4. График қисмининг тузулиши: а) Ускунанинг масштабли чизмаси
б) Деталлаштирилган ускуна қисми
5. Тушунтириш ёзувининг таркиби: Кириш. Технологик жараённинг назарий асослари. Ускунанинг эскизи, тузулиши, ишлаши техник тавсифи. ускунанинг ишлатиш қоидалари ва бошқариш усуллари. Ускуна ҳисоби (моддий, иссиқлик, гидравлик, механик). Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
6. Қўшимча маълумотлар ва кўрсатмалар:______________________________
7. Курс лойиҳасини топшириш вақти
Режа
Амалда
Раҳбар:____________________________________________________________
Топшириқни олдим:_________________________________________________
II. Курс лойихасининг гарфик қисми
Бир варақ А1 бичимидаги (594х841) чизма қоғозида бўлиб, унда ускунанинг конструктив ва айрим деталлаштирилган чизмаси ЎзДСт 2.302:97 (1:2; 1:1,25; 1:4; 1:5; 1:10; 1:15; 1:20; 1:25; 1:40; ва х.к.)да берилган ва лойиҳа учун танлаб олинган масштабда бажарилади.
Ҳар қандай чизма конструкторлик ҳужатларининг ягона тизими (КҲЯТ) (ЕСКД – единая система конструкторной документации) стандартларида чизилади. КҲЯТ (ЕСКД) стандартлари турли чизмаларни (конструкторлик ҳужжатларини) тайёрлаш ва тахт қилишнинг барча саноат тармоқлари учун ягона қоидаларни белгиловчи меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
давлат стандартлари барча лойиҳалаш ташкилотлари ва ўқув юртлари учун бир хил мажбурийдир.
Чизмалар техник чизмачилик қоидалари асосида (ЎзДСт 2.302:97) тасвирланиб, чизма чизиқлари қуйидаги қалинликка эга бўлиши керак.
1. Асосий йўғон туташ чизиқ s = 0,5…1,5 mm
2. Штрих чизиқ _ _ _ _ _
3. Ингичка чизиқ
4. Ингичка штрих – пунктир чизиқ
5. Ингичка туташ тўлқинсимон чизиқ
6. Узуқ чизиқ – кесувчи текисликнинг боши ва оҳири, шунингдек синиш йўналишлари
Чизмадаги асосий ва узуқ чизиқлар М, қолган чизиқлар ТМ ва Т турдаги қаламларда бажарилади.
Асосий ёзув (угловой штамп) ЎзДСт 2.104:98 талабларига асосланиб чизмаларни изоҳлаш, чизма номи, масштаби, материали, чизма чизувчининг, чизма текширувчининг ва қабул қилувчининг исми, фамилияси ҳамда бошқа талаб қилинадиган кўрсатмаларни ўз ичига оладиган бурчак муҳри, яъни асосий ёзув шаклидир. У кўрсатилган стандартлар талаби бўйича А1 бичимидаги чизма қоғозининг пастки ўнг бурчагига чизилади. Бурчак штампининг ўлчамлари, мазмуни ва тўлдирилган намунаси қуйидаги намуналарда келтирилган.
|
|
|
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
Литер
|
Масса
|
Масштаб
|
|
|
|
|
4
|
5
|
6
|
Чизди
|
10
|
|
|
Текширди
|
11
|
|
|
Қ.қилди
|
12
|
|
|
7
|
8
|
|
|
|
|
3
|
9
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Асосий ёзув А1 бичимидаги чизма қоғозидаги каби бошқа бичимдаги чизмаларда ҳам қоғоз варағининг пастки ўнг томонидан чизилади.
Асосий ёзувнинг масштаб қўйиладиган бўлимида масштабнинг фақат сон рақамлари қўйилади (1:10; 1:25;). Бошқа ҳолларда, деталлаштирилган чизмалар устига М 1:1, М 1:2 каби ёзув ёзилади. Тасвир қандай масштабда чизилмасин, чизма деталларининг ҳақиқий катталикдаги ўлчамлари қўйилади.
Асосий ёзувнинг юқорисида ускуна қисмларининг номлари (спецификация) берилади. Спецификацияни тўлдириш пастдан юқорига томон бажарилади. Спецификация шаклининг ўлчамлари ва таркиби қуйида кўрсатилган.
|
10
|
90
|
50
|
10
|
25
|
ва х.к.
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
1
|
|
|
|
|
Т.р
|
Номланиши
|
Техник тавсиф
|
Сони
|
Эслатма
|
Спецификациянинг «Т.р.» устунида чизмадаги жиҳоз қисмининг тартиб рақами (позицияси) ёзилади. «Техник тавсифи» устунида ускуна қисмларининг асосий кўрсаткичи, материал тури берилади.
«Эслатма» қисмида ускуна қисмига оид махсус маълумот келтирилади.
4. Курс лойиҳасини расмийлаштириш
4.1. Тушунтириш ёзуви
Курс лойиҳасининг тушунтириш ёзуви ЎзДСт 2.301:96 бўйича белгиланган А4 бичимдаги (297х210mm) стандарт ўлчамдаги қоғозда бажарилади. Тушунтириш ёзуви юқорида берилган муқова (титул варақ) билан бошланиб, сўнгра топшириқ варағи, мундарижа ва матндан иборат бўлади. Муқова компьютерда ёки қўлда тайёрланади.
Мундарижа тушунтириш ёзувидаги ҳамма бўлимлар ва қисмларни ўз ичига олган бўлиб, алоҳида варақда ёзилади. Курс лойиҳаси киришининг биринчи варағи 3-бет ҳисобланиб, матн варақларининг ҳар бирига араб рақами билан кетма-кет тартиб рақамлари қўйиб чиқилади. Муқова ва топшириққа бет рақамлари қўйилмайди. Тушунтириш ёзуви бўлимларининг номлари қисқа ва мундарижага мувофиқ бўлиши лозим.
Бўлим номи ва ундан сўнг келадиган матн орасидаги масофа 10 mm бўлиши керак. Олдинги бўлим оҳири ва кейинги бўлим бошланиши орасидаги масофа эса 15 mm бўлади. Айрим ҳолларда, кафедра йиғилишининг қарори билан матн ўзбек ёки рус тилларида WORD редакторининг 6.0 ва ундан юқори версиясида, Times New Roman тилида, 12-14 шрифтда, қаторлар ораси 1-1,5 интервалда ёзилиши мумкин. Бундай ҳолда бўлим номи ва матн орасидаги масофа 1,5 интервалда, иккита бўлим орасидаги масофа 2,0 интервалда бўлади.
Ёзув матни тоза ва тушунарли қилиб ёзилиши, ҳар бир варақнинг юқори қисмида тартиб рақами қўйилиши, чап томондан 25 mm, ўнг томондан 10 mm, пастки ва юқори қисмлрида 20 mm кенгликка эга бўлган хошия қолдирилиши лозим. Ёзувлар варақнинг фақат бир томонида бажарилади.
Умумий қабул қилинган қисқартмалардан ташқари ёзувда айрим сўзларнинг қисқартилиши мумкин эмас. Ёзув матнида формулалар араб рақамлари билан белгиланади ва рақам формуланинг ўнг томонига варақ четига яқин жойлаштирилади. График тасвир ва жадваллар биттадан кўп бўса араб рақамлари билан белгиланади ва керак бўлганда номланади. Агар жадвал бир бетга сиғмаса, янги варақда жадвалнинг давоми деб ёзилади. Ўлчов бирликлари СИ ҳалқаро бирликлар тизимида берилади.
4.2 График қисми
Ускунанинг тўлиқ ёки қисман кесимдаги чизмаси КҲЯТ (ЕСКД) нинг ЎзДСт 2.301:98 бўйича А1 бичимидаги (594х841) чизма қоғозида бажарилади. Чизма қоғозининг рамкаси бўлиб, чап томондан 25 mm, қолган томонларида эса 5 mm ҳошия қолдирилади. Чизманинг пастки қисмининг ўнг томонида бурчак штампи бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар ёзилади:
Курс лойиҳасининг шартли номи.
Курс лойиҳасининг мавзуси.
Ушбу чизмада чизилган жиҳоз ва деталлаштирилган элемент номи.
“Литер” нинг белгиси. Курс лойиҳаси – К; Битирув малакавий иши – Б ва ҳ.к.
Лойиҳаланаётган ускуна ёки элемент массаси; kg.
Чизма масштаби.
«Лист» нинг тартиб рақами.
«Листлар» сони.
Институт, факультет, гурух рақами.
Чизувчининг фамиляси, имзоси ва сана.
Текширувчининг фамиляси, имзоси ва сана.
Қабул қилувчи (кафедра мудири)нинг фамиляси, имзоси ва сана.
Бурчак штампининг устида пастдан юқорига томон ускуна қисмларининг номлари (экспликация) берилади.
Чизмадаги шартли белгилар варақнинг пастки чап бурчагида кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |