Танкларнинг техник кўрсаткичлари.
Маркаси РЧ-ОТМ-2 РЧ-ОТМ-4
Фойдали хажми, л 2000 4000
Тўлиқ хажми 2150 4250
Ички диаметри, мм 1310 1700
Изоляция қалинлиги,мм 32 32
Эл.двигател қуввати 1.1 1.1
Мешалка харакати,айл/мин 23 23
Ташқи диаметри,мм 1427 1827
Бландлиги 2350 2630
Маргарин эмульсиясини тайёрлайдиган аралаштиргичнинг тузилиш ва ишлаши
Аралаштригич маргарин компонентларининг хароратини тенглаштириш ва бирламчи (йирик) эмульсия олиш учун хизмат қилади.
Аралаштиргич вертикал цилиндсимон ускуна бўлиб, кислотага чидамли пўлатдан ясалган, силлиқ қопқоқ ва тагдан ташкил топган. Ғилоф эмульсияни хароратини бир хил ушлаб туриш учун хизмат қилади. Мешалка эмульсияни интенсив аралаштиради.
Техник таърифи
Хажми фойдали 2.4 м3 Н-3442 мм L –2035 мм D – 1550 мм
Мешалкани айланма сони 59 айл/мин
Қуввати эл.двигател 7.5 кВт
Вотаторни ишчи цилиндрини тузилиши ва ишлаши
Совитгич-вататор маргарин эмульсиясини майдалаш ва совитиш учун хизмат қилади. Бу жараёнлар кетма-кет уланган 3 та ёки 4 та ишчи цилиндрларда амалга оширилади ва хар хил иссиқлик режимларида олиб борилади.
Вотаторнинг ишчи цилиндрлари жуда мухим узеллардан бири бўлиб хромлаштирилган углеродли пўлатдан тайёрланган. Цилиндрни ичидаги ғовак вал зангламайдиган пўлатдан ясалган ва (3) ва (4) ўқлар орқали подшипник ёрдамида вотатор корпусига махкамланган. Ғовак вални ичига 36-40оС ли сув берилади, натижада вал қизийди ва унда маргарин эмульсияси қотиб қолмайди. Валга 12 дона пичоқ шпилка ёрдамида ўрнатилган. Пичоқлар валга жуда қаттиқ қилиб бириктирилмаган бўлиб, улар горизонтал ва вертикал холатларни эгаллашлари мумкин. Пичоқлар ишчи холатида вални айланиши вақтида марказдан қочма куч таъсирида цилиндрни ички юзасига зич ёпишиб, совиган эмульсияни бир текисда қириб олади. Ишчи цилиндр суюқ аммиак ёрдамида совитилади. Аммиак насос ёрдамида вататорнинг буғлатиш камерасига (6) юборилади, уни устида изоляция (8) (50 мм қалинликда) бўлиб, изоляцияни усти пўлат листлар билан қопланган (7). Совитиш цилиндрини иши пичоқларни валга қайси холатда ўрнатилганига боғлиқ. Агар пичоқларни ишчи юзаси билан цилиндрни девори орасидаги оралиқ кўпайиб кетса эмульсия цилиндр юзасидан сидириб олинмайди, аксинча пичоқлар цилиндр юзасига қаттиқ тегиб турса ортиқча ишқаланиш вужудга келади, бу эса электр қувватини кўпроқ сарф бўлишига олиб келади, ахмда пичоқлар билан цилиндрни тезроқ ишдан чиқаради.
Техник таърифи
Вататорни ишлаб чиқариш унумдорлиги 2500-2800 кг/соат
Совиқни сарфи 76560 Вт
Эмульсияни киришдаги харорати 38-40оС
Эмульсияни чиқишдаги харорати 12-14оС
Эмульсияни ишчи цилиндр ичидаги босими 2.4 Мпа
Пичоқларни айланиш тезлиги 550 айл/мин
Эмульсияни цилиндрдан ўтиш вақти 14-16 сек
Эл.двигател қуввати 22 кВт
Ўлчамлари:
L – 2138 мм
A -2100 мм
H -2080 мм
Вататор цилиндрларининг совитиш юзаси 1.07 м2
Ишчи цилиндрларининг хажми 0.009 м3
Ишчи цилиндрларининг диаметри 0.101 м
Валнинг диаметри 0.082 м
Цилиндрни узунлиги 1.12 м
Do'stlaringiz bilan baham: |