«Таянч» сўз ва иборалар.
Парчаланиш, автоклав, лабиринтли босим тушургич, глицеринли сув , иситгич, буғлатгич-концентратор, дистилляция, дистилляция куби.
Такрорлаш учун саволлар.
Ёғларни парчалаш автоклавнинг тузилиши ва ишлаши.
Лабиринтли босим пасайтиргичнинг тузилиши ва ишлаши.
Глицеринни иситувчи ускунанинг тузилиши ва техник тавсифи.
Буғлатгич-концентраторнинг тузилиши ва ишлаши.
Глицеринни дистилляция қилувчи дистилляция кубининг тузилиши ва ишлаши.
20-маъруза
Ёғ кислоталарини дистилляция қилиш ускуналари
Режа:Дистилляция жараёнининг назарий асослари. Узлуксиз ишловчи дистиляяция куби ва иситгич куритгичнинг тузилиши ва ишлаши. Конденсатор ва ювувчи курилмалар. Тенлар, уларни ишлатилиши.
Ёғ кислоталарини нейтрал ёғдан, совунланмайдиган оксикислоталардан ва бошқа аралашмалардан тозалаш учун дистилляция қилинади. Ёғни қайта ишлаш корхоналарида ёғ кислоталари оддий хайдаш усули билан куб ва конденсатор ёрдамида дистилляция қилинади.
Ёғ кислоталарини оддий хайдаш қуйидагича классификацияланади:
1.Сув буғини ишлатилишига қараб,
а) очиқ сув буғини киритмасдан
б) очиқ сув буғини киритиб
2.Хомашё билан таъминлаш ва куб қодиғини тушириб олиш бўйича:
а) даврий усул
б) узлуксиз усул
Ёғ кислоталарини дистилляция қилиш қурилмалари асосий ва ёрдамчи ускуналардан ташкил топган бўлади. Асосий ускуналарга даврий ва узлуксиз ишлайдиган дистилляция кублар киради. Қўшимча ускуналарга эса вакуум хосил қиладиган, иситадиган, назорат қилувчи приборлар, деаэраторлар, идишлар, томчи тутқичлар, насослар ва трубапроводлар киради.
Ёг кислоталари учун иситгич-Қуритгич
Ёғ кислоталари иситгич – қуритгич.
1-корпус; 2-эллиптик қопқоқ; 3-рашиг халқали насадка; 4-кузатиш ойнаси; 5-сферик қайтаргичлар; 6-змевиклиэлементлар; 7-вертикал тўсиқлар; 8-аппаратни ости; 9-цилиндрик тиркала камералар; 10-ёғ кислоталарини киритиш штуцери; 11-очиқ буғ учун сапло; 12-ёғ кислоталарини чиқариш штуцери.
Хозирги вақтда соапстокдан олинган ёғ кислотасини дистилляция қилиш учун «Комсомолец» линиясидан фойдаланилади. Уни унумдорлиги 14, 18 ва 28 т/суткада. Шу линияга кирадиган асосий ускуналарга қуйидагилар киради: иситгич-қуритгич, дистилляция учун куб, конденсатор, ёғ кислоталарини ювиш ускунаси.
Юқорида қайд қилинган ускуналарни тузилиши ва ишлашини кўриб чиқамиз.
Иситгич қуритгич ёғ кислоталарини намлигини йўқотиш ва уларни 100о С дан 140-150оС гача қиздириш учун хизмат қилади. У цилиндрсимон ускуна бўлиб, эллиптик қопқоқдан (2) ва тагдан ташкил топган. Иситгич-қуритгичнинг патски қисмида 3та ташқи камералар (9) ўрнатилган бўлиб, улар айланмасига симметрик холатда жойлаштирилган. Камераларни ичига змеевикли қиздириш элементлари (6) ўрнатилган, қиздириш учун босими 2.0 Мпа бўлган сув буғи берилади. Аппаратни пастки қисми тўсиқлар (7) ёрдамида 3та секторга бўлинган, уларни марказида қиздириш элементлари (6), хамда очиқ сув буғи бериш учун сопло ўрнатилган. Соплога буғ (11) Ш. Орқали берилади. Ёғ кислоталари (10) Ш орқали берилиб (биринчи секторга), очиқ сув буғи билан аралаштирилади, 2-чи ва 3-чи секторларга кетма-кет ўтади. Натижада ёғ кислоталари 140-150 оС гача қизийди хамда намсизланиб (12) қуйилиш трубаси орқали дистилляцион кубга сўрилади. Хосил бўлган сув буғлари ва учувчан ёғ кислоталарини буғлари, рашиг халкасидан тайёрланган насадка (3) орқали (13) Ш орқали чиқиб совутгичга боради. Қиздиргич-қуритгич вакуум остида ишлайди, қолдиқ босим 5.8 кПа га тенг. Ускуна кислотага чидамли пўлатдан тайёрланган бўлиб, ташқи девори 100 мм ли изоляция билан қопланган. Аппаратни юқори қисмига жойлашган 2та қараш ойнаси (4) орқали жараён кузатиб турилади. Ускуна қулоқлар ёрдамида этажлар орасига жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |