиғилади. Қобиқни ташкил этувчи сувда эримайдиган моддалар қобиқ ва мувофиқ равишда ҳужайрани мустаҳкам қилади.
Цитоплазма шаффоф дилдироқсимон масса бўлиб, ёш ҳужайра қобиғи ичкариси ҳажмини тўлиқ эгаллайди.
Етилган ҳужайрада цитоплазма юпқа қатлам кўринишида бўлиб бевосита қобиқ ва ҳужайрани бир неча йўналишда кесиб ўтувчи плазма ипларига ёпишган бўлади.
Цитоплазманинг 60-90% ни сув ташкил этади. Қолган қисмининг 65% ни оқсил, 12%-ни углеводлар, ёғ ва липоидлар 12%, аминокислоталар 1,5% ни ташкил этади. Ундан ташкари цитоплазмада циклик тўйинмаган алкоголь холостерин - С27Н45ОН ёғсимон фосфатид лецитин, органик кислоталар тузлари, фосфор кислотаси жойлашган. Протоплазма оқсилининг кўпчилигида фосфор мавжуд.
Цитоплазма донали тузилишга эга ва уч қатламга бўлинади: плазмолемма, мезоплазма ва тонопласт. Плазмолемма (мембрана) - цитоплазманинг ҳужайра қобиғига туташган ташқи қатлами. Мезоплазма – цитоплазманинг асосий марказий қатлами. Тонопласт – цитоплазманинг вакуола билан чегарадош ички қатлами.
Ҳужайра ядроси ҳужайранинг цитоплазмасида жойлашади ва унинг кўпайиш ва ўсишида катта аҳамиятга эга. Жумладан фермент ҳосил бўлиши жараёнини ядро билан боғлиқ деб тахмин қилинади.
Кимёвий таркиби бўйича ядролар цитоплазма билан ўхшаш, лекин нуклеопротеидларнинг кўплиги билан фарқ қилади.
Пластидлар хлоропласт, хромопласт ва лейкопластларга бўлинади.
Хлоропластлар янги ўсимликларда органик моддалар ҳосил қилувчи фотосинтез жараёнида муҳим роль ўйнайди. Хлоропласт марказида крахмал синтез қилувчи вакуоль жойлашган.
Хромопластларда каротин мавжуд бўлганлиги туфайли улар пушти рангга бўялган. Улар нотўғри шаклга эга бўлган пластинка, игна ва доначалардан иборат.
Лейкопластлар –шарсимон ва чўзиқ шаклдаги рангсиз пластидалардан иборат. Улар асосан тугунакмевада, ўсимлик илдиз ва уруғларида бўлиб ҳужайра ядроси яқинида тўпланади.
Айрим хом ашёларда (масалан картошка) лейкопластидлардан крахмал ҳосил бўлади. Пишиб етилиш даврида айрим турдаги пластидалар бошқа турга ўтиши мумкин.
Крахмал доналари пластидаларда тўпланади ва Кристаллик тузилишга эга. Доналар шакли ўсимлик тури ва пластида тузилишига боғлиқ.
Алейрон доналар – захира оқсил моддалар. Доналар шакли – юмалоқ, ўлчами кичик. Алейрон доналар дуккаклилар уруғида кўп миқдорда йиғилади. Улар крахмал доналари орасида жойлашади.
Ўсимлик мойлари захира энергетик материали вазифасини бажаради ва асосан ўсимлик уруғида йиғилади.
Вакуоллар бўшлиқлардан иборат бўлиб, ҳудуди протоплазма билан чегараланган. Ривожланмаган ҳужайрада вакуола йўқ. Ҳужайра етилиши билан унда кўп миқдорда майда вакуолалар пайдо бўлади ва кейинчалик бирлашади.
Вакуолалар ҳужайра шарбати билан тўлган бўлади. Ҳужайра шарбати сувда эриган органик моддалар: қандлар, оқсиллар, кислоталар ва уларнинг тузлари, ошловчи моддалар, гликозидлар, сувда эрувчи витаминлардан иборат.
Етилган ҳужайрали пишган хом ашёда шарбат миқдори пишмаган хом ашёга нисбатан кўп бўлади.

Ўсимлик ҳужайрасининг тургор ва плазмолизи


Қобиқ билан чегарадош бўлган тирик ҳужайранинг протоплазма қатлами ярим ўтказиш хусусиятига эга. У сув ўтказади, аммо сувда эриган моддаларнинг кўп қисмини ушлаб қолади. Шунинг билан у ҳужайра ва ва ҳужайралар аро бўшлиқда концентрациялар тенглашишига йўл қўймайди. Шу сабабга кўра ҳужайра ҳужайра шарбатида эриган моддалар цитоплазмага осмотик босим билан таъсир кўрсатади. Ушбу босим қиймати қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади




,

бу ерда р – босим, Па; С – эритманинг моляр концентрацияси, моль/м2;


R – газ доимийлиги, у 8,3 Дж/(моль К)-га тенг; Т - мутлоқ температура, К.
Етилган мева ва сабзавот ҳужайрасидаги осмотик босим одатда 0,49 дан 0,98 МПа гача ўзгаради. Бунинг натижасида протоплазма ҳужайра қобиғига зич ёпишади. Ҳужайра қобиғи ўз навбатида ҳамма томонга чўзилади. Ҳужайранинг бу таранг ҳоли тургор дейилади (2, а - расм).







2 – расм. ўсимлик ҳужайраси: а – тургор; б – плазмолиз.


Тургорни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун ҳужайралар аро бўшлиқ қанд ёки ош тузининг концентрланган эритмаси билан тўйинтирилади. Ҳужайра шарбати концентрациясидан баландроқ бўлган моляр концентацияда ҳужайрани ўраб турган эритма янада баландроқ осмотик потенциалга эга. Намликнинг бир қисми ҳужайрадан ҳужайралар аро бўшлиққа ўтади ва протоплазма сиқилади. Бундай ҳолат плазмолиз деб аталади (2, б -расм).


Агар концентрланган эритмалар таъсири, масалан уни сув билан сиқиб чиқариш орқали, бартараф этилса у ҳолда тургор тикланиши мумкин. Бундай ҳолат деплазмолиз дейилади. Қайтарилиш даражаси эритма модданинг тури, концентрацияси ва давомийлигига боғлиқ.
Протоплазманинг қайтарилмас ўзгаришлари иситиш натижасида вужудга келади. Иссиқлик таъсири натижасида оқсиллар тугилади. Мева тўқимаси ҳужайра цитоплазмасининг коагуляцияланиши учун 50-600С температура етарли бўлади. Камроқ намликка эга бўлган уруғлар цитоплазмаси 70-800С -лик иситишга чидайди.



Download 3,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish