Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан асосий мақсад- бўлажак муҳандис-педагогларни шахсий компютернинг дастурий воситалари ва мультимедиа имкониятлари, замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда турли шаклдаги ахборотларни қайта ишлаш ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимлар даражаси билан таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси –ўқув тарбиявий жараённи ва дарс машғулотларини замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этиш учун зарур бўлган назарий билимларни бериш ва ва амалий малакалар ҳосил қилишдир.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва
малакасига қўйиладиган талаблар
«Таълимда ахборот технологиялари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
-касбий таълимнинг информацион-техник асослари, замонавий информацион таълим технологиялари (Медиа) ёрдамида ўқитиш ва ўқиш жараёнини ташкил этиш, медиани қўллаш дидактикасининг асосий хусусиятлари, медиани қўллаш компетенцияси – электрон ўқиш ва ўқитиш воситаларини танлаш, ўқув жараёнида қўлланаётган электрон дарслик ва қўлланмаларни яратиш технологиялари, электрон ўқув воситалари яратишда қўлланадиган эамонавий дастурий ва мултимедиа воситаларининг имкониятлари, электрон қўлланмалар яратишга қўйиладиган дидактик, педагогик ва психологик талаблар, электрон ўқув воситаларини ишлаб чиқиш услублари, таълим тизимини ахборотлаштиришнинг психологик аспектлари, масофавий ўқитишнинг ташкилий асослари, масофадан ўқитишда фойдаланиладиган тизимлар ва уларнинг тузилмалари, масофадан ўқитишни ташкил этишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, масофадан ўқитиш истиқболлари ҳақидаги маълумотларни билиши керак;
-ахборот технологияларининг таълимий имкониятларидан фойдаланиш, сифатли ва ҳаммага баробар таълим учун информацион технологияларни қўллаш, ўқитишнинг информацион технологияси (ЎИТ) дастурий воситаларини таснифлаш ва тавсифлаш, талабада ижодий фикрлашни ривожлантиришда ЎИТ лардан фойдаланиш, электрон ўқув курслари (ЭЎК)ни лойиҳалаш, электрон ўқув курсининг моделини қуриш, ЭЎКни яратишда гиперматн технологиясининг имкониятларидан фойдаланиш, ЭЎКни амалга ошириш шакллари ва унинг ўқув-тарбиявий жараёндаги ўрнини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
-турли жараёнларни шахсий компютер ёрдамида қайта ишлаш тизимини лойиҳалаш, ўқитиш ахборот технологияларининг ўқув-тарбиявий жараёнга интеграциясини амалга ошириш, ЎИТ ўқув-тарбиявий жараёнга интеграциялаш моделини яратиш, ўқувчиларда ЎИТни қўллаш мотивациясини шакллантириш, ўқитиш сифатини оширишда ва назорат тизимини ташкил этишда баҳолашнинг замонавий услубларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, Microsoft Officе воситалари ёрдамида ЭЎКни яратиш малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |