Лабиринтли босим пасайтиргич
Юқори хароратли гидроллиз махсулотлари реактордан чиқаётганда юқори хароратга ва босимга эга бўлади. Ёғ кислоталари ва глицеринни қайта ишлаш одатда паст хароратда ва босимда олиб борилади. Масалан: лабиринтли босим пасайтиргичда. Бу аппарат цлиндрсимон идиш бўлиб, сферик қопқоқ ва тагдан иборат.
Аппарат кислотага чидамли пўлатдан ясалнаг бўлиб, мухофаза клапани, манометр, иккиламчи буғни чиқариш учун труба билан жихозланган.
Аппаратни ичига, бир-бирини ичида турувчи ва диаметри 105-186 мм бўлган махсус кенгайтирувчи лабиринтлар (3), (4), диаметри 14 мм бўлган сопол (2) жойлаштирилган.
Хосил бўлган буғлар қайтаргич орқали ўтиб, (7) шнекдан чиқиб кетади. Ажралган суюқлик баландлиги 350 мм бўлган (5) труба орқали қуйиб олинади,хосил қилинган гидравлик затвор ёғ кислота лари ва глицеринли сув билан сув буғини чиқиб кетмаслиги таъминлайди. Аппарат 0,12 Мпа босимда ишлашга мўлжалланган.
Техник таърифи
Диаметри
|
1100 мм
|
Тўлиқ баландлиги
|
1450 мм
|
Тўлиқ хажми
|
1,4 м3
|
Цлиндр қисмини баландлиги
|
1,2 м
|
Автоклавда чиқаётган махсулотлар бирин кетин хажми катталашган лабиринтлардан ўтади ва уларни харорати хамда босмим пасаяди, бунда катта миқдорда сув буғи хосил бўлади.
Глицерин ишлаб чиқариш ускуналари. Иситгич
Техник глицерин қайта ишлаб, ундан дистилланган, кимёвий тоза, динамит ва тиббий мақсадларга ишлатиладиган глицеринлар олинади. Юқоридаги глицеринларни олиш учун Руимбек ва Скот типидаги технологик ускуналардан фойдаланилади.
Руимбека типидаги технологик схемада асосий ускуналар иситгич билан дисстилляцион кубдир.
Иситгич цлиндрсимон ускуна бўлиб, элипссимон қопқоқдпан ташкил топган. Иситгич икки қисмдан иборат бўлиб, улар фдянец ёрдамида бирлаштирилган. Аппаратни пастки қисмида 3 та цлиндрсимон змеевик жойлаштирилган бўлиб, уларни қиздириш учун босими 0,3-0,4 Мпа га тенг бўлган сув буғи берилади. Қиздириш жараёнини олиб бориш учун 5-чи штуцер орқали техник глицерин берилиб 90оС гача иситилади. Қиздириш натижасида хосил бўлган сув буғи (8) штуцер орқали чиқиб конденсаторга юборилади. Қиздириш жараёни вакуум остида олиб борилади. Кўриш ойнаси (6) орқали жараён кузатилади. Иситгични ташқи юзаси изоляция билан қопланган.
Иситгич 2 та трубали решёткадан диаметри 55/50 бўлган трубалардан, уларни иситиш юзаси 30 м2, юқорига
ва пастги галовкалардан ташкил топган. Корпусда тўлқин форма компенсатор (2) бор. Юқориги боқа фланец ёрдамида трубали решёткага бирлаштирилган. Қайтарувчи шит буғ суюқлик аралашмасини кенг патрубок (9) тоион йўналтирилади. Пастки бошча конус формасига эга ва у пастки трбали решеткага бирлаштирилган. Бу бошчада циркульяция трубасини, глицеринни кириши ва чиқиши учун шнеклар бор. Иситгич корпусида буғ учун (6), конденсат учун (7), мухофаза клапани учун (5) шнеклар бор. Аппаратни эритма тегадиган қисми қизил мисдан, трубали решёткалар эса латундан тайёрланган.
Глицерин иситкич:
1 – цилиндрик корпус; 2 – иситилган ва қисман қуритилган глицерин чиқадиган штуцер; 3 – иситувчи змеевиклар; 4 – остки қопқоқ; 5 – глицерин киритиладиган штуцер; 6 – назорат ойнаси; 7 – эллептик қопқоқ; 8 – буғлар чиқадиган штуцер.
Техник таъриф
Диаметри
|
700 мм
|
Баландлиги
|
3970 мм
|
Иситиш юзаси
|
30 м2
|
Унумдорлиги 86% ли глицерин учун
|
56 кг/соат
|
Буғ босими
|
0,4-0,8 Мпа
|
Буғ суюқлик харорати
|
110-115 оС
|
Ишлаб чиқиш қуввати
|
400-450 кг/соат
|
Ишчи хажми
|
1,0 м3
|
Диаметри
|
700 мм
|
Баландлиги
|
2800 мм
|
Иситиш юзаси
|
4,5-6 м2
|
Do'stlaringiz bilan baham: |