Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Манжетли цементлаш
. Бу усул махсулдор қатламга киришни 
бешинчи усулида қўлланилади. Химоя тизмасини фильтрдан юқори қисмида 
цементлаш муфтаси ўрнатилиб, тизманинг ташқи фильтр билан муфта
оралиғига эгилувчан металл каркасли брезент воронка кўринишидаги манжет
ўрнатилади (89-расм). Манжетдан қудуқ юзасигача бўлган тизма орти 
мухити хажмига тенг хажмли тампонаж эритмаси қувур ичига 
хайдалишидан аввал тампонаж эритмасидан олдин ювувчи суюқликдан 


178 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
ажратиш мақсадида остки тиқин ташланади. Тампонаж эритмасини босувчи 
суюқликдан ажратиш мақсадида устки ажратувчи тиқиндан фойдаланилади. 
Босувчи суюқликни хажми тизма ичида жойлашган цементлаш муфтасидан 
қудуқ юзасигача бўлган масофага тенг. 
 
89-расм. Цементлаш манжети. 
Биринчи тиқин цементлаш муфтасининг остки втулкасига бориб 
ўтиради ва босимнинг ортиши ҳисобига муфта корпусидаги ёнлама 
тешикларни очади. Бу тешиклар орқали тизма ортига тампонаж эритмаси 
суриб чиқарилади. Иккинчи тиқин юқориги втулкага келиб жойлашади. 
Иккинчи тиқин биринчи тиқинга келиб жойлашганидан кейин муфтадаги 
тешиклар ёпилади. Цементлаш ускуна учида ва насосларда босимни бирдан 
сакраши босувчи суюқликни хайдашни тўхтатиш ва зулфинларни ёпиш 
сигнали бўлиб хизмат қилади. 
Агар тизма герметик тескари клапан ва цементлаш муфтаси билан 
жихозланган бўлса, насослар тўхтатилганидан кейин ортиқча босим 
цементлаш ускуна учи орқали аста-секин атмосфера босимига 
тенглаштирилади. Манжет тампонаж эритмасини химоя тизмасининг 
фильтрли қисмига чўкишини олдини олади. Газли қудуқларда манжет 
ўрнига тизма орти ташқи пакерни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. 
Тескари цементлаш
. Агар 
қудуқни тескари цементлаш 
режалаштирилган бўлса, қудуққа химоя тизмаси тескари клапансиз ва тўхташ 
халқасисиз туширилади. Қудуқни ювиб бўлгандан кейин химоя тизмасига
цементлаш ускуна учи юқори босимли зулфинлар хамда лубрикатор билан
бирга қотирилади. Ускуна учи циркуляцион системасига қувур ёрдамида 
туташтирилади. Тизма орти мухити превентор билан герметикланади. 


179 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Цемент эритмаси тўғридан–тўғри тизма орти бўшлиғига хайдалади. 
Цемент эритмаси суриб чиқарадиган ювувчи суюқлик тизма ортидан химоя
тизмасининг ичига ўтади. Химоя тизмаси ичидан ускуна учига, ускуна учи
орқали харакатланиб қувурлардан циркуляцион системага чиқади. Тампонаж 
эритмасининг биринчи миқдори тизманинг бошмоғига кириши билан 
насослар тўхталиб қудуқ юзасидаги ускуна учининг зулфинлари ёпилади ва 
қудуқ тампонаж эритмаси қотгунича тинч ҳолатда қолдирилади. 
Агар тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик зичлиги катта фарқ 
қилса ва тампонаж эритмаси хажми кўп бўлганда, қувур ортига хайдалаётган 
тампонаж эритмасини тезлиги юқори бўлиб кетиши оқибатида қувурнинг
юқори оралиғидаги босим атмосфера босимидан пасайиб кетиши мумкин. 
Натижада герметик бўлмаган қувурлар уланган оралиқларда ҳаво ютилиши 
ёки қатламлардан суюқликни оқиб кириши рўй бера бошлайди. Бу 
ҳолатларни олдини олиш учун ускуна ичидаги зулфинларни қисман шундай 
ёпиш лозимки, ускуна учидаги босим хар доим атмосфера босимидан юқори 
бўлиб турсин. 
Тескари цементлашда энг оғир ҳолат, бу тампонаж эритмасининг 
биринчи миқдори химоя тизмасини бошмоғига кириб келганлигини 
билишдир. Буни ишончли амалга ошириш учун гамма-каратаждан 
фойдаланилади. Бу асбоб қудуққа кабел билан ускуна учидаги лубрикатор 
орқали туширилади ва бошмоқдан 100-200 метр юқорида жойлаштирилади. 
Тампонаж эритмасини биринчи миқдори тезда емирувчи изотоп билан 
фаоллаштирилади. Тизма ичида ўрнатилган асбобнинг чуқурлигини ва шу 
асбоб ўрнатилган чуқурликдан химоя тизмаси бошмоғигача бўлган қувур 
орти мухити хажмини тампонаж эритмаси билан тўлиш вақти насосларни 
жами хайдаш сарфи бўйича осон хисобланади. 
Тескари цементлашда қудуқ деворларига босим кам таъсир этади (бир 
поғонага нисбатан). Насосларни қуввати юқори бўлиши шарт эмас. Бошқа 
цементлаш усулларига нисбатан қувур ортини тампонаж эритмаси тўлиқ 
эгаллайди. Шу билан биргаликда, бу усулда тампонаж эритмасини сифати 
қудуқни остки қисмида бир поғонали цементлаш усулига нисбатан паст 
бўлади. Чунки ажратувчи тиқинни ишлатиб бўлмаслиги сабабли тампонаж 
эритмаси билан ювувчи суюқликни аралашиб кетиши кузатилади. 
Тескари цементлаш усулини қуйидаги холларда қўллаш мумкин: 
а) ютилиш хавфи булган оралиқларда бир поғонали цементлашни
ишлатиш имконияти бўлмаса; б) бурғилаш майдончасига қудуқни бошқа 
усуллар билан цементлашга кучли насосларни етарли даражада тўплаш 
имконияти бўлмаса. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish