Ўрта махсус таълим вазирлиги


Курс лойихаси ва битирув ишининг тузулиши



Download 101,15 Mb.
bet150/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

Курс лойихаси ва битирув ишининг тузулиши


Режа:Курс лойихаси ва битирув иши таркиби. Тушунтириш хати. График кисм. Иктисодий хисоблар. Хом аше табиати ва тайёр махсулот сифати. Технологик схемаларнинг тузилиши.

Ўқув тизимининг янги режасига ўтилгандан сўнг, озиқ-овқат технологияси йўналишидаги ёғ-мой саноати учун тайёрланадиган бакалаврлар «Корхоналар ускуналари ва лойихалаш асослари» фанидан курс лойихаси ва ўқув муддатининг охирида ўз танлаган сохалари бўйича битирув иши бажарадилар.


Бажариладиган курс лойихаси икки қисмдан иборат:
1.Тушинтириш хати
2.График қисми.
Тушинтириш хати қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
А) Кириш. Бу реда ўсимлик мойлари ва ёғларнинг киши фаолиятидаги ахамияти, Ўзбекистон ёғ-мой саноатининг қисқача тарихи ва ривожланиши, хозирги замонда ва келажакдаги ўрни хақида фикр юритилади. Технологик жараёнларни бажариш учун ишлатиладиган турли ускуналарнинг роли ва курс лойихасида берилган ускунанинг лойихалаш зарурлиги ифода этилади.
Б) Ўхшаш ускуналар тавсифи. Бу бўлимда курс лойихаси учун берилган ускунанинг бир ёки бирнеча аналоглари баён этилиб, уларнинг лойихадаги ускунага ўхшаш ва фарқли томонлари, афзаллик ва камчиликлари кўрсатилади.
Технологик схеманинг бир қисми ва унинг баёни.
Бу қисмда лойихадаги ускуна ишлатиладиган цех ёки бўлимнинг технологик схемасининг бир бўлаги, чизилиб, унинг баёни ёзилади.
Г) Ускунанинг эскизи, тузилиши, ишлаши, юргазиш ва тўхтатилиши, афзаллик ва камчиликлари, техник тавсифи. Ускуна нуқсонларини бартараф этиш.
Д) Ускуна хисоби. Бу ерда ускунага оид бўлган махсулот баланси, иссиқлик хисоби, гидравлик ва механик хисоб-китоблар бажарилаи.
Е) Техника хавфсизлиги. Ускуна ишлаб турган пайтда кўриладиган эхтиёт чоралари баён этилади.
Ж) Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
График қисми бир лист ватман қоғозида бажарилиб, ускунанинг аниқ бир масштабда умумий кўриниши ёки умумий кесими, рахбарнинг топшириғига биноан ускунанинг деталлари чизилади.
Битирув иши хам шунингдек тушинтириш хати ва график қисмидан иборат. Тушинтириш хати қуйидаги тартибда бажарилади.

  1. Битирув ишининг титул вароғи.

  2. Битирув ишига вазифа вароғи.

  3. Тушинтириш хатининг мундарижаси.

  4. Кириш

  5. Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари.

  6. Технологик схемани танлаш ва асослаш.

  7. Технологик схеманинг баёни.

  8. Хомашё ва тайёр махсулот тавсифи.

  9. Махсулотлар хисоби. Ёрдамчи махсулотлар, сув ва буғ сарфи хисоби.

  10. Ускуналарни танлаш ва уларни сонини хисоблаш:

А) асосий
Б) ёрдамчи
В) транспорт ускуналари

  1. Асосий ускуна хисоби

  2. Ишлаб чиқариш жараёнларининг назорати.

  3. Мехнат хавфсизлиги

  4. Атроф мухитни мухофаза қилиш

  5. автоматлаштириш

  6. Метрология ва стандартлаш.

  7. Фуқаро мудофаси

  8. Иқтисодий хисоблар.

  9. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

График қисм



  1. Технологик схема

  2. Асосий аппаратнинг умумий кўриниши ёки кесими

  3. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар.

Курс-лойихаси ва битирув ишини расмийлаштириш.


Курс лойихаси – бакалаврнинг рахбар назорати остида бажариладиган мустақил иши бўлиб, у ихтисослик технологияси ва ускуналари фанларидан олган билимларини акс эттирувчи босқичдир. Курс лойихасини бажараётган талабанинг ўз ихтисослиги бўйича билими янада ошади. Талаб зарур бўлган адабиётлар, Давлат стандартлари, техник шартлар, назорат қоидалари ва х.к билан танишади.
Битирув иши эса – талабанинг ўқув жараёнини тугатиш бўйича бажарган ишидир.Битирув иши мавзуси ихтисослашган кафедра томонидан берилиб, битирув иши рахбари тайинланади. Битирув ишини бажариш пайтида талаба ўз билимларини янада юксакроқ даражада мустахкамлайди. Чунки битирув ишини бажариш ўз йўлида жуда кўп фанларни қайта ўқиб, ўрганиб чиқишни талаб этади. Битирув иши курс лойихасидан тубдан фарқ қилиб, унинг бажарилиши фақат битта рахбар назоратида эмас, балки бирнеча маслахат берувчи домлалар йўлланмаси асосида бажарилади.
Табиийки, битирув иши ўзининг мазмуни ва маълумотлари билан саноат корхоналарида қўлланилаётган технологик схемага, жараёнларни назорат қилиш услубларига жуда яқин туради. Махсулотлар хисоби, хомашё, сув, буғ ва қўшимча махсулотлар сарф харажатларини аниқлаш саноат корхоналарида ишлатилаётган амалий хисоб-китоб услубларига тўлиқ мос равишда бажарилади.
Битирув ишининг тушинтириш хати ва график қисми талабанинг ўз қўли билан мустқил равишда ёзилиб-чизилади ва Давлат имтихон хайъати олдида химояланади.
Битирув ишини бажараётганда қуйидаги фикр-мулохазаларга амал қилинади:
Кириш. Мустақил Республикамизда ёғ-мой саноатининг тутган ўрни, унинг ўтмиши, хозирги куни ва келажаги, Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустахкамлашда ёғ-мой саноатнинг режа ва вазифалари.
Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари. Хар бир талаба ўзига берилган мавзу йўналишида саноат корхонасида бажариладиган барча технологик жараёнларнинг назарий асосларини чуқур ўрганиб, тахлил қилиб, ёзиш керак.
Технологик схемани танлаш ва асослаш. Битирув иши ва умуман лойихалаш асослари бўйича технологик схемани танлаш қуйидаги умумий принциплар асосида бажарилади:
А) максимал миқдорда махсулот олиш мақсадида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш;
Б) ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг юқори сифати;
В) жараёнларини бошқаришни енгиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида саноатни механизациялаш ва автоматизациялаш;
Г) ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган одамларнинг хавфсизлиги.

Барча холларда, мумкин бўлса, узлуксиз жараён даврий жараёнга нисбатан афзал деб олинади, чунки: а) узлуксиз ишлайдиган аппаратларнинг унумдорлигини даврий ишлайдигандан кўп бўлади; б) узлуксиз ишлайдига аппаратларни бошқариш оддий ва кам ишчи талаб қилади; в) кетма-кет апперацияларни бажарувчи аппаратларнинг синхронлиги осон эришилади.


Лекин, диамо узлуксиз жараёнли схемаларни танлаш мумкин бўлавермайди. Баъзан даврий усулли схема ва аппаратлардан фойдаланишга тўғри келади.
У ёки бу технологик схемани танлаш бир қатор омилларга боғлиқ, уларнинг асосийлари қуйидагилар.
А) қайта ишланаётган хом ашё табиати;
Б) Ишлаб чиқарилаётган махсулот миқдори, сифати ва ассортиментига қўйиладиган талаблар.
В) корхона қуввати
Г) ишлаб чиқаришнинг сермашаққатлиги
Д) ёрдамчи махсулотлар, буғ, сув ва электр энергиянинг сарфи нормаллари;
Е) махаллий шароитлар

Бу факторларни кўриб чиқамиз.



Download 101,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish