1. Фуқаролик жамияти ҳақида ғоялар эволюцияси Фуқаролик жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тузилмалари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари



Download 176,5 Kb.
bet1/5
Sana29.03.2022
Hajmi176,5 Kb.
#516477
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Лекция 2



2 мавзу: ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ назариялари, ижтимоий тузилмаси, иқтисодий асослари

1. Фуқаролик жамияти ҳақида ғоялар эволюцияси


2. Фуқаролик жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тузилмалари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари.


Таянч тушунчалар: структура (тузилма), ижтимоий (социал), социал структура, жамият, фуқаролик жамияти, социал қатламлар, социал гуруҳлар, фуқаролик жамияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, фукаролик жамиятининг структураси, фукаролик жамияти институтлари, номарказлаштириш, ҳуқуқий давлат, ўзини ўзи бошқариш, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, харакатлар, элита, ўрта қатлам (синф), қуйи қатлам, эркинлаштириш, ҳуқуқ.


1.Фуқаролик жамияти ҳақидаги ғоялар эволюцияси.
Инсоният тараққиётининг барча даврларида фуқаролик жамиятини қуриш энг эзгу ғоя сифатида амал қилган. Унга эришиш учун турли даражадаги назарий қарашлар илгари сурилган. Фуқаролик жамияти концепциясининг Европача анъанаси антик илдизларга эга. Мазкур анъананинг мазмун-моҳияти нафақат сиёсий, балки шахсни ижтимоий-ахлоқий нуқтаи назардан баҳолаш билан боғлик эди. Бунга Арасту (Аристотель-мил.ав.384-322), Афлотун(Платон-мил.ав.428-347), Марк Тулий Цицерон( мил.ав.106 -43) каби мутафаккирларнинг қарашларини мисол келтириш мумкин. Масалан, Аристотель(Арасту) ўзининг “Сиёсат” деб номланган асарида фуқаролик жамияти масаласига алоҳида тўхталган эди. Унинг фикрича, қадимий грек полислари бу – фуқаролик жамиятининг ўзига хос модели. Арасту давлат ва жамият бошқарувининг асосига умумхалқ манфаатини кўзлаш ва фозиллик тамойилларини қўяди. Агар бу тамойилларга амал қилинмаса, фуқаролик жамиятини қуриш жуда мураккаб ишга айланади деб таъкидлаган.
Аристотель хусусий мулкни эътироф этади. Чунки у инсон табиатига хос бўлиб, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўзагини ташкил этади. Аристотель мулк ҳуқуқининг фуқаролар фаровонлиги, давлат ва унинг бошқарув шакли ҳавфсизлиги, қонунчилик органи ишида фуқароларнинг иштироки механизми, лавозимларни эгаллаш ва вазифаларни бажариш, суд органлари ишидаги ролини атрофлича ўрганган. Хукукни Аристотель адолат мезони деб ҳисоблаган ва унга ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва айни вақтда уларни муҳофаза қилувчи институт сифатида ёндашган. Аристотель фикрига кўра, сиёсий бошқарув - бу одамларнинг эмас, балки қонун бошқарувидир: хатто энг яхши хукмдорлар ҳам туйғулар ва хиссиётга берилувчан бўлади, қонун эса «оқилона тафаккур»дир.

Қадимги рим мутафаккири Марк Тулий Цицерон (мил. ав. 106-43 йиллар) антик юнон сиёсий фикрлари таъсирида ўзининг давлат ва жамият ривожланишига доир ўз таълимотини яратди. Цицерон фикрича, давлат халқнинг бойлигидаир.Шунингдек, у “халқ” тушунчаси тўғрисида қуйидаги фикрларни билдиради: “халқ” қандайдир тарзда биргаликда тўпланган ҳар қандай одамларнинг тўпланмаси эмас,Балки, ҳуқуқ ва манфаатлар умумийлиги масалаларида ўзаро бир бирлари билан, келишиш билан боғлиқ бўлган кўпчилик одамларнинг қўшилмасидир”.


Шунингдек, мутафаккир барқарор ва адолатли жамият қуришни орзу қилар экан, унинг марказини идеал фуқаролар ташкил этишини англаб етади. Идеал фуқаро бурчлари сифатида Цицерон ҳақиқатни, адолатни англаган, руҳияти улуғвор ва одоб –ахлоқ доирасида бўлган, ўз интилишларини фақат эзгуликларга қаратган инсонни тушунади. Фуқаро нафақат бошқаларга зарар келтирмаслиги, балки, бошқалар мулкига кўз олайтирмаслиги, ундан ташқари, адолатсизликка учраган инсонларга кўмаклашиши, умумий фаровонлик йўлида меҳнат қилиши зарур. Мутафаккир фуқароларнинг яна бир муҳим бурчи – уларнинг давлат олдидаги, жумлада, аскар сифатида Ватанни ҳимоя қилиш мажбуриятини бажариш мухимлигини алоҳида қайд этади. Цицерон томонидан илгари сурилган бу ғоялар фуқаролик жамиятининг асосий унсурлари (элемент) эди.


Янги даврда бир катор файласуфлар фуқаролик жамияти концепциясини янада бойитди. Хусусан, инглиз файласуфи Томас Гоббс(1588-1679) антик давр мутафаккирларига (Платон, Аристотелга) эргашиб, жамият ва давлат тушунчаларини тенглаштиради. У давлат, фуқаролик жамияти ва фуқаровий шахс тушунчалари ўртасига тенглик белгисини қўяди. Бироқ, айни вақтда, у агар давлат фуқаро бўлса, бу ҳар қандай фуқаро давлат ҳисобланишини англатмаслигини қайд этади.


Немис файласуфи Иммануэл Кант (1724-1804) фуқаролар жамиятида ҳар бир кишининг эркинлиги бошқалар эркинлигига монанд келиши билан ифодаланишини уқтириб, қуйидаги принципларни илгари суради:


1. Инсон сифатида жамият аъзолари эркинлиги;
2. Фуқаро сифатида уларнинг тенглиги;
3. Фуқаро сифатида ҳар бир жамият аъзоларининг мустақиллиги

Фуқаролик жамиятини тахлил қилишга нисбатан бошқа бир ёндошувни Г.Гегель(1770-1831) таклиф қилади. Унинг фикрига кўра, фуқаролик жамияти - бу, аввало, хусусий мулкка асосланган эҳтиёжлар тизими, шунингдек, дин, оила, табақалар, давлат қурилиши, ҳуқуқ, ахлоқ, бурч, маданият, маъориф, қонунлар ва улардан келиб чиқувчи субъектларнинг ўзаро юридик алоқаларидир. Табиий, «номаданий» холатдан «одамлар фуқаролик жамиятига киришлари лозим, чунки фақат шу жамиятда ҳукуқий муносабатлар хақикқй хусусият касб этади».!


Г.Гегель фикри бўйича, тарихий жараённи харакатлантирувчи куч сифатида фуқаролик жамияти эмас, балки давлат амал килади, у барча фазилатларни ўзида мужассамлаштиради, инсон шахси, умумий сиёсий, моддий ва маънавий асосларнинг жамулжам ифодаси хисобланади. Давлат инсонни ҳар хил тасодифлардан ҳимоя қилади, адолатни таъминлайди, умумий манфаатларни руёбга чиқаради.

Бизнинг сиёсий қадриятларимиз ўз ғилофига ўралиб қолгани йўқ. аслида Шарқ мамлакаталари мутафаккирлари ижодида бу масалага оқилона ёндашув уч минг йил илгари шаклланган. Ижтимоий тараққиётнинг маълум даврларида шарқ мамлакатлари етакчилик мавқеини эгаллаган. Ҳар қандай фан, ўз моҳиятига кўра умумбашарийдир. Дунё халқлари катта-кичиклигидан қатъий назар унинг ривожига ҳиссаларини қўшган. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги ғоялар, билимлар бир ёқлама бўрттириш ёки камситиш нотўғри ёндошувдир.


Фуқаролик жамияти ва унинг тушунчалари Марказий Осиё ижтимоий –сиёсий ва маънавий ҳаётининг ёрқин намунаси “Авесто” муқаддас китобида ёритилган. 2001 йилда миллат маънавий маданиятининг энг қадимги манбаси “Авесто”нинг 2700 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов:“...бу ноёб асар бебаҳо тарихий хужжат бўлиб, у биз яшаган бу қадим юртда, бу заминда ўзининг маданияти ва бой маънавиятига эга бўлган буюк давлат бўлганлигидан, аждодларимиз, асрлар давомида битмас тугунмас куч ва қудрат, таянч сифатида хизмат қилганлигидан далолат беради” деб алоҳида эътироф этган. “Авесто”нинг бош ғояси “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” ҳар қандай жамият ва инсонлараро муносабатларнинг маънавий асоси эканлигидан далолатдир.


Дархақиқат, Марказий Осиё уйғониш даври IX-XV асрларда давлатни бошқариш ва адолатли жамият қуриш, давлат раҳбари ва хизматчиларининг фаолият даражалари таснифлари, ижтимоий масъулияти мезонларининг назарий жиҳатлари ҳақидаги ғоялар Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомулмулк, Амир Темур, Алишер Навоий ва бошқалар ижодида кенг таҳлил қилинган.

Хусусан, Абу Наср ал-Форобий (870-950) нинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Давлат саодатга эришув йўллари ҳақида рисола” асарларида шарқона сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий фикр тарихида ижтимоий тизим, сиёсат, давлат ва хукумат ҳақидаги қарашлар назарий асосланган. Форобий “Фозил одамлар шаҳри” рисоласида шундай ёзади:” Ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиши учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади, Шунинг учун инсонлар кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашадилар, натижада инсонлар жамоаси вужудга келди”. Форобий “Бахт –саодатга эргашув йўллари ҳақида рисола” асарида “Давлатнинг вазифаси инсонларни бахи –саодатга олиб боришдир, бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритилади” – деб таъкидлаган.


Алломанинг фикрича, адолатли жамият қуриш учун уни мудофаа қилиш ва оқилона бошқариш усулини билиш, одамларга ёвузликдан сақланиш эзгуликка интилиш йўлларини кўрсатиш лозим. У давлат раҳбарининг бошқарув маҳорати умумий бахтга эришиш йўлидир деб ҳисоблайди. Давлатни ҳар томонлама етук киши, етук хислатларга эга бўлган, халқ томонидан сайланган кишилар бошқариши лозимлигини айтади. Давлатни етук кишилар бошқарсагина “фозил жамият”, “фозил шаҳар”, фозил мамлакат қарор топади.
Бундай давлатда одамлар чин маънода озод ва эркин бўладилар. Давлатни (жамоани) бошқарувчи киши ёки кишилар гуруҳидан ўзларида олти хил ҳислатга эга бўлиши зарур булар:

  1. Адолатли бўлиши;

  2. Доно бўлиши;

  3. Қонунларга қатътий риоя қилиш;

  4. Янги қонунлар ярата олиш;

  5. Келажакни олдиндан кўра билиш;

  6. Бошқаларга ғамҳўр ва меҳрибон бўлиш керак.

Умуман олганда, Форобийнинг фозил жамоа, фозил давлат, фозил раҳбар ҳақидаги таълимоти унинг комил инсон ҳақидаги қарашлари билан узвий боғланиб кетади. Мутафаккирнинг қарашича, адолатли давлатда комил инсон хислатлари камол топади.


Марказий Осиё илк уйғониш даврининг қомусий олимларидан бири Абу Райхон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973 -1048) дир. У илм- фаннинг барча соҳаларида самарали ижод этиб, 162 та китоб ва рисолалар ёзган деб тахмин қилинади. Шулардан 28 таси бизгача етиб келган. “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Хиндистон” асарларида адолатли жамият ва унинг амал килиши асосларини шакллантириш ҳақидаги ғояларни илгари сурган. Унинг фикрича, жамиятнинг пайдо булишига одамларнинг ўзаро ҳамкорлиги, бирга яшашга эҳтиёжи ва интилишлари сабаб бўлади. Адолатли жамиятни қуриш ахлоқий қадриятларга таяниши ва ривожлантирилиши лозим. Давлат раҳбарининг асосий вазифаси аҳолининг турли қатламлари, кучлилар ва кучсизлар ўртасидаги сиёсий ва ҳуқуқий адолат мезонларини ўрнатишдадир. Бунга унинг фикрича идеал ижтимоий тузилмани қуриш орқали эришилади.





Download 176,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish