Туғилган йили:
26.10.1984
|
Туғилган жойи:
Андижон
|
Миллати:
ўзбек
|
Партиявийлиги:
партиясиз
|
Маълумоти:
олий
|
Тамомлаган:
2007 йил, Тошкент кимё технология институти (кундузги)
|
Маълумоти бўйича мутахассислиги: мухандис технолог(ёғ-мой махсулотлари)
|
Илмий даражаси: магистр
|
Илмий унвони: йўқ
|
Кайси чет ва МДҲ халқлари тилларини билади (тўлиқ кўрсатилиши лозим): рус тили эркин, инглиз тили (луғат ёрдамида)
|
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): йўқ
|
Халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): йўқ
|
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2001-2005 йй.
|
Тошкент кимё технология институти бакалавр талабаси
|
2005 - 2007 йй.
|
Тошкент кимё технология институти магистр талабаси
|
2007-01.06.2008
|
Тошкент кимё - технология институти информатика, автоматлаштириш ва бошқарув кафедраси ассистенти
|
15.11.2008-15.11.2011
|
Тошкент кимё - технология институти озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси, ассистенти
|
15.11.2011 - х.в.
|
Тошкент кимё - технология институти озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси ассистенти
|
2013-х.в.
|
Тошкент кимё - технология институти озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси катта ўқитувчиси
|
ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ ВА ТАВСИЯЛАР
Республикамиз таълим тизимида "Корхона ускуна ва жиҳозлари" фанини ўқитиш борасида тўпланган тажрибалар шуни кўрсатдики, талабаларнинг кўпчилигида бу фан бўйича ўқув материалларини ўзлаштириш, айниқса мустақил фикрлаш жараёнида фикрни тўғри баён қилиш, ускуналарни тасаввур қилиш кўникма ва малакалари етарли эмаслиги кўзга ташланади.
Бу холат талабаларга корхоналарда қўлланиладиган ускуна ва жихозлар борасида фикр юритиш, ускуна ва жихозлари ишлатиш қонун-қоидаларини ўргатишга жиддий эътибор беришни ва айни пайтда "Корхона ускуна ва жихозлари" фани дастурини такомиллаштиришни, хусусан, унда мазкур соха бўйича кейинги даврларда юзага келган масалаларини акс эттириш, сохада эришилаётган ютуқларни, янги ускуна ва жихозларни, шу билан янги педогогик технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилди.
Ана шундан келиб чиқиб, мазкур дастурда, аввалгисидан фарқли ўлароқ, бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, уни қайта тузишда амалдаги ўқув дастури янгиланди, "Корхона ускуна ва жихозлари" фанини ўрганувчи бошқа фанлар билан, айниқса "Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологияси", "Ёғларни қайта ишлаш технологияси", "ехнатни мухофаза қилиш", "Экология", "Иқтисодиёт назарияси", "Технологик физик-кимёвий назорат" уаби фанлар билан алоқалари инобатга олинди, хусусан "Корхона ускуна ва жихозлари" фанининг бугунги фан ва техника тараққиёти, мамлакатдаги соха корхонларини модернизация қилиш жараёнига таъсири, битирувчи талабларини етук мутахассислар қилиб тарбиялаш каби масалалар ўз аксини топган.
Муаллифлар такомиллаштирилган мазкур дастур асосидаги мажмуа ўзлаштирилиши натижасида талабаларда давлат стандартларига мос келадиган қуйидаги кўникмалар ҳосил бўлади, деб ҳисоблайди.
жиҳозларда ишлатиладиган конструктив материаллар;
ёғ-мой саноатида ишлатиладиган умумий тайинлаш жиҳозлари;
ёғ ишлаб чиқариш жиҳозлари;
ёғларни рафинациялаш учун жиҳозлар;
ёғларни гидрогенизациялаш учун жиҳозлар;
маргарин ва майонез ишлаб чиқариш учун жиҳозлар;
ёғларни парчалаш, ёғ кислота ва глицерин ишлаб чиқариш учун жиҳозлар;
совун ишлаб чиқариш учун жиҳозлар;
Махсус технологик ускуналар билан бир қаторда умумий фойдаланадиган, саноатнинг бошқа тармоқларида кенг тарқалган ёрдамчи ускуналар ҳам баён этилган.
Ёғ-мой саноати корхоналарида ишлатиладиган ускуналарни учта катта гуруҳга бўлиш мумкин: узлуксиз, ярим даврий ва даврий усулда ишлайдиган ускуналар. Буларга:
-машинасозлик саноатида тайёрланадиган сиғимли аппаратлар;
-иссиқлик ва масса алмаштириш аппаратлари;
-суюқ, газсимон, қаттиқ ва сочилувчан маҳсулотларни ташувчи ускуналар;
-оғир меҳнат жараёнларини механизациялаштирадиган ускуналар;
-қадоқлаш ускуналари;
-оқава сувларни тозалаш ва чиқиб кетаётган газларни ушлаб қолувчи ускуналар;
-технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш ускуналари киради.
Жиҳозларнинг хизмат кўрсатиши, уларнинг конструкцияси ва технологик жараёнига кўра ускуналар автоматлаштирилган, ярим автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган ҳолда бўлади. Йилдан-йилга корхоналарда комплект линияларга кирадиган, автоматлаштирилган ускуналар биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда ва келажакда улар махсус дастур бўйича ишлайди, уларнинг назорати ва бошқарилиши электрон-ҳисоблаш машиналар ёрдамида бажарилади.
Маълум технологик жараёнларни бажаришда ёғ-мой саноатида ускуналарнинг хусусиятларини ҳисобга олиш жоиздир. Булар қуйидагилардир:
-ишлаб чиқаришдаги портлаш ёки ёнғинга нисбатан хавф мавжуд бўлган бўлимлар (тайёрлов бўлими, экстракция бўлими, водород ишлаб чиқариш бўлими, гидрогенлаш бўлими, тозаланган мой кислота ишлаб чиқариш бўлими, шротдан оқсил ишлаб чиқариш бўлими) ускуналари. Бу ускуналарнинг яратилиши ва монтажи қатъий талаб асосида амалга оширилиб, давлат техника назорати қўмитаси томонидан доимий равишда текширилиб турилади;
-саноатда вакуумнинг ва босимнинг кенг кўламда қўлланилиши (абсолют қолдиқ босим 0,133 КПа, шу билан бирга ўрта босимни 3 МПа гача ушлаш);
-физик-кимёвий жараёнларда ҳароратни 3500С гача ушлаш;
-табиий ва сунъий мой кислоталар, сульфат ва хлорид кислоталар, сульфанол, ош тузи аралашмаси сақланадиган ускуналарини кислота емирмайдиган пўлат ва бошқа материаллардан тайёрлашни йўлга қуйиш;
-тез қотадиган суюқликлар (саломас, маргарин, мой кислоталар, гудрон) сақланадиган ускуналарни махсус қиздириш мосламалари (трубкали иситгичлар) ва ҳозирги замон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.
20.МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |