Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 101,15 Mb.
bet174/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

АННОТАЦИЯ
Озиқ – овқат саноатининг муҳим ва мураккаб йўналишларидан бири ёғ-мой тармоғи ҳисобланади. Ёғ-мой саноати структурасида мой экстракция корхоналари, якуний маҳсулотлари, табиий ўсимлик мойлари (пахта, кунгабоқар, ловия, рапс ва бошқалар) бўлган корхоналар, маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, совун ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Ишлаб чиқариш жараёнларининг кўплиги ва корхона структурасининг хилма – хиллигидан ёғ – мой саноати корхоналари ускуналари ҳам турли – тумандир. Мой ва мой махсулотлари ишлаб чикариш мураккаб физик-кимёвий жараёнлардан ташкил топган. Шуларни инобатга олган холда талабаларга "Корхона ускуна ва жихозлари " фанини хозирги давр талаблари асосида ўқитилиши ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Республикамиз таълим тизимида "Корхона ускуна ва жиҳозлари" фанини ўқитиш борасида тўпланган тажрибалар шуни кўрсатдики, талабаларнинг кўпчилигида бу фан бўйича ўқув материалларини ўзлаштириш, айниқса мустақил фикрлаш жараёнида фикрни тўғри баён қилиш, ускуналарни тасаввур қилиш кўникма ва малакалари етарли эмаслиги кўзга ташланади.
Бу холат талабаларга корхоналарда қўлланиладиган ускуна ва жихозлар борасида фикр юритиш, ускуна ва жихозлари ишлатиш қонун-қоидаларини ўргатишга жиддий эътибор беришни ва айни пайтда "Корхона ускуна ва жихозлари" фани дастурини такомиллаштиришни, хусусан, унда мазкур соха бўйича кейинги даврларда юзага келган масалаларини акс эттириш, сохада эришилаётган ютуқларни, янги ускуна ва жихозларни, шу билан янги педогогик технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилди.
Ана шундан келиб чиқиб, мазкур дастурда, аввалгисидан фарқли ўлароқ, бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, уни қайта тузишда амалдаги ўқув дастури янгиланди, "Корхона ускуна ва жихозлари" фанини ўрганувчи бошқа фанлар билан, айниқса "Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологияси", "Ёғларни қайта ишлаш технологияси", "ехнатни мухофаза қилиш", "Экология", "Иқтисодиёт назарияси", "Технологик физик-кимёвий назорат" уаби фанлар билан алоқалари инобатга олинди, хусусан "Корхона ускуна ва жихозлари" фанининг бугунги фан ва техника тараққиёти, мамлакатдаги соха корхонларини модернизация қилиш жараёнига таъсири, битирувчи талабларини етук мутахассислар қилиб тарбиялаш каби масалалар ўз аксини топган.
Дастурни тузишда "Корхона ускуна ва жихозлари" фанини ўқитиш бўйича олдин яратилган дастурлардаги барча ижобий жихатлар сақлаб қолинди, улардаги мухим масала ва мавзулар кейинги даврларда яратилган янги технологик ускуналар ҳамда адабиётлар билан бойитилиб, такомилаштирилди. дастурда мустақил ишларни ташкил қилишнинг мазмун ва шакллари, талабалар билимларини баҳолаш мезонлари тўлароқ берилди.
Муаллифлар такомиллаштирилган мазкур дастур асосидаги мажмуа ўзлаштирилиши натижасида талабаларда давлат стандартларига мой келадиган қуйидаги кўникмалар ҳосил бўлади, деб ҳисоблайди.

  • жиҳозларда ишлатиладиган конструктив материаллар;

  • ёғ-мой саноатида ишлатиладиган умумий тайинлаш жиҳозлари;

  • ёғ ишлаб чиқариш жиҳозлари;

  • ёғларни рафинациялаш учун жиҳозлар;

  • ёғларни гидрогенизациялаш учун жиҳозлар;

  • маргарин ва майонез ишлаб чиқариш учун жиҳозлар;

  • ёғларни парчалаш, ёғ кислота ва глицерин ишлаб чиқариш учун жиҳозлар;

  • совун ишлаб чиқариш учун жиҳозлар;

Махсус технологик ускуналар билан бир қаторда умумий фойдаланадиган, саноатнинг бошқа тармоқларида кенг тарқалган ёрдамчи ускуналар ҳам баён этилган.
Ёғ-мой саноати корхоналарида ишлатиладиган ускуналарни учта катта гуруҳга бўлиш мумкин: узлуксиз, ярим даврий ва даврий усулда ишлайдиган ускуналар. Буларга:
-машинасозлик саноатида тайёрланадиган сиғимли аппаратлар;
-иссиқлик ва масса алмаштириш аппаратлари;
-суюқ, газсимон, қаттиқ ва сочилувчан маҳсулотларни ташувчи ускуналар;
-оғир меҳнат жараёнларини механизациялаштирадиган ускуналар;
-қадоқлаш ускуналари;
-оқава сувларни тозалаш ва чиқиб кетаётган газларни ушлаб қолувчи ускуналар;
-технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш ускуналари киради.
Жиҳозларнинг хизмат кўрсатиши, уларнинг конструкцияси ва технологик жараёнига кўра ускуналар автоматлаштирилган, ярим автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган ҳолда бўлади. Йилдан-йилга корхоналарда комплект линияларга кирадиган, автоматлаштирилган ускуналар биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда ва келажакда улар махсус дастур бўйича ишлайди, уларнинг назорати ва бошқарилиши электрон-ҳисоблаш машиналар ёрдамида бажарилади.
Маълум технологик жараёнларни бажаришда ёғ-мой саноатида ускуналарнинг хусусиятларини ҳисобга олиш жоиздир. Булар қуйидагилардир:
-ишлаб чиқаришдаги портлаш ёки ёнғинга нисбатан хавф мавжуд бўлган бўлимлар (тайёрлов бўлими, экстракция бўлими, водород ишлаб чиқариш бўлими, гидрогенлаш бўлими, тозаланган мой кислота ишлаб чиқариш бўлими, шротдан оқсил ишлаб чиқариш бўлими) ускуналари. Бу ускуналарнинг яратилиши ва монтажи қатъий талаб асосида амалга оширилиб, давлат техника назорати қўмитаси томонидан доимий равишда текширилиб турилади;
-саноатда вакуумнинг ва босимнинг кенг кўламда қўлланилиши (абсолют қолдиқ босим 0.133 КПа, шу билан бирга ўрта босимни 3 МПа гача ушлаш);
-физик-кимёвий жараёнларда ҳароратни 3500С гача ушлаш;
-табиий ва сунъий мой кислоталар, сульфат ва хлорид кислоталар, сульфанол, ош тузи аралашмаси сақланадиган ускуналарини кислота емирмайдиган пўлат ва бошқа материаллардан тайёрлашни йўлга қуйиш;
-тез қотадиган суюқликлар (саломас, маргарин, мой кислоталар, гудрон) сақланадиган ускуналарни махсус қиздириш мосламалари (трубкали иситгичлар) ва ҳозирги замон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.

Download 101,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish