Фуқаролик жамияти - ҳақиқий фуқаролардан, яъни узвий боғлиқликда бўлган ҳамда аҳлоқий маданиятга таянадиган ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга одамлардан иборат жамиятдир.
Ғарб намунасидаги фуқаролик жамиятининг структураси қуйидагилардан иборат:
-жамиятнинг асосий бирлиги - сиёсий қарамликдан холи бўлган, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга қобил бўлган шахс;
-турли туман манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш зарурияти асосида шаклланадиган жамоат ташкилотлари ва харакатлар;
-нодавлат ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва институтлар (хусусий мулк, меҳнат, тадбиркорлик ва хоказо);
-давлатдан мустақил бўлган ишлаб чиқарувчилар (хусусий фирмалар ва бошкалар);
-жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари;
-сайловчилар уюшмалари, турли клублар ва тугараклар;
-муниципал, яъни ўзини ўзи бошқариш органлари;
-таълим ва тарбиянинг нодавлат сохаси;
-нодавлат оммавий ахборот воситалари;
-сиёсий партиялар, конун чикарувчи ва вакиллик органлари атрофидаги давлат билан фуқаролик жамиятини (боғловчи бўғин» сифатидаги) турли лобби ташкилотлари;
-тадбиркорлар, фермерлар ташкилотлари, касаба, истеъмолчилар уюшмалари, илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари ва бошқалар.
-оила;
-диний ташкилотлар ва бошклар.
Шунингдек, қатор тадқиқотчилар фуқаролик жамиятини ривожланишини қуйидаги исбот талаб қилмайдиган жиҳатларини ажратиб кўрсатди:
- фуқаролик жамияти давлатгача ёки давлатдан ташқарида мавжуд бўлмайди; айни давлат, қайсики фуқаролик жамияти унинг чегараси ичида мавжуд бўладиган давлат фуқароларнинг фаровонлиги ва уларнинг алоҳида мақсадларига (агар бу мақсадлар қонунга хилоф бўлмаса) мансуб жиҳатларни ҳимоя қилади;
- фуқаролик жамияти давлатдан фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини, хавфсизлигини ва бошқа ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишни талаб қилишга хақлидир;
- бир томондан моддий мўл-кўлчидикда яшаётган, иккинчи томондан мухтожликда турмуш кечираётган ўртасидаги зиддиятларни юмшатувчи ижтимоий дастурларни амалга ошириш мажбурияти давлат зиммасига юкланади;
- давлат ўзининг ташқи сиёсати ва мудофаа қудрати билан фуқаролик жамиятини яшашини таъминдайди.
Фуқаролик жамияти ўз ичига қатор остки тизимларни олади: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий. Бу остки тизимларнинг функцияларидан келиб чиқиб уларнинг ҳар бири доирасида алоҳида-алоҳида равишда шаклланадиган фуқаролик жамиятининг уюшмаларини структуралаш мумкин.
Шунингдек, жамиятшунос олимлар фуқаролик жамиятининг учта асосий соҳалардаги структураларини бир-биридан ажратиб, уларни қуйидгаича ифодалайди: иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий.
Do'stlaringiz bilan baham: |