ИЛОВА № 2
Ускуналарни танлаш, хисоблаш ва компановкалаш.
Жихозларни танлаш ва уларни хисоблари танланган технологик схема бўйича ўтказилади. Жихозлар каталок, лойиха, справочниклардан танланади ва асосан узлуксиз ишлайдиган, юқори қувватли жихозлар олинади.
Кўпинча ўзимизнинг мамлакатимизла ишлаб чиқариладиган жихозлар ишлатилади, чет элларнинг жихозларини агарда кенг қўлланиладиган бўлсагина фойдаланиш мумкин.
Асосий жихоз танлангандан кейин, қўшимча аппаратлар цех ёки бўлимнинг соатбай қувватига кўра танланади.
Хисоблашда керакли аппарат ва машиналар сони, уларнинг хажми ва ўлчамлари аниқланади. Агарда жихозлар стандартли бўлса, унинг ишлаб чиқарадиган корхонанинг номи кўрсатилади.
Ўрнатилаётган аппаратларнинг сони бутун роқамлар билан белгиланади.
Махсулотни узатиш ва механик қайта ишлаш (насослар, фильтр-структкраторлар, кристаллизаторлар ва хоказолар), махсулотни … (расфасофка), автоматлар, қоплаш машиналар, цехнинг соатбай қувватига мосланиб олинади.
Иссиқлик алмашиш аппаратлар-иситгичлар, пастелизаторлар, совутгичлар ва бошқалариссиқлик алмашиши юзасини хисоблаш йўли билан танланади. Намликни буғлантириш учун мўлжалланган аппаратлар – вакуум – қуритиш аппаратлари ва бошқавлар буғланган намлик миқдорини хисоблаш йўли билан танланади.
Аппаратларнинг хисоблашуларни кетма-кет жойлашганига қараб ёки бўлимлар бўйича амалга оширилади.
Реканструкцияланаётган цех ёки бўлимлар лойихаларида янги ўрнатилаётган аппаратлар ва жихозларни хислблаш лозим.
Масалан: Рафинацияланмаган мой учун мўлжалланган бак (поз…)
Бак ишқор ёрдамида нейтраллашга юбориладиган пахта мойини сақлаш учун мўлжалланган. Мой 8 соат давомида сақланади ва унинг хажми q=80/3=26,66 т =26660 кг га тенг. Мойнинг харорати 60оС, мойнинг зичлиги =898 кг/м3, тўлдириш коэффициенти =0,9.
Бакнинг тўлиқ сиғими: V=Q/=26660/8980.9=32.98 м3
Сиғими 32,98 м3 бўлган икки бак оламиз. Бакнинг ўлчамларини аниқлаймиз.
Берилган:
Узунлиги-L=2,7м
Кенглиги баландлигига тенг В=Н
Н= =16,49/2,7=2,47 м
Ўрнатилган бакнинг ўлчамлари
-узунлиги 2700 мм
-кенглиги 2470 мм
-баландлиги 2470 мм
-сиғими 16,49 м3
Агар цлиндрсимн бак шакли ошса, унинг ўлчамлари қуйидагича хисобланади:
Д=
Н=1,2Д=1,22,56=3,07 м
Ўрнатилган бакнинг ўлчамлари:
-Диаметри 2560 мм
-Баландлиги 3070 мм
-Сиғими 16,49 м3
2. Оқимли реактор – трубализатор (поз…) мойни ишқор эритма билан интенсив аралаштириш учун мўлжалланган. Реактор сопло жойлашган корпусдан иборат. Корпусга мойни узайи учун мўлжалланган штуцер, ишқор эритмани узатиш учун клапанли штуцер, насадкали турбулент-инжекторли диффузиор ўрнатилган.
Техник тавсифи
Киришдаги мойни босими 3.0-4.0 кгс/см2
Киришдаги ишқор эритмасини босими 2.5-3.5 кгс/см2
Чиқишдаги аралашмани босими 1.5-2.0 кгс/см2
Мой бўйича унумдорлик 3500 кг/с гача
Ишқор эритмаси бўйича унумдорлиги 200 кг/с гача
Материал зангламас пўлат
Ст х 18Н10 т
Узунлиги 760 мм
Баландлиги 580 мм
Оғирлиги 35 кг
3.Узлуксиз ишлайдиган ажраткич (поз…)
бу тикка жойлашган цилиндрик шаклдаги аппарат. Аппаратнинг ичида ажратувчи камералар жойлашган. Ажратувчи камера таркатгич трубадан устки ва пастки тарелкалардан иборат. Устки ва пастки тералкалар орасида ажратган мой йиғилади. Мойни аппаратдан чиқиб кетиши учун коллектор ишлатилади. Коллекторга эса мой хар бир камерадан оқиб тушади.
Техник тавсифи
Тарелкаларнинг умумий юзаси 63 м2
Камералар сони 12
Аппаратдаги босим 0.5 кгс/см2гача
Аппаратдаги харорати 60-65оС
Материал зангламас пўлат
Стх18Н10Т
Баландлиги 7900 мм
Кенглиги 2930 мм
Оғирлиги 8460 кг
4. Фильтр-пресс (поз…)
Фильтр-пресс рафинацияланган мойни қолдиқдан ажратиш учун мўлжалланган. Фильтрлаш лойни филтрловчи мато орқали ўтказиш билан олиб борилади.
Керакли фильтрлаш юзаси қуйидагича аниқланади:
F = V/K = 76,52/0,00020 =72/45 м2,
Бу ерда: V – фильтрланаётган мой хажми;
V = 70.33/0.919=76.52 м3
P – фильтрланаётган босим
Р =0.6 ата=6000 кг/м2
- 30оС даги мойни динамик қовушқоқлиги,
=0,004519 кгс/м2,
K – фильтрлаш коэффициенти ифлосланган суюқликлар
учун 0.00015 ва кам миқдорда ифлосланган
суюқлик учун 0.00020.
- фильтрланиш вақти қуйидаги режим учун:
фильтрлаш – 7 соат;
тозалаш – 1 соат, яъни куника 21 соат.
30-рамали фильтрпресснинг фильтрлаш юзаси қуйидагига тенг:
Ғ = 230(0.8200.820)= 49.0 м2
Керак бўлган рамаси фильтрлаш сони:
N = F/F1 = 72.45/40.0=1.81
Демак 2 та Ф11М – 40-820/45 у маркали фильтрпресс қабул қилинади.
Техник тавсифи
Фильтрлаш юзаси 40 м2
Рамалар сони 30 дона
Рамалар ўлчамлари 820х820 мм
Электродвигателлар сони 2 дона
Умумий қуввати 4.1 кВт
Ўлчамлари 4775 х 1675 х 2075 мм
Оғирлиги 9.6 т
Иссиқлик ва энергетик хисоблаш.
Бу қисмда битта аппарат учун бажарилаётган ишга сарфланадига иссиқлик баланси ва уни асосида иссиқлик алмашиниш юзаси аниқланади, хамда тузилади, технологик, хўжалик ва маиший талабларга сарфланадиган буғ миқдори хисобланади.
Аппаратнинг иссиқлик баланси кирадиган ва чиқадиган иссиқлик миқдорлари тенгламаси асосида тузилади.
Кирадиган иссиқлик: аппаратга келаётган махсулотлар билан кирадиган иссиқлик, реакциянинг иссиқлик эффекти (мусбат, холда манфий бўлими мумкин); иссиқлик ташувчига бериладиган иссиқлик (иссиқ сув, буғ).
Чиқадиган иссиқлик: аппаратдан махсулотлар билан чиқиб кетадиган иссқлик; совитувчи жисмлар билан чиқиб кетадиган иссиқлик; аппаратлар атроф мухитга йўқотадиган иссиқлик.
Тузилган иссиқлик балансига кўра рахбар томнидан танланган асосий аппаратларнинг бири учун иссиқлик алмашуви юзалари хисобланади.
Хисобланган иссиқлик алмашуви юзаси иссиқликни керакли миқдорда олиб кетиш ва олиб келишини таъминлаши лозим.
Даврий ишлайдиган аппаратларда фақат иситиш, совутиш даврлари, яъни максимал иссиқлик юкламалар учунгина зарур бўлган иссиқлик алмашуви юзаси хисобланади.
Иссиқлик алмашуви юзаси аниқланаётганда иссиқлик бериш ва иссиқлик узатилиш коэффициентлари дабиётлардан топилади.
Кейин кунига ишлаб чиқариладиган махсулот ёки хомашё борлиги учун сарф бўладиган буғ миқдори аниқланади.
Мисол: 1 т хом мой учун сарфланадиган буғ миқдорини хисоблаш.
А) Технологик талабларга сарфланадиган буғ миқдорини аниқлаймиз.
1. Мойни нейтралашдан сўнг tб=20оС дан tox=65оС гача тўйинган буғ билан иситиш.
Д1=Жнс(tох-tб)/Iн=881,91,9(65-20)1,05/1959=40,4кг
Бу ерда: Жн-ишқорий нейтраллашдан кейин чиққан мой миқдори. Жн=881,9 кг (моддий хисоблашдан)
Iн-0,3МПа босим остида ва 132,9оС хароратда қиздирилган буғ фойдали иссиқлик бериши. Iн=1959 кдж/кг [2]
2. Мойга қўшиш учун 80 кг сувни tб=15оС дан tох=55оС гача хажмда ўткир буғ билан иситиш.
Д1=804,19(55-15)1,05/2244=6,2 кг
Бу ерда: 2244-ўткир буғнинг фойдали иссиқлик бериши.
3. Хоказолар
Б) Хўжалик ва майиший талабларга сарфланадиган буғ миқдорини хисоблаш.
1. Иситиш системасига сарф бўладиган буғ миқдорини аниқлаш.
Қуйидагиларни хисобга олади. 1 м3 хонани 1оС га иситиш учун g=1,67 кж/соат иссиқлик сарф бўлади. Бу ерда шуни инобатга олиш керакки: юқори иссиқлик ажратадиган ишлаб чиқариш хоналари иситилмайди.
Д1=V(t1-t2)g124/Iн1m=880(20-2)1.6712024/195932080=1.38 кг
Бу ерда: V-рафинацияни цехининг иситиладиган хоналар хажм хисоблаш учун V=800м3 деб оламиз
t1-хонанинг ўртача харорати t1=20oC
t2-ташқари хавонинг ўртача харорати, t2=2oC
-иситиш мавсуми давомийлиги, =120 кун;
1-цехнинг иш вақти фонди (таъминоти) 1=320 кун
М-цех қуввати, М=80т/кунига
2. Ювуниш учун сувни tб=20оС дан tох=60оС гача иситишга сарф бўладиган буғ миқдори.
Д2=W(tох-tб)СН1,4/IнМ=60(60-20)4,19251,4/195980=0,064 кг
Бу ерда: W-1ишчига сарф бўладиган сув меъёри, W=60л;
С-сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими С=4,19 кж/кгК;
n- ишлатадиган ишчилар сони n=25
1,4-МТХ ва МОП фойдаланадиган сувни хисобга оладиган коэффициент.
Хўжалик ва маиший талабларга сарф бўладиган умумий буғ миқдори
До=Дт+Дх, кг
Мехнатни мухофаза қилишдаги асосий тадбирлар.
Бу қисмда технологик жараён ўтиш шароитларини тегишли технологик хавфсизлиги, саноат санитария, ёнғинга хавфсизлик масалалари кўриб чиқилади ва улар тармоқ меъёри, қоида ва стандарт талабларига жавоб бериши керак.
Бу қисмда жарохат манбаълари , мехнатга зарарли омиллар, ишлаб чиқариш жарохатини олдини олиш чораларини кўрсатиш керак. Мухим жойларда ишлатадиган ишчилар учун мўлжалланган шахсий мухофаза воситалари кўрсатиш лозим.
Санетария техникаси қисмларда
Саноатда шамоллатиш ва шовқун, титрашларга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш тўғрисида фикрлар билдирилган. Тадқиқотда буғ ва чанг бўлган хавони қўшимча шамоллатадиган жойлар хам кўрсатилади.
Қисмнинг сўнгида ёнғинни олдини олиш таъдбирлари, ишлаб чиқаришни ёнғинлик ва портлаш даражасига, ёнғинга қарши таъдбирлар (чиқиш сони, зинпоя ва эшиклар, ўтиш жойлари) ёнғинга қарши воситалар келтирилади.
Фойдаланилган адабиётлар.
Тушунтириш хатини охирида рақамланган фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади. Бу қисмнинг таркибида лойиха матнида ишлатилган адабиётлар ва маълумот материаллари кўрсатилиши керак. Адабиётлар рўйхати алфавит тартиби бўйича жойлашиши лозим.
Адабиётлар манбаида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак. Тузувчи Ф.И.Ш., номи, чоп этилган жойи, босмахона, чоп этилган вақти, умумий бет сони.
Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш мисоли.
Топпоников Б.Н. и др. Технология перероботка жиров-М: Пищевая промышленность, 1970-652с.
Сиширков Г.Я., Бурнашев Б.Р. Герметический сапоразгруживенносте сепаратор для рафинации жиров, ЦНИИТЭИ, Пищпром, экспресс-информация, - М. 1975 – С.1-3
Ва хоказо
Режада жихозларнинг габарит ўлчамлари кўрсатилмайди.
Кесимлар.
Кесимлар 1:50 ёки 1:100 масштабда бажарилади. Унди бино габарит ўлчамлари устунлар ёки таянч ўқлар орасидаги баландлик нишони кўрсатилади. Кесимларда жихозларни ўрнатиш усуллари фундаментга устунлар ва бинонинг асосий конструктив элементлари келтирилади.
Бўйлама кесимлар қўринча пастдан юқорига, кўндаланг кесимлар эса чапдан ўнг томонга қараб бажарилади.
Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари ва тўсиқлари кўпинча кесилган кўринишда кўрсатилади ва штрихлаш билан ажратилади. Кесимлдарда асосий ва ёрдамчи жихозлар кўрсатилади, агарда жихознинг кўриниши кесим чизиғига тўғри келиб қолса, унинг ёнидан ёки олдидан кўриниши кўрсатилади.
Режа ва кесимларда жихозлар технологик чизиқда белгиланган рақам билан кўрсатилади. Яна сатхи, майдончалар ва қаватлар баландлиги метрда кўрсатилади. Баландлигини хисоблаш сатхи 0,000 яъни биринчи қават сатхидан бошланади. Режа ва кесимлар чизмалардан чизиқ қалинлиги қуйидагича бўлади.: ер чизиғи-0,8 мм, девор контурлари 0,5-0,6 мм, бошқа контурлар –0,3 мм, жихоз контурлари – 0,2 мм, ўлчам чизиқлар –0,8м, ёндош, ўлчаш ва чиқиш чизиқлари 0,1-0,2 мм.
Цехни реконстркциялашда кесимларни фақат янги жихоз тузиш бўйича схемада янги ўрнатилган жихоз режада бажарилади.
«Таянч» сўз ва иборалар.
Ускуна, Танлаш, Хисоблаш, Асосий жихоз, Компоновка, Иссиқлик, Энергия, Мехнатни мухофаза қилиш, Санитария, Гигиена, Хафвсизлик, Стандарт, Саноат, Тушунтириш хати, Адабиёт, План, Кесим.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Ускуналарни танлаш ва хисоблаш.
2.Иссиқлик ва энергетик хисоблаш.
3.Мехнатни мухофаза қилишдаги асосий тадбирлар.
4.Адабиётлар рўйхатини тузиш.
5.Лойихаланаётган цех ёки корхонанинг планини тузиш.
6.Лойихаланаётган корхона ёки цех планларига кесимлар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |