Ускуналарнинг технологик жараёнларда қўлланиши.
Битирув иши ва курс лойихаларини бажариш тўғрисидаги фикрлар.
Такрорлаш учун саволлар
1. Ёғ-мой саноати корхоналари ускуналари фанининг мақсади нимадан иборат?
2.Фаннинг вазифалари нималардан иборат?
УСИМЛИК МОЙЛАРИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ КОРХОНАЛАРИ УСКУНАЛАРИ
2- МАЪРУЗА. МОЙЛИ УРУҒЛАРНИНГ ФИЗИК-ТЕХНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:Мойли уруғларнинг шакли ва улчамлари. Гистограмма ва вариакцион эгри чизик. Уруғлар намлиги. Ишкаланиш коэффициенти. Хажмий масса, солиштирма огирлик ва уруғлар зичлиги. Юмшатиш коэффициенти. Хаво катлами коэффициенти. Ғоваклик (Ғалвираклик) коэффициенти. Уруғларнинг аэродинамик хоссалари.
Мойли уруғлар ва мухсулотларни физик-техник хусусиятлари.
Мойли уруғларнинг физик хусусиятлари уларни қайта ишлаш усулларини белгилайди. Мойли уруғларнинг физик-техник хусусиятлари қуйидаги кўрсатгичлар билан белгиланади.
1. Уруғларнинг шакли ва ўлчамлари.
2. Уруғларнинг намлиги.
3. Ишқаланиш коэффициенти.
4. Уруғларнинг хажмий массаси ва зичлиги.
5. Уруғ массасининг хаволлиги
6. Аэродинамик хусусиятлари.
Уруғларнинг шакли ва ўлчамлари.Турли мойли уруғлар турлича шакилга эга: шарсимн ёки элипсоид кўринишли шакиллар (кориандр, соя, ер ёнғоқ); бир учи найзароқ, иккинчи учи тўнтоқроқ бқлган узунчоқ шакилли уруғлар (кунгабоқар, пахта чигити, кедр, махсар ва бошқалар); мураккаб шакли мойли уруғлар, масалан, ёнғоқ мағзи.
Мойли уруғлар уч ўлчамга эга (1-расм):
1-расм
Баъзи бир мойли уруғларнинг ўртача ўлчамлари жадвалда берилган.
Мойли уруғларнинг ўртача ўлчамлари
Уруғ турлари
|
Ўртача ўлчамлари, мм да
|
узунлиги, l
|
эни, a
|
қалинлиги, b
|
Кунгабоқар
|
11,06
|
5,36
|
3,36
|
Канакунжут
|
11,20
|
7,6
|
5,5
|
Пахта чигити (момиқсиз)
|
8,8
|
5,2
|
4,5
|
соя
|
8,7
|
5,4
|
4,1
|
каноп
|
4,1
|
3,3
|
2,7
|
зиғир
|
4,0
|
2,2
|
0,9
|
индов (шарсимон шакилга эаг)
|
-
|
-
d=2,0
|
-
|
Жадвалда қўриниб турибдики, шарсимон мойли уруғларнинг ўлчами бир рақам юилан, яъни уруғнинг ўртача диаметри билан белгиланади.
Мойли уруғларнинг тозалашда қўлланиладиган элакларни хисоблаш учун уруғларни ўртача ўлчамлари ёки улар ўлчамларининг ўзгаришини билишгина етарли эмас. Урғлар ўлчамларининг ўзгариши хусусиятларини билиш учун аниқланган ўлчамларни вариацион статистика усули билан қайта ишлаб чиқилади, бунинг учун:
1. Уруғдан ўртача намуна олиб, ундан сараламасдан қаторасига 300-500 доан ажратилади. Сўнг хар бир уруғ (объект)нинг ўлчамлари аниқланади.
2. Ўрганилаётган уруғлар ўлчамларини белгилари (l,a,b) бўйича синфларга бўлиб чиқилади. Синфлар сони 8 дан 15 гача бўлиб, синфлар қанча кўп бўлса, ваиацион эгри чизиқ шунча аниқроқ чиқади. Хар бир синфга тушган уруғларнинг сони абсолют қийматларда ёки ажратилган уруғлар сонига нисбатан фоизларда ифодаланади.
3. Ўлчаш натижаларини абцисса ўқи – синфлардан, ордината ўки синфларнинг фоиз қийматидан иборат бўлган графикка ўтказилади (2-расм). Хосил қилинган график тасвир гистограмма дейилади. Гистограммаларнинг тўғри бурчакли тепа қисимларини туташтирсак вариациони эгри чизиқ хосил қиламиз. Бу майдонни чегаралаб турувчи вариацион эгри чизиқ уруғнинг хар бир ўлчами (l,a,b) учун алохида-алохида тузилади.
2-расм. Гистограмма ва хосил қилинган вариацион эгри чизиқ.
Вариацион эгри чизиқ ўз шакли билан табиий тақсимланиш қонуни эгри чизиғига яқин келади. Вариацион эгри чизиқ ўртача арифметик ва ўртача квадратли оғиш қиймати билан характерланади.
Объектнинг ўртача арифметик узунлиги
бу ерда: n –мазкур синфдаги уруғлар миқдори,%;
l – мазкур синфдаги уруғларнинг ўртача узунлиги,мм;
N – объектлар сони.
Хар бир синф учун уртача арифметик оғиш қиймати
= l – M
Ўртача квадратли оғиш қиймати
Вариацион эгри чизиқлар ёрдамида уруғларни аралашмалардан ажратиш даражасини олдиндан аниқлаш мумкин (3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |