Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро
боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Таълимда ахборот технологиялари фани 4-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий (педагогика, психология) фанлар, математик ва табиий (информатика ва ахборот технологиялари) фанлар, умумкасбий (касбий психология, касбий педагогика, дастурлаш технологияси, таълим технологиялари, компьютер графикаси ва дизайн) фанлар, ихтисослик (мультимедиа тизимлари ва технологиялари) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишликни талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ҳозирги кунда турли соҳаларда, жумладан таълим тизимида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ҳар бир бўлажак мутахассисдан шахсий компютерлар билан мулоқот қилиш, ундаги дастур таъминотларидан фойдаланган ҳолда турли шаклдаги ахборотларни қайта ишлашни билишни талаб этади. Шу мазмунда, бу муаммони хал қилишда олий ўқув юрти талабаларининг таълим жараёнида компютер имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишларида, мультимедиа воситалардан фойдаланган ҳолда дарс самарадорлигини ошириш услубларини эгаллашларида фаннинг ўрни катта аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Олий таълим тизимида фанни ўқитиш жараёнини ташкил қилишни сифат кўрсаткичлари бўйича жаҳон мезонлари даражасига кўтариш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва информацион технологияларни кенг жорий этиш методикасини яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Таълимда ахборот технологиялари фанини ўқитишда компютер ва видеопректор қурилмаларидан фойдаланиб, талабаларга мавжуд ахборот воситалари ва технологиялари ҳақидаги кўргазмали тушунтиришлар катта имкониятларни яратиб беради.
Ўқув мақсадлари педагогик жараённи ташкил этувчи қисмларнинг энг муҳими, етакчиси бўлиб ҳисобланади. Педагогик жараён, ўзининг қанчалик мураккаблиги ва давомийлигидан қатъий назар, у энг аввало мақсадни аниқлашдан бошланади. Педагогик жараённинг бошқа ташкил этувчи қисмлари (тамойил, мазмун, услуб, восита, шакл) белгиланган мақсадга бўйсунадилар, улар мақсадга мувофиқ ҳолда танланадилар ва ўзаро уйғунлаштириладилар. Педагогик мақсад - бу педагог ва талабанинг ҳамкорликдаги фаолияти натижасини олдиндан тасаввур этишдир. Шу мақсадда машғулотларни ўтишда хар бир ўтиладиган мавзуларнинг аниқ мақсадларини кўрсатиш ва мавзуни ўзлаштириш натижасида олинадиган билимларни изохлаб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |